• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоро муҳандислик-технология институти раҳбарияти Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тарқатган ахборот бўҳтон эканини айтиб, масъулларга чора кўрилиши кераклигини сўрамоқда

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Бухоро муҳандислик-технология институтида 4 миллиард сўмга яқин молиявий хато ва камчиликлар аниқлангани ҳақида хабар берганди. «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган институт масъуллар агентликнинг бу маълумотларини рад этмоқда.

    «Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари ўрганиш натижаларини шаҳар прокуратурасига тақдим этган. Ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган. Ҳар бир ҳолат бирма-бир синчковлик билан ўрганиб чиқилди. Олиб борилган терговга қадар текширув давомида бирор-бир шахс, яъни олий таълим катта ўқитувчиларининг хатти-ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлиги, шунингдек, институтда таълим, меҳнат, бюджет интизоми ва давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилмагани аниқланди. Шу сабабли ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш рад этилди», — дейди Бухоро шаҳар прокурори Иброҳим Расулов.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Институт ректори Нусратулла Баракаев ҳам коррупция агентлиги тарқатган хабар ёлғон бўлиб чиққанини, бу институт жамоасига таъсир қилганини айтмоқда.

    «Ижтимоий тармоқларда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдим этган материаллар асосида ‘Бухоро муҳандислик-технология институтида 4 миллиард сўмга яқин молиявий хато ва камчиликлар аниқланди’ сарлавҳали хабарлар тарқалиб, институтимиз нуфузига путур етказди. Илмни халққа хизмат қилиш учун эмас, ғийбат учун сарфлаётган одамлар кўпайиб кетди. Агентликнинг ҳам айнан нотўғри манбага таяниб, хулоса қилиши жамоани ташвишга қўйди», — дейди институт ректори Нусратулла Баракаев.

    Маълум бўлишича, мазкур институтда фаолият юритиб келаётган Ғ.Ш. олийгоҳнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ариза билан мурожаат этган ва мурожаат юзасидан агентлик ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилган.

    Ректор агентлик хулосаларида нотўғри важлар келтирилганини билдириб, асл ҳолат бошқача бўлганини айтмоқда.

    Нусратулла Баракаев.

    Нусратулла Баракаев.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Унинг айтишича, 2019 йилда вилоятнинг марҳум раҳбари Ўктам Барноев институтнинг биринчи корпуси ташқи қиёфасини таъмирлаш учун ўтказилган тендерда ғолиб бўлган Fast Quality Building’га бинонинг таъмирталаб ҳолдаги иккинчи корпуси ташқи қиёфасини ҳам таъмирлаш топшириғини берган. Ва 2020 йилнинг апрель ойига қадар таъмирлаш харажатлари маҳаллий бюджет ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилишини билдирган.

    «Бироқ, пандемия балосининг бошлангани, шунингдек вилоят раҳбари вафотидан сўнг қурувчи ташкилот сарфлаган харажатларини қоплай олмади ва бизга ўз шартномасини тақдим этди. Институт ҳуқуқшуноси тендерсиз шартнома имзолаб бўлмаслиги боис, тўловни амалга ошириш имкони йўқлигини тушунтирди. Қурилиш ташкилоти эса иқтисодий аҳволи ёмонлашиб, ишчиларини ойлик маоши билан таъминлай олмай, судга даъво қилди. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 6 ноябрдаги ажримига асосан 1,27 миллиард сўм миқдоридаги маблағ қурувчи ташкилотга аслида, вилоят ҳокимлиги томонидан тўланиши кўзда тутилган бўлса-да, олий ўқув юрти ҳисобидан мажбурий ундирилиши белгиланди. Агентлик тақдим этган маълумотда эса 1,4 миллиард сўмлик қурилиш ишлари тўғридан-тўғри тендер танловларисиз бажарилгани ва мутлақо нотўғри асосларда пул тўлангани кўрсатиб ўтилган», — дейди ректор.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Агентлик тақдим этган маълумотга кўра, институтда  қурилиш ишларини давом эттиришда тендерда ғолиб бўлган кейинги қурилиш ташкилот «Вобкент Сан-техстрой монтаж сервис» МЧЖ томонидан амалга оширилган 2,4 миллиард сўмлик қурилиш ишлари якуни комиссия томонидан қабул қилинмай, унинг кафолат муддати тугамаган бўлса-да, пудратчига 91,5  миллион сўм маблағ олдиндан тўлаб берилган.

    «Ҳар йили талабалар сонининг ошиб бораётгани, ўқув аудиторияларининг етишмай қолаётгани ва талабаларга қулайлик яратиш мақсадида институт иккинчи корпусининг бешинчи қаватини тўлиқ таъмирлаш ва созлаш чоралари кўрилди. ‘Вобкент Сан-техстрой монтаж сервис’ МЧЖ ҳақиқатан лойиҳа қиймати 2,4 миллиард сўм бўлган тендерда ғолиб бўлган. Бироқ мутахассислар томонидан назорат ўлчови ўтказилди ва уларнинг хулосасига кўра, қурилиш-монтаж ишларида 2,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлангани аниқланди. Биргина бешинчи қаватда замонавий стандартларга жавоб берадиган 1050 ўринли 27 та аудитория қуриб, фойдаланишга топширилди. Ҳолат шаҳар прокуратураси томонидан ҳам тўлиқ ўрганилиб, хулосаланди. Ҳеч қандай ўзлаштириш, талон-тарожлик ёхуд бажарилмаган ишлар учун маблағлар мақсадсиз сарфланмагани аниқланди. Шу ўринда, ушбу объект иш ҳажмлари қурувчи ташкилот томонидан тўлиқ топшириб бўлинган бўлса-да, ҳалигача 150 миллион сўм атрофида қарздорлигимиз мавжудлигини айтиб ўтмоқчиман. Аммо институтнинг бу пулларни тўлаш учун имконияти мавжуд эмас», — дейди Нусратулла Баракаев.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Институт ректори «Машинасозлик технологияси» ҳамда «Менежмент» кафедраси мудирлари ва унинг яқин қариндошлари шу олийгоҳда фаолият юритиб келаётгани ҳақидаги ҳолатга ҳам изоҳ берди.

    «Тўғри, мазкур кафедраларда бир-бирига яқин қариндошлар, яъни эр ва хотин, ота-ўғиллар бирга ишлашади. Лекин уларнинг молиявий масалаларни ҳал этиш ваколати йўқ. Барча лавозим эгалари ва ходимлар ректорнинг қўл остида ва фақат унга бўйсунади. Улар 19-35 йиллик педагогик иш тажрибасига эга, институтнинг таянч докторантлари, катта ўқитувчилари», — дейди ректор.

    Нусратулла Баракаев 20 нафар ходимнинг ёшлар билан ишлаш тажрибасига эга эмаслиги, 29 нафар ходим катта ўқитувчи лавозимига ноқонуний қабул қилингани ҳақидаги фикрларга ҳам жавоб берди.

    Ректорнинг сўзига кўра, агентлик томонидан текширув ишига жалб қилинган 37 нафар катта ўқитувчи Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 21 апрелдаги буйруғи талабларига мувофиқ, ишга қабул қилинган ва ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилган.

    «34 нафар тютор ҳужжатлари жамоатчилик кенгаши томонидан ўрганиб чиқилиб, суҳбатдан ўтказилгандан сўнг ишга тавсия қилинган. Бирор ходим ишга ноқонуний қабул қилинмаган. Агентликнинг бу борадаги хулосаси ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилган текширувда ҳам бу ўз тасдиғини топди», — дейди ректор.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Ректорнинг билдиришича, агентлик ўз ўрганувлари юзасидан ДТМдан хулоса сўраган. ДТМ ходими 67 нафар абитуриентнинг табақалаштирилган тўлов-контрактлари миқдори буйруқларда белгиланмагани, 19 нафар талабанинг контракт тўловларида тафовутлар борлиги, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналиши тест синовларида қатнашган беш нафар абитуриентнинг Дастурий инжиниринг йўналишига қабул қилингани тўғрисида хулоса берган.

    «Ҳақиқатан, ушбу беш нафар абитуриент Бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналишига тўғри расмийлаштирилган. Бироқ, улардан бир нафари Қозон Федерал университетининг Биотиббиёт муҳандислиги бир нафари Белгород давлат университетининг Менежмент кейинги талабалар Москва Станкин давлат технология университетининг Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш ва Машинаозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш турдош йўналишларида таҳсил олиб келишаётган бўлган. Улар ўз таҳсилларини юқорида номи қайд этилган институтлардан Бухоро муҳандислик технология институтига давом эттира бошлашгач, ўз хоҳиш ва аризалари билан ўзлари таҳсил олган йўналишга яқинроқ, яъни турдош сифатида Дастурий инжиниринг йўналишига ўтказиб, ўқишни даом эттиришмоқда. Бошқа талабаларнинг контракт тўловларидаги тафовутлар борасида сўз кетганда, айтиш мумкинки, ДТМ талабаларнинг шартнома ва тўловни ҳисобловчи электрон тизимдаги маълумотларини ўрганмасдан туриб, хулоса берган. Вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси ходими эса ўз текшируви хулосасида ДТМ хулосаларини рад этди. Барча талабаларнинг шартномалари тўғри расмийлаштирилгани, ҳеч қандай молиявий хатоликка йўл қўйилмагани, талабанинг шахсий тўлов варақасида тўлов миқдорлари шартномага мувофиқ, аниқ кўрсатилгани тасдиқланди. Фақатгина қабул буйруқларини расмийлаштиришда техник хатоликларга йўл қўйилган ва бу хатоликлар учун институт аудитори томонидан ўрганилиб ўз вақтида бартараф этилган», — деди институт ректори.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдим этган маълумотномада Бухоро муҳандислик-технология институтида маблағлар ортиқча сарфланишига йўл қўйилгани ҳақида сўз борган ва 71 та ҳолатда ўқитувчилар томонидан ички тартиб талабларига риоя қилинмагани билдирилган. Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган текширув хулосаларига кўра, агентлик мутахассиси томонидан келтирилган важлар асоссиз.

    Вилоят прокуратураси ахборот хизмати раҳбари Анвар Эсанов сўзига кўра, институт кафедраси мудири З.Т.нинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси 1-қисми (оз миқдорда талон-тарож қилиш) қайд этилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган ва тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судига юборилган. Шунингдек, институт ходимлар бўлими инспектори Й.Ж. ҳамда 1-тоифали муҳандис Т.С.нинг ҳаракатларида хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаслик ҳолати аниқланган.

    «Ҳолат ўрганилганда, улар ўзларининг бу хатти-ҳаракатлари учун илгарироқ интизомий жазога тортилгани аниқланди. Яъни улар ташқи ўриндошларни ишга қабул қилишда тегишли ҳужжатларни талаб қилмаган ва шартномаларни расмийлаштиришда хато-камчиликларга йўл қўйган. Бу камчиликлар ҳам ўша вақтнинг ўзида бартараф қилинган бўлиб чиқди», — дейди Анвар Эсанов.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Институт ректори Нусратулла Баракаевнинг сўзига кўра, талабаларга ортиқча стипендиялар тўлаш билан боғлиқ даъво ҳам анча олдин содир бўлган ва институт масъуллари томонидан айрим бўлим раҳбарларининг хатти-ҳаракатлари агентлик текширувига қадар аниқланган.

    «Олийгоҳимизда ўз вазифасига масъулиятсиз масъуллар ҳам йўқ эмас. Буни тан оламан. Шундайларнинг нотўғри хатти-ҳаракати билан 18 нафар магистрант ва 7 нафар талабанинг имтиҳонда олган 4 баҳоси қайдномаларга кўчирилишида 5 баҳога ўзгартирилган. Бунинг натижасида 14,7 миллион сўмдан зиёд стипендия ортиқча тўланган. Бу маблағлар ўрнатилган тартибда ундириб олиниб, масъулларга нисбатан қатъий интизомий жазо чоралари қўлланилди, яъни масъуллар ҳайфсан олишди. Бунга кўра, уларга бир йил давомида мукофот пуллари ажратилмайди. Шундай хатти-ҳаракатларни яна такрорлашса, ишдан бўшатилади», —дейди ректор.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Бухоро муҳандислик-технология институтида қариндош-уруғчилик алоқалари борасида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганини таъкидлаган. Бухоро шаҳар прокуратураси эса институтда узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган яқин қариндош ўқитувчиларнинг бири-бирига бўйсуниб ёки унинг назорати остида ишламаслиги, шу билан биргаликда, улар ўртасида манфаатлар тўқнашуви мавжуд эмаслигини ўрганган.

    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Ижтимоий тармоқларда яқин қариндошим, яъни опамнинг қизини асоссиз ишга қабул қилганим ҳақида гап-сўз тарқалди. Бор-йўғи, бир нафар туғишган опам бор. Унинг қизи эса ўз оиласи билан узоқ йиллардан бери Москва шаҳрида яшаб, ишлайди. Сингилларимнинг фарзанди эса ҳали мактаб ўқувчиси. Мурожаатчининг бу важини қандай изоҳлашга ёхуд агентлик ходимларининг бундай нотўғри тақдимномалар киритганига ҳайронман. Тўғри, олийгоҳда башарти бири-бирига яқин қариндош, жумладан, эру-хотин, отаю қиз ёхуд, онаю ўғил ўқитувчилар фаолият юритиб келишади. Улар менинг раҳбарлигимдан илгари ҳам ўқитувчи вазифасида ишлаб келишган. Аммо улар бир-бирига бўйсунишмайди ёхуд бир-бирларининг назорати остида хизмат қилишмайди», — дейди ректор.

    Институтнинг органик моддалар кимёвий технологияси кафедраси доценти Матлаб Темирова аслида бир шахснинг бошқа шахсга нисбатан уйдирмаси, иғвоси ортидан коррупцияга қарши кураш агентлигининг ҳам нотўғри хулосаларга таяниши жамоани анча ташвишга қўйганини билдирди.

    «Ҳаммамизнинг кайфиятимизга салбий таъсир кўрсатмай қолмади. Тўғри, камчилик ва хатолар бордир. Аммо, бир-бирининг назорати ёхуд бўйсинуви остида бўлмаган яқин қариндошларнинг бир жойда ишлаши қайси қонун билан чекланган? Халқимизда олма тагига олма тушади деган гап бор. Қурувчининг ўғли қурувчи, заргарнинг боласи заргар бўлганидек ўқитувчининг боласи ўқитувчи бўлади-да. Ёки эр-у хотин, опа-сингил, ота-ўғил, она-ю қиз ўқитувчи кадрлар талайгина. Улар институт ректори ёхуд бошқа лавозимдорларнинг хеш-тобори эмас. Улар оддий ўқитувчилар, улар оддий ходимлар. Шу нуқтаи назардан, ҳар бир ходимни илм даргоҳида фақат илм-у зиё тарқатиш, талабаларнинг эртанги кунини ўйлаб, ҳаракатда бўлишга чақириб қолардим», — дейди Матлаб Темирова.

    Матлаб Темирова.

    Матлаб Темирова.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    Қурилиш материаллари ва конструкциялари технологияси кафедраси мудири Бафо Ҳаитов олийгоҳнинг турли объектларида олиб борилган қурилиш ишлари жуда оғир кечгани, ҳолат шаҳар прокуратураси томонидан ҳам ўрганилганда, бирор бир талон-тарожликка ёхуд нотўғри ўзлаштиришларга йўл қўйилгани аниқланмаганини билдирган.

    Бафо Ҳаитов.

    Бафо Ҳаитов.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Нотўғри хулосаланган ва ижтимоий тармоқларда чуқур ўрганилмай тарқатилган хабарлар олийгоҳимиз нуфузига ҳам, ходимлар кайфиятига ҳам таъсир қилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳолатни объектив баҳолаб, институт обрўйига путур етказган шахсларга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраб қоламиз», — дейди Бафо Ҳаитов.

    16.05.2022, 19:59   Изоҳ (0)   18766
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода отаси номига 245 млн сўм кредит ажратиб, маблағни «еб кетган» банк ходимига жиноят иши қўзғатилди

    16.05.2022, 19:19

    Uzbekistan Airways Тошкент—Прага йўналиши бўйича чартер рейсларни йўлга қўйди

    16.05.2022, 18:32

    Ўзбекистонда даромади кам аҳоли бойларга қараганда нархлар ўсишини қарийб икки баробар кўпроқ сезган

    16.05.2022, 18:07

    Ипотека кредити учун субсидиялар бўйича маълумот берилди

    16.05.2022, 17:38

    Тошкентда Янги йил кечаси қўлбола «огнетушитель» портлатган 8 кишига ҳукм ўқилди

    16.05.2022, 17:09

    Тошкентда «Makon Marketing Forum 2022» тўртинчи халқаро маркетинг бизнес форуми бўлиб ўтади

    16.05.2022, 17:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.