Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда Фарғона вилояти фаоллари билан учрашмоқда, деб хабар берди «Дарё» мухбири.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, 2022 йили Фарғона вилоятидаги маҳаллий бюджетда 1 триллион сўм пул қолади.
«Хайрулла Бозоров молия соҳасини яхши тушунади. Мен бош вазир бўлган вақтларим битта вилоятга 100 миллион сўм пул беролмасдик. Кеча ҳоким мендан 200 миллиард сўм сўради. Бераман дедим. Ҳозир тадбиркорларга ёрдам бермасак бўлмайди», — дейди президент.
Шавкат Мирзиёев чет элга сафар қилса ҳам нимадир ўрганиб келишга ҳаракат қилишини айтди.
«Ўзим бормасам ҳам давлат номидан кимдир борса унга, албатта, айтаман: «давлат ҳисобидан боряпсан, бориб нимадир ўрганиб кел, дейман. Турист бўлмагин, оқсоқол бўлиб борсанг турист бўласан, дейман», — дейди президент.
Давлат раҳбари бугун очиқ мулоқот бўлишини айтди.
«Вазирлар ҳам барчаси чиқиб ҳисобот беради. Бўладиганини айтасизлар, бўлмайдигани бўлса, бўлмайди дейсизлар. Менга маъруза эмас, натижа керак. Шунинг учун, бугун очиқ гаплашамиз», — дейди президент.
Изоҳ (0)