Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги квартира кимошди савдосида сотилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган эди.
Лот аукционга фуқаролик ишлари бўйича суд ҳукми билан Юнусобод тумани МИБ томонидан жойлаштирилган эди. Квартира 1990 йилда қурилган 4 қаватли уйнинг 2-қаватида жойлашган.
3 хонали квартиранинг умумий майдони — 76,71 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган хонадоннинг бошланғич баҳоси 987 млн сўм эди. Бугун 12 май куни ўтказилган кимошди савдосига кўра квартирани Комилий Абдукарим Абдуқодир ўғли 1 млрд сўмга сотиб олган.
Статистик маълумотларга кўра, Комилий Абдукарим «Олмалиқ Ғиштчиси» компаниясида 3,6 фоиз, «Маъдан Кон Инвест»да 31 фоиз, Limon Yellow House компаниясида 100 фоиз улушга эга.
Аввалроқ Тошкентда фуқаролар яшовчи ҳовли МИБ томонидан 2,6 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)