• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.92
    • RUB155.96
    • EUR14630.36
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар ажратилади

    Ҳукумат қарори билан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.

    Низомга кўра, жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидиялар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:

    • енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун — БҲМнинг 30 бараваригача (8 миллион 100 минг сўмгача) миқдорида;
    • суғориш воситалари харид қилиш учун — БҲМнинг 10 бараваригача (2 миллион 700 минг сўмгача) миқдорида;
    • уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун — БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача) миқдорида;
    • ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун — БҲМнинг 10 бараваригача (2 миллион 700 минг сўмгача) миқдорида;
    • «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — ҳар бир дастгоҳ учун БҲМнинг 10 бараваригача (2 миллион 700 минг сўмгача) миқдорида;
    • «Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмаси аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан БҲМнинг 10 бараваригача (2 миллион 700 минг сўмгача) миқдорида;
    • 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваридан (540 минг сўмдан) ошмаган миқдорда бир марталик;
    • тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун – 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача;
    • тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки 3 ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини тўлаш учун — БҲМнинг 10 бараваригача (2 миллион 700 минг сўмгача) миқдорида (бунда уч ой давомида тўлаб бериладиган субсидия уч ойга тенг тақсимланган ҳолда ҳар бир ой учун тўлаб берилади);
    • ҳунармандларнинг «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун — аъзолик бадали миқдорида;
    • аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтган, тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳлаётган ишсиз шахсларга — якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун — сарфланадиган харажатларни тўлашда бир марталик;
    • «уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга (кулолларга) шогирдлар тайёрлаш, зарур хом ашё сотиб олиш ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун — 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 бараваридан (540 минг сўмдан) кам бўлмаган миқдорда;
    • шогирдларга — мустақил фаолият бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиш, шунингдек, усталарга — интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 баравари миқдоридан (6 миллион 750 минг сўмдан) ошмайдиган қисмига субсидия ажратилади.
    Шунингдек, касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг ўқув хоналарида ўқитиш қийин бўлган қуйидаги касб йўналишларида «уста-шогирд» анъаналари асосида ҳунар ўрганмоқчи бўлган ёшларга ёки ҳунар ўргатаётган (ёки ўргатмоқчи бўлган) усталарга шогирдлар тайёрлаш ёки шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаш учун — 3 ой мобайнида ҳар бир шогирдга (бироқ, шогирдлар сони беш нафардан ошмаган ҳолда) ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача (1 миллион 80 минг сўмгача) миқдорида субсидия ажратилади:
    • автотюнинг (автомобилларга аксессуарлар ва автосигнализация ўрнатиш, ғилофлар ва пол қопламаларини тикиш);
    • маиший техникани ўрнатиш ва таъмирлаш;
    • компьютерларни таъмирлаш ва созлаш;
    • видео ва фотосуратга олиш;
    • мебелларни таъмирлаш ва йиғиш;
    • сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр хизматлари;
    • косметолог хизматлари;
    • мултимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш ва уларга ишлов бериш;
    • дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобил иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш ва техник қўллаб-қувватлаш.
    Субсидия туридан фойдаланмоқчи бўлганлар тавсия беришни сўраб ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёзма ёки «Онлайн маҳалла» электрон платформаси орқали мурожаат қилади.

    Маълумотлар ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижасига кўра (агарда хулоса ва ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар ўз тасдиғини топса) субсидия ажратилади.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш соддалаштирилди
    • Ўзбекистонда қоракўлчилик маҳсулотлари етиштирувчилар учун солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилди
    • Ўзбекистонда касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия ва кафиллик берилади

    12.05.2022, 22:24   Изоҳ (0)   29691
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарё вилоятини ривожлантиришнинг беш йиллик дастури тасдиқланди

    12.05.2022, 21:58

    Тошкентда «Қаҳва ва чой—2022» фестивали ўтказилади

    12.05.2022, 21:23

    Урганчда автобус иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

    12.05.2022, 20:34

    Жиззахда ёнғоқ катталигида дўл ёғди (фото)

    12.05.2022, 20:15

    Ўзбекистонда қарзи бор уйларнинг олди-сотдиси кўпайди. Бундай вазиятда нима қилиш керак ва бошқа одамларнинг қарзларидан қандай қутулиш мумкин?

    12.05.2022, 20:10

    «Бола атрофни бор ранглари билан кўргани маъқулмикан?» — Автомактаб ўқитувчиси «тонировка»нинг болалар руҳиятига таъсири ҳақида

    12.05.2022, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саида Мирзиёева Қирғизистон президенти билан учрашди (фото)

    Ўзбекистон | 20 август, 17:16

    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

    Реклама | 20 август, 16:30

    Андижонда 2012 йилда туғилган ўқувчи қизлар жанжали юзасидан жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 20 август, 17:15

    Сайёр солиқ текширувини ўтказишда мобил видеокамерадан фойдаланиш мажбурий бўлади

    Ўзбекистон | 20 август, 17:07

    WSJ: Илон Маск Америка партиясини тузиш режасини кейинга қолдирди

    Дунё | 20 август, 17:00

    Ҳарри Кейн Чемпионлар Лигасининг асосий фаворитлари қайси жамоалар эканини айтди

    Спорт | 20 август, 16:58

    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади

    Реклама | 20 август, 15:34

    Эрон Исроилга кучлироқ ракеталар билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 август, 16:45

    Олимлар қадимда аёллар кончилик билан шуғулланганини аниқлади

    Дунё | 20 август, 16:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.