Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ошхонангиздан чиқмасдан мазали ва хуштаъм товуқли кабоб тайёрлашингиз мумкин. Бунинг учун сизга фақат газ печи, оддий масаллиқлар ва бир неча соат вақт керак бўлади холос.

Фото: Stock Adobe

Фото: Stock Adobe

Масаллиқлар (8 та порция учун):

Барбекю учун:
  • 1,5 кг товуқ сонлари, терили болдир ва тўши;
  • 2 та катта пиёз, ингичка тўғралган;
  • 1 ош қошиқ зайтун мойи.
Соуси учун:
  • 150 г кетчуп;
  • 120 г жигарранг шакар;
  • 1/2 стакан сув;
  • 1/4 стакан олма сиркаси;
  • 1 ош қошиқ тайёр вустер соуси (ихтиёрий)
  • 1 ош қошиқ қиём;
  • 1/2 чой қошиқ туз;
  • 1/2 чой қошиқ майдаланган саримсоқ;
  • 1/4 чой қошиқ майдаланган хантал.

Фото: Stock Adobe

Фото: Stock Adobe

Тайёрланиши:

  1. Ишни барбекю соусини тайёрлашдан бошланг. Катта идишда кетчуп, жигарранг шакар, сув, олма сиркаси, вустер соуси, шинни ва зираворларни аралаштиринг. Қопқоқни ёпиб, музлаткичда камида 1 соат (яхшиси бир кеча)га қолдиринг.
  2. Печни 220 даражага олдиндан қиздиринг ва печ патнисига катта фольга қоғозини солинг.
  3. Тўғралган пиёзни фольгага териб, устига ёғ сепиб, аралаштиринг.
  4. Товуқни пиёз устига терили томонини юқорига қаратиб қўйиб чиқинг, тилларанг бўлгунга қадар қовуринг (30-40 дақиқа).
  5. Товуқни печдан олиб, ҳар икки томонига соус суртинг. Сўнгра гўштни товада усти қарсилдоқ бўлиб, соус сингиб кетгунча пиширинг.
  6. Товуқли кабобни сабзавот, кўкат ёки картошка фри билан дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
НАТО Афғонистон учун ажратилган 3,4 млрд долларни Украинага бериши мумкин — Politico
Маҳаллий
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони эълон қилинди. Уларнинг сафига қандай қўшилиш мумкин?
Маҳаллий
Қаршида 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган Cobalt ҳайдовчи топилди