Тошкент–Ҳожикент–Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган поездлар қатнови 11 май 6:30 гача тўхтатилди, дея хабар бермоқда «Ўзтемир йўлйўловчи» ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 2022 йил 10 май куни соат 08:30 дан 11 май куни соат 06:30 га қадар «Тошкент МТУ» УК йўлсозлари томонидан Тошкент–Ҳожикент йўналишида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 2022 йил 10 май куни Тошкент–Ҳожикент–Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 6429, 6430, 6435, 6436, 6437, 6441 ҳамда 11 май куни ушбу йўналишда ҳаракатланадиган 6442, 6440-сонли шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови бекор қилинади.
11 май куни соат 06:30 дан бошлаб, ушбу шаҳарлараро ҳаракатланадиган электропоездлар ўз ҳаракат жадвали бўйича қатновини амалга оширади.
Изоҳ (0)