Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқда автобус ағдарилиб кетгани тасвирланган видео тарқалди. ИИВ ЙҲХХ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Фото: ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати

Фото: ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 3 май куни соат 10:00 ларда Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-65 автомобиль йўлининг 23–24-километрлари оралиғида 49 ёшли ҳайдовчи К.Ў. Yutong русумли автобусда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва автобус йўл четига ағдарилган.

Оқибатда 5 нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ўктам Усмоновнинг «Дарё» сўровига асосан маълум қилишича, автобусда жами 25 нафар йўловчи бўлган.

Ушбу ЙТҲ юзасидан Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижонда Nexia-3 билан тўқнашган Tico иккига бўлиниб кетгани, Фарғонада Tracker ва Gentra тўқнашуви оқибатида йўловчи ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)