• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Афғонистон томонидан хавф солаётган қанотли ёв, Қўқонда Ленин ўрнига Мунаввар қори, тўрткўллик боғча болалари учун «Волга». Ўзбек матбуоти 10 майда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 10 май, сешанба

    Бош мавзу — Франция президенти Пол Думернинг россиялик муҳожир Павел Горгулов томонидан ўлдирилишининг янги тафсилотлари ва бу воқеага жаҳон жамоатчилигининг муносабатлари. Масалан, Германия матбуотининг фикрича, «Горгуловнинг отишидан мақсад — Шўро-Франция муносабатларини ёмонлатиш эди». Айни вақтда, инглиз матбуоти «жуда жиддийлашаверманглар-эй» демоқчидек: «Думерга суиқасд қилган Горгуловнинг ақли жойида эмас, бу ҳодиса ҳеч қандай катта сиёсий оқибатларни туғдирмаяжак... Бу ўлдиришнинг сиёсий оқибати бўлар, деган фикр ҳам жиноятнинг ўзи сингари бўлмағур бир нарсадир».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 10 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 10 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетаси биринчи саҳифасининг салкам ярми «Қанотли ёвларга бир ғўза ҳам ем бўлмасин» номли рукнга ажратилган. «Бутун жамоатчилик чигирткани тинч қўймасликка сафарбар қилинсин», деган сўзлар билан бошланади шу рукндаги «Афғонистон томонидан қанотли ёв хавф солади» сарлавҳали хабар.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 10 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 10 май сонидан лавҳа

    Бадриддинов суди давом этмоқда, ўзбек совет газеталари эса жараённи (табиийки, бир ёқлама) ёритмоқда. Суд давомида прокурор Катаняннинг гувоҳ Шоҳид Юсуповга бераётган саволини кўринг (бу гувоҳ аввалроқ Олий суд раиси Саъдулла Қосимовга қарши «қосимовчилик иши»да ҳам фаоллик кўрсатган): «Аҳмадхонов маориф мудири бўлиб турганида мактабларда кўпроқ кимларнинг расмлари кўзга ташланар эди?». Гувоҳ Юсуповнинг жавоби: «У вақтда Қўқон мактабларининг бир мунчаларида Ленин расми ўрнида Мунаввар қори ва Туркиянинг буржуазия ёзувчиларининг расмлари кўпроқ учрар эди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 10 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 10 май сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 10 май, пайшанба

    Ленинча миллий сиёсат тантанасига бағишланган Тошкент конференциясидаги делегатларнинг чиқишларидан яна айрим лавҳаларни эътиборингизга ҳавола қилмоқ жоиз. Масалан, ўзбекистонлик делегат «10 йил ичида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми беш баравар кўпайгани» ҳақида айтмоқда:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 май сонидан лавҳа

    Латвиялик делегатнинг бу сўзлари ғаройиб (ва айрим мамлакат вакилларининг бугун ҳам оғиз йиртиб айтадиган айрим гапларига жуда ўхшаш): «Биринчи Жаҳон урушидан кейин Латвия Россиядан ажратиб олингани натижасида, мамлакатнинг нисбатан юксак даражада тараққий этган экономикаси инқирозга учради. Буржуа Латвияси йирик империалистик давлатларнинг аграр-хом ашё қўшоғига айланиб қолди. Латвия Совет Иттифоқи составига кирганидан кейингина... социалистик экономикага мустаҳкам негизлар солинди. Ҳозирги Латвия юксак даражада тараққий этган индустриал-колхоз республикасидир».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 май сонидан лавҳа

    Тожикистонлик делегатнинг тушунтиришича, Россия Қримни Украинага таркибига қўшишни мақсадга мувофиқ деб топиши ёки Қозоғистоннинг Бўстонлиқ туманини Ўзбекистонга топшириш тўғрисидаги қарори «социалистик миллатлар ўртасидаги дўстона муносабатларнинг ривожланиши ва уларнинг яқинлашиши» рамзидир.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 май сонидан лавҳа

    Ҳар баҳорда шу бўлар такрор: «19 апрелдан 20 апрелга ўтар кечаси бўлган совуқ кўпгина област ва раёнларда боғ ва токзорларга зарар етказди, ҳосилнинг бир қисми нобуд бўлди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 май сонидан лавҳа

    Тўрткўл туманидаги Калтаминор қишлоғидаги болалар боғчаларга иккита «Волга» автомобили берилган: «Узоқ участкалардаги болалар ана шу машиналарда боғчага олиб келинади ва кечқурун уйларига олиб бориб қўйилади».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 май сонидан лавҳа

    «Андижон областининг маркази йилдан йилга ўзгариб, гўзаллашиб бормоқда... Сиз Андижон шаҳрининг соя-салқин ва обод кўчаларидан бири — Алишер Навоий проспектини кўриб турибсиз»:

    Кўриб турганингиз бу хотин-қизлар — Тошкент вилояти Калинин раёнидаги Собир Раҳимов номли колхознинг илғор сут соғувчилари. «Улар ҳар бир сигирдан топшириқдаги 4,5 минг литр ўрнига 5 минг литрдан сут соғиб олиш учун бир-бирлари билан мусобақалашганлар» (сутнинг эгаси ҳисобланган сигирлар бу режадан қанчалик бохабар — бу ҳақда маълум қилинмаган).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 май сонидан лавҳа

    Хориж хабарлари саҳифасидан: Афғонистонда СССР ёрдами билан электр станция қурилиб, фойдаланишга топширилган. «Афғонистон бош министри Сардо Муҳаммад Довуд ГЭС қурилишида қатнашган совет мутахассисларига ташаккур изҳор қилди» (орадан 11 йил ўтиб, бу бош вазир Зоҳиршоҳни ағдаради ва республикага айлантирилган янги Афғонистон раҳбари бўлади).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 10 май сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 10 май, якшанба

    1992 йил 10 май куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон парламентининг тожикистонликларга мурожаати, Франция президентининг ўлдирилиши, «ҳаётни яхшилаш»га халал бергани учун тўхтатилган «Озод Бухоро». Ўзбек матбуоти 9 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Президент Каримовнинг 9 май табриги, андижонлик миллионер билан ҳамтовоқликда айбланган прокурор, «журналистика дангаса ва текинхўрларга қарши ўт очиши керак!». Ўзбек матбуоти 8 майда нималар ҳақида ёзган?
    • 10 минг сўмлик чақалоқлар, фуқаролар уруши остонасидаги Тожикистон, Ҳажга отланганлар билиши лозим бўлган тақиқлар. Ўзбек матбуоти 7 майда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    10.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   66856
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” янги трансферни амалга ошириш арафасида турибди

    Спорт | 26 август, 09:26

    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар

    Реклама | 26 август, 09:00

    АҚШ расман Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

    Дунё | 26 август, 09:15

    Ўлимга олиб келувчи саҳналар: суратга олиш жараёнида юз берган фожиали ҳодисалар

    Кино | 26 август, 09:10

    Одамга илк бор чўчқа ўпкаси кўчириб ўтказилди

    Дунё | 26 август, 08:53

    Ғазо шаҳрида 18 кун ичида мингдан ортиқ бино вайрон қилинди

    Дунё | 26 август, 08:43

    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг

    Реклама | 26 август, 08:30

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.