• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Қалқонсимон без касалликларини ўтказиб юбормаслик учун нималарга эътибор бериш керак?

    Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар ҳаёт учун жиддий хавф туғдириши мумкинлиги кўпчиликка номаълум. Эндокринологга ташриф буюриш бошқа шифокорларга қараганда камроқ аҳамиятга эга бўлган расмий ҳодиса сифатида қабул қилинади, деб ёзади «Домашний очаг».

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар нимаси билан хавфли?

    Агар кўпчилик қалқонсимон без бутун организм учун катта аҳамиятга эга бўлган орган эканлигини билса, ўз муносабатини ўзгартиради. Инсоннинг кайфияти ва ҳатто темпераменти унинг ишига боғлиқ бўлиши мумкин. Қалқонсимон без метаболизмнинг интенсивлиги учун масъул бўлган гормонлар ишлаб чиқаради, юрак-қон томир тизими, ошқозон-ичак тракти ишини, ақлий ва жинсий фаолиятни тартибга солади.

    Одатда, қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар инсонни бошқа соғлиқ муаммоларига қараганда камроқ қўрқитади. Аммо метаболизм бевосита ушбу органнинг ишига боғлиқ.

    Хавф гуруҳига кимлар киради?

    Ёд танқислиги кузатиладиган ҳудудларда қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар бўлиши эҳтимоли жуда юқори. Гап шундаки, бу орган касаллигининг асосий сабаби сув ва озиқ-овқатда ёднинг етарли эмаслиги. Айрим мамлакатларда бутун аҳоли доимий ёд танқислиги шароитида яшайди.

    Ҳомиладор аёллар учун хавфли томони

    Қалқонсимон без касалликлари ҳар ким учун хавфли, чунки юқорида айтиб ўтилганидек, метаболизмнинг интенсивлиги ушбу органнинг гормонларига боғлиқ. Бироқ бу муаммо қайтарилмас оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган хавф гуруҳлари мавжуд. Аввало, бу фарзанд кутаётган аёл учун тегишли. Ҳомиланинг ўсишини, боланинг жисмоний ва ақлий етуклигини белгилайдиган қалқонсимон без гормонларидир. Олимлар ҳатто ҳомиладор аёлда қалқонсимон без касаллиги ҳомилага бевосита таъсир кўрсатиши мумкинлигини тахмин қилишди. Шунинг учун ҳомиладорликнинг жуда эрта босқичларида ёки режалаштиришдан аввал эндокринолог томонидан текширувдан ўтиш тавсия этилади.

    Эҳтиёт бўлинг, болалар!

    Болаларда қалқонсимон без касалликлари янада хавфлидир. Чақалоқларда гормонларнинг етарли эмаслиги ривожланишнинг бузилишига ва ақлий қобилиятларнинг пасайишига олиб келади. Қалқонсимон без функцияси паст бўлган болалар уйқучан, ич қотиши ва совуқ ҳавога сезгир бўлади. Уларда кўпинча ўсиш секинлашади, иштаҳанинг етишмаслиги, тишларнинг чиқиши ортда қолади. Аксинча, без жуда кўп гормон ишлаб чиқарадиган болаларда қўзғалувчан, асабий, юрак уриши тезлашиши, териси иссиқ ва намланиши каби ҳолатлар кузатилади. Қалқонсимон безнинг яллиғланиши қизларда ўғил болаларга қараганда 6 марта кўпроқ учрайди.

    Бола бўйнининг олд қисмида катталашиш кузатилса ёки юқоридаги аломатлардан бири сезилса, уни имкон қадар тезроқ шифокорга кўрсатишга ҳаракат қилиш керак. Даволашни кечиктирмаслик жуда муҳим, чунки даволаниш тез ва ўз вақтида бошланса, кўпинча у муваффақиятли кечади ва болалар нормал ўсиш ва ривожланишда давом этади.

    Қалқонсимон без касалликларининг олдини олишнинг энг осон йўли

    Қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларнинг сабаблари бошқача ҳам бўлиши мумкин. Баъзи одамлар қалқонсимон без билан туғилади, баъзида инфекция ёки иммунитет тизимидаги ўзгаришлар сабаб бўлиши мумкин. Бироқ кўпроқ ёд танқислиги деб аталадиган касаллик учрайди, яъни инсон танасида ёднинг сув ва озиқ-овқат билан етарли даражада истеъмол қилинмаслиги билан боғлиқ. Шунинг учун олдини олишнинг энг осон ва самарали усули ёдга бой озиқ-овқатларни, шунингдек, туз каби сунъий ёдланган маҳсулотларни рационга киритиш тавсия этилади.

    Касалликка чалинмаслик учун қандай қилиб тўғри овқатланиш керак?

    Фақат ёдланган туз

    Оддий туз ўрнига ёдланган туздан фойдаланишни одат қилишга ҳаракат қилиш лозим — бу организмни етарли миқдорда ёд билан таъминлашнинг жуда самарали усули. Нима учун туз ёдлаш учун энг мақбул маҳсулот ҳисобланади? Гап шундаки, ушбу маҳсулот истеъмолини назорат қилиш осон. Кўпчилик тузни тахминан бир хил миқдорда (6-8 грамм) истеъмол қилади. Бу йил фаслига, иқлимга, оиланинг бойлигига боғлиқ эмас. Ёднинг ҳаддан ташқари дозасини олиш жуда қийин — бунинг учун килолаб ёдланган тузни истеъмол қилиш керак бўлади. Бошқа маҳсулотларни ёдлаш учун уринишлар бўлган, аммо улар муваффақиятсизликка учраган.

    Денгиз маҳсулотлари

    Ёдланган тузни доимий истеъмол қилишдан ташқари, эндокринологлар ёд билан бойитилган нон, тухум ва айниқса денгиз маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилишни тавсия қилади. Деярли ҳар қандай денгиз маҳсулотлари жуда кўп миқдордаги ёдни ўз ичига олади, шунинг учун уларни доимий истеъмол қилиш қалқонсимон без касалликлари хавфини бир неча баравар камайтиради. Бу, масалан, денгиз маҳсулотлари ва балиқ таомларнинг асосий таркибий қисми бўлган Японияда ёд танқислигидан келиб чиқадиган касалликлар деярли йўқлигини тасдиқлайди.

    Ёдланган сув

    Ёдланган минерал сувга келсак, унинг фойдали хусусиятлари ҳозир жуда кўп гапирилади, бу масалага ҳам эҳтиёткорлик билан ёндашиш керак. Бир литрда 1500 миллиграммдан ортиқ туз мавжуд, бу жуда кўп. Эсда тутиш керак, бу фақат сув эмас, балки дори, шунинг учун уни литрлаб ичмаслик керак. Уни ичишни бошлашдан олдин, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Яна шуни таъкидлаш жоизки, шифобахш сувда табиатдан ёд бўлиши ёки сунъий ёдланган бўлиши мумкин. Албатта, қадоқда «ёд» ва «ёдланган эмас» деб ёзилади.

    Эндокринолог билан мунтазам текширувдан ўтинг

    Шифокорга мунтазам ташриф буюриш, агар мавжуд бўлса, муаммо дастлабки босқичда сезилишининг кафолати ҳисобланади. Қалқонсимон без касалликларини даволашда ҳам терапевтик, ҳам жарроҳлик усуллари қўлланилади. Терапевтик даволаш қалқонсимон безнинг фаолиятини нормаллаштирадиган гормонал дориларни қабул қилишдан иборат. Баъзи ҳолларда жарроҳлик керак, бунда безнинг қайсидир қисми олиб ташланади. Бироқ, вазиятни шунгача олиб келмаслик тавсия этилади, чунки у бошқа органларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин, уларнинг иши қалқонсимон безнинг иши билан чамбарчас боғлиқ.

    Қалқонсимон без эндокрин орган, яъни гормонлар ишлаб чиқарадиган органдир. У бўйиннинг олд қисмида деярли бевосита терининг остида жойлашган. Қалқонсимон без гормонлари (тироксин ва трииодотиронин) метаболик жараённи тартибга солади. Бундан ташқари, без организмдаги кальций алмашинувини назорати учун масъул бўлган калситоцин гормонини ишлаб чиқаради.

    Ёд қалқонсимон без гормонларининг бир қисмидир. Агар танада ёд етарли бўлмаса, гормонлар камроқ ишлаб чиқарилади. Бу безнинг катталашишига ва эндемик бўқоқнинг пайдо бўлишига олиб келади. Ушбу касаллик гипотиреоз деб аталади. Бу юрак-қон томир тизими, овқат ҳазм қилиш тизимида муаммолар ва ҳатто бепуштликка ҳам олиб келади.

    Мавзуга доир:

    • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигининг 9 та белгиси
    • Қалқонсимон без саломатлигини яхшилайдиган 11 маҳсулот
    • Қалқонсимон без туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган саломатликдаги 6 муаммо 

    09.05.2022, 21:59   Изоҳ (0)   37113
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд сирлари: спорт ва парҳезсиз қандай қилиб озиш мумкин?

    09.05.2022, 13:50

    Илмий тадқиқот: кун давомида қанча қаҳва ичиш керак?

    09.05.2022, 09:21

    Оч қолиш шарт эмас: Парҳезга ўтириш яхши фикр эмаслигини исботловчи сабаблар

    08.05.2022, 12:50

    Ўтириб ишлаш нима учун зарарли ва муаммонинг олдини қандай олиш мумкин?

    07.05.2022, 15:34

    Замбуруғ инфекцияси ҳақида кўпчилик ишонадиган янглиш фикрлар

    06.05.2022, 17:45

    Ёзгача улгурамиз: жиддий чекловларсиз 4 кило вазн йўқотиш учун тавсиялар

    06.05.2022, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тикланади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:21

    Россия ҳар ой 6 мингдан ортиқ Shahed дрони ишлаб чиқармоқчи — CNN

    Дунё | 24 август, 10:55

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.