Тошкент вилояти Бекобод тумани бош имом-хатиби ҳамда «Далварзин» жоме масжиди имом-хатиби Анваржон домла Рисбоев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди.
«Аллоҳ таоло марҳум домламизнинг аҳли оиласи, фарзанд-у аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин», – дейилади идора таъзия хабарида.
Бундан аввал халқ орасида Эшонбобо номи билан ҳурмат қозонган Насриддинхон Атоев ва Қўқондаги «Ҳазрати Аббос» масжиди имоми ва унинг оила аъзолари вафот этгани ҳақида хабар берилганди.