• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент Каримовнинг 9 май табриги, андижонлик миллионер билан ҳамтовоқликда айбланган прокурор, «журналистика дангаса ва текинхўрларга қарши ўт очиши керак!». Ўзбек матбуоти 8 майда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 8 май, якшанба

    Избоскандаги «Файзулла Хўжаев» колхозида аҳвол пачава. Бунга сабаб, биринчидан, иш тўғри йўлга қўйилмаган, иккинчидан, «колхоз раҳбарлигида ярамас унсурлар» ўтирибди. «Колхоз раиси Бозор Ҳамроқулов муштумзўрлар билан бирга. Уни ахтарган киши нашахонадан топади», дейилади «Қизил Ўзбекистон»даги «Ҳамроқулов нашахонада» хабарида.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 8 май сонидан лавҳа

    Худди шу Избоскан томондаги «Болшевик» колхозида эса «ҳайдаш-экиш ишлари болшевик суръати билан олдинда бораётир». Айниқса, колхоз зарбдорларидан бири — 21 ёшли жувон Гуласалхонга гап йўқ: у «ҳар куни 3 танобдан ерга чигит экди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон»нинг сўнгги саҳифасида прокурор Бадриддинов суди тафсилотларига бағишланган «Мозийнинг қора-қоронғи сир пардалари йиртила бошлади» сарлавҳали материал берилган. Прокурор Катаняннинг «фош қилишлари»га ишониладиган бўлса, бу пардалар ортида, масалан, Бадриддиновнинг андижонлик машҳур миллионер Аҳмадбек ҳожи Темирбеков билан танишлиги ва бу бойнинг ташаббуси билан Бадриддинов бошқа бир бойнинг қизига уйланишидек «айби» бор.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 8 май сонидан лавҳа

    Бу томошадан кўзланган мақсад — Бадриддиновни, у «турли найранглар воситаси билан ўзини ‘оқ’ деб кўрсатишга» қанча уринмасин, имкон қадар ёмон қилиб кўрсатиш. Шу мақсад билан Бадриддинов Саидхонов деган диний арбобни халқ терговчиси қилиб тайинлашда айбланади. Сўнг, Саидхоновнинг ўзи сўроққа тутилади: «Бадриддиновнинг қариндоши бўлган суд ижрочиси бўлган Қулиевнинг уйига ким билан бориб, нима қилдингиз?» (шу саволнинг ўзида Бадриддинов қариндош-уруғчиликда ҳам гумон қилинмоқда).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 8 май сонидан лавҳа

    Саидхоновнинг жавоби: «Унинг уйига Бадриддинов олиб борди, у ерда зиёфат едик. Биргина бу эмас, Бадриддиновнинг буйруғи билан унга ўзим ҳам уч бор палов пишириб берганман». Шунақа: қозининг ўғли Саидхоновнинг айбларидан бири — синфий душманнинг қариндошига ош пишириб бергани. 1930 йилларда бу қамалиб кетишга етарли бир айб бўлган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 8 май сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 8 май, сешанба

    «Қизил Ўзбекистон» газетаси асосан икки мавзуни ёритган — биринчиси, ҳали ҳам 5 майдаги «Правда» газетасининг 50 йиллик юбилейи ва матбуот куни байрами, иккинчиси, Тошкентда 7 май куни очилган «СССРда ленинчи миллий сиёсат тантанаси» деган катта илмий конференциянинг очилиши тафсилотлари.

    Ўзбекистон газеталари СССР етакчиси Никита Хрушчёвнинг «Правда» газетасининг 50 йиллигига бағишланган тантанали мажлисдаги нутқининг таржимасини босган. Ўртоқ Хрушчёв бу нутқида матбуотнинг асосий вазифаларини санаб берган. Жумладан, унинг айтишича, «матбуот коммунизм қурувчиларнинг меҳнатини улуғлаши ва дангасалар ҳамда текинхўрларга қарши шафқатсиз ўт очиши керак» (сўз эркинлиги, матбуот эркинлиги, фикр эркинлиги деган гап-сўзлар йўқ — йўқ нарса гапирилмайди-да).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 8 май сонидан лавҳа

    «СССРда ленинчи миллий сиёсат тантанаси» номли илмий конференция очилишида Ўзбекистон етакчиси Шароф Рашидов сўзга чиққан. Уни бу нутқи учун қоралаб бўлмайди — 1962 йилда бошқача гапириб ҳам бўлмасди, эҳтимол. Шунга қарамай, мантиқсизлик яққол кўзга ташланади — конференция гўёки халқлар дўстлиги ва тенглигига бағишлангандек, аммо нутқнинг айрим ўринларига кўз югуртириб, аслида бу тадбир ҳам, СССРдаги бутун бошли миллий сиёсат ҳам аниқ бир миллатни алоҳида улуғлашдан иборатдек кўринади.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи»даги Чехославияга бағишланган сарлавҳаси ажойиб: «Гулла, яшна, социалистик Чехославия!». 1991 йилдан сўнг машҳур бўлган, кўпчилик кўрган, эшитган «Гулла, яшна, мустақил Ўзбекистон!» деган шиорга ўхшайди-я!

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1962 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1962 йил 8 май сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 8 май, жума

    Барча марказий газеталарда президент Ислом Каримовнинг 9 май байрами муносабати билан Иккинчи Жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийларига, барча ўзбекистонликларга табриги эълон қилинган. Мустақиллик давридаги биринчи 9 май табригидаги президент бу сананинг ўзини «улуғ Ғалаба куни» деб атагани билан, табрикноманинг бирор ўрнида «Улуғ Ватан уруши» атамасини ишлатмаган.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи»нинг ўтган сонларидан бирида ёзувчи Иброҳим Раҳимнинг мустақил Ўзбекистондаги жой номлари муаммосига бағишланган «Қачон дадил бўламиз?» сарлавҳали мақоласи босилган эди. Газетанинг 8 май сонида ўша мақолага Тошкент шаҳар ҳокимлиги Атамалар комиссияси масъул котиби Д.Саидовнинг жавоби эълон қилинган. Ёзувчи Шота Руставели кўчасининг «жимжилоқдай бир қисми Усмон Носирга жой бергани»ни танқид қилиб ёзганди; ҳокимлик вакилининг қайд этишича, «бор-йўғи икки бекат Шота Руставели номида ва, Худо хоҳласа, Усмон Носир таваллудининг 80 йиллигигача кўча тўлиғича унинг номи билан юритилиб, шаҳримиздаги истироҳат боғларидан бирига ҳам бу хассос шоримиз номи берилади» (қайд этиш жоиз, ҳозирда Усмон Носир номи Шота Руставели кўчасинин жимжилоқдай бир қисмида ҳам йўқ: Жанубий Вокзалдан то Гранд Мир меҳмонхонасига қадар — салкам 7 километр йўл грузин шоири номи билан аталади).

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 8 май сонидан лавҳа

    Тил масаласида яна бир лавҳа — бундан 30 йил аввал Ўзбекистон етакчиси халқлар ва миллатлар тенглигига бағишланган катта тадбирда рус тилига алоҳида миннатдорчилик билдиришга мажбур бўлган бўлса, энди ўзбек олимлари «овруполашган атамаларнинг ўзбекчаси мавжуд бўлишига қарамай,.. аксарияти собиқ иттифоқ даврида мажбуран тиқиштирилгани»ни қораламоқда.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 8 май сонидан лавҳа

    Ўзбек газеталари 8 май куни босган чет эл хабарлари орасида ҳозирги кун нуқтаи назаридан шуниси қизиқ: «Ҳозирги вақтда КХДРда СПИД билан бирорта касалланиш ҳолати аниқланган эмас. Бинобарин, бу касаллик келгусида ҳам КХДРда пайдо бўлмайди. Бу касаллик мамлакатга кириб келадиган барча тирқишларни беркитиб ташлаш имконияти мавжуд». 2020 йилги пандемияни кўрган, кузатган одамларга таниш манзара, шундай эмасми? Ахир Шимолий Кореяда ҳали ҳам ковид аниқланмаган, чунки ковид кириши мумкин бўлган барча тирқишлар ёпиб ташланган. «Бўлиши мумкин эмас!», деганди кўпчилик, ваҳоланки, уларда 30 йиллик тажриба бор экан.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 8 май сонидан лавҳа

    Афғонистонда энди Бурҳониддин Раббоний раҳбар сифатида эътироф этилмоқда; ўт очишни тўхтатиш тўғрисида битим имзоланган, битимга яқин вақт ичида (яъни, 1992—1996 йиллар оралиғида) «Кобул қассоби» номини оладиган Гулбиддин Ҳикматёр ҳам қўшилгани айтилади.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 8 май сонидан лавҳа

    Тошкентда эса Афғонистондаги урушнинг оғриқли акс-садоси — Акмал Икромов (ҳозирги Учтепа) туманидаги «Янгиобод» маҳалласида Афғон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига ёдгорлик ўрнатилган. Бу ҳақдаги фотолавҳа сарлавҳаси ҳам эътиборга молик: «Шаҳидлар хотираси асло ўчмагай».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 8 май сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 8 май сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • 10 минг сўмлик чақалоқлар, фуқаролар уруши остонасидаги Тожикистон, Ҳажга отланганлар билиши лозим бўлган тақиқлар. Ўзбек матбуоти 7 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Мусобақа ғолибига бепул Ҳаж йўлланмаси, Ўзбекистонни тўлиқ радиолаштириш вазифаси, ёлғон маълумот учун икки йилга кесилган мудир. Ўзбек матбуоти 6 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Отувга ҳукм қилинган новвойлар, Паркентга май ойида ёғган қор, америкаликлар ёрдамисиз жиловланган Мингбулоқ. Ўзбек матбуоти 5 майда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

     

    08.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   90912
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда исломий давлат қуришни тарғиб қилганлар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:50

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Ясмин Зоитова, янги машинали бўлган Раъно Шодиева, қайнонасига iPhone совға қилган Афруза

    Маданият | 19 июл, 09:31

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.