Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия дефолтдан қочди, аммо хавф ҳали ҳам юқори, деб ёзади Bloomberg.

Фото: Euronews

Фото: Euronews

Охир-оқибат, Россия дефолтга учраса керак, — деди Парижда жойлашган EM Conseil консалтинг фирмаси асосчиси Элена Дейли.

Россия ҳозир Украинадаги урушни ва импортни молиялаштириши керак. Шу сабабли, мамлакат қарзини тўлашдан бош тортиши мумкин, бу эса сўнгги 100 йилдаги биринчи дефолт бўлади.

Россия тўлашдан бош тортмаса ҳам, жорий қилинган санкциялар пул ҳаракатини анча мураккаблаштирди. Бир мунча вақт Россия ўзининг санкцияларга тушмаган банклари орқали қарзларини тўлаши мумкин, аммо бу валюта захираларига боғлиқ. Ҳозир долларлар асосан нефть, газ ва бошқа товарларни сотишдан тушади.

Агар Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа давлатлар Россия хом ашёсидан воз кечса, мамлакатда валюта билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Бу тез орада содир бўлиши мумкин, чунки эмбарго жорий қилиш ҳозирда кўплаб мамлакатлар ҳукуматлари томонидан муҳокама қилинмоқда.

Фақат долларда бўлиши керак бўлган навбатдаги тўлов 24 июнь куни амалга оширилади. Агар Россия муваффақиятсизликка учраса, у дефолт бўлади.

Аввалроқ Россияда дефолт юз берса нима бўлиши ҳақида хабар берилган эди.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Солиқлар, жарималар, коммунал ва бошқа тўловларни қандай қилиб уйдан чиқмасдан тўлаш мумкин?
Маҳаллий
БАА Ўзбекистон заргарлик саноатига инвестиция киритиши кутиляпти
Дунё
Зеленскийнинг рафиқаси украиналиклар чироқсиз ва иссиқликсиз яшашга розилигини маълум қилди