Жозе Моуриньо қўл остида «Рома» Конференциялар Лигаси ярим финалида «Лестер»ни мағлуб этиб (1:0, 1:1), финал йўлланмасини қўлга киритди.
Португалиялик мутахассис 4 та турли жамоа билан Еврокубоклар финалига чиққан илк мураббийга айланди.
Аввалроқ Моуриньо «Порту» билан Чемпионлар Лигаси ва УЕФА Кубоги финалига чиққан эди, «Интер» билан Чемпионлар Лигаси, «Манчестер Юнайтед» билан эса Европа Лигаси финалида ўйнаган.
Ундан ташқари 59 ёшли Жозе жамоаларини Чемпионлар Лигаси («Порту», «Интер»), Европа Лигаси («Манчестер Юнайтед») ва Конференциялар Лигаси («Рома») финалига чиққан илк мураббийга айланди.
Қайд этиш жоиз, Конференциялар Лигаси ушбу мавсум биринчи марта ўтказилмоқда.
«Рома» 25 май куни Конференциялар Лигаси финалида «Фейеноорд» билан баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)