«Рома» Конференциялар Лигаси ярим финалида «Лестер»ни мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Римликлар 31 йилдан сўнг Еврокубоклар финалида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. «Рома» сўнгги бор 1990/91 йилги мавсумда УЕФА Кубоги финалида «Интер»га қарши ўйин ўтказиб, мағлуб бўлганди.
Жозе Моуриньо шогирдларининг финалдаги рақиби «Фейеноорд» эса 2002 йилдан бери ҳал қилувчи ўйинларда иштирок этмаган. Нидерландия клуби ўшанда УЕФА Кубоги доирасида «Боруссия Д» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.
«Рома» ва «Фейеноорд» ўртасидаги финал баҳси 25 май куни Тирана шаҳрида бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)