• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ДХХ Қирғизистон чегарасида уч нафар қирғизистонликка ўқ узилгани юзасидан расмий баёнот берди

    5 май куни Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида қурол қўллаш билан боғлиқ ҳодиса рўй берган ва оқибатда уч нафар қирғизистонлик ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳолат бўйича расмий баёнот берди.

    Маълум қилинишича, 5 май куни ўзбек—қирғиз давлат чегарасининг Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Оқтом қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан Ўзбекистондан Қирғизистонга ноқонуний равишда кўп миқдордаги товар-моддий бойликлари олиб ўтилаётгани ўзбек чегара нарядлари томонидан кузатилган ва ушбу қонунбузарликнинг олдини олиш бўйича чоралар кўрилган.

    Чегара наряди томонидан давлат чегараси бузғунчиларини қўлга олиш вақтида қоидабузарларнинг бир гуруҳи ҳарбий хизматчиларга нисбатан қаршилик кўрсатиб, куч ишлатиб, тан жароҳатлари етказган ва қуролларни олиб қўйишга ҳаракат қилган.

    Ушбу ҳолатда ҳарбий хизматчилар қонунчиликда белгиланган тартибда қурол қўллашга мажбур бўлган. Оқибатда 3 нафар шахс яраланиб, уларнинг жиноий шериклари томонидан Қирғизистон ҳудудига олиб кетилган.

    Ҳодиса тафсилотларини аниқлаш мақсадида 5 май куни зудлик билан Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг ҳудуд бўйича чегара вакиллари ўртасида учрашув ўтказилган. Шунингдек, 6 май куни Фарғона водийси йўналиши бўйича ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти бўйича чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтган.

    Ҳозирда ҳар икки томон ҳолат бўйича текширувларни давом эттирмоқда, чегарада вазият барқарор.

    Ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан 6 май куни Жиноят кодексининг 223 моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, апрель бошларида Қирғизистон—Ўзбекистон давлат чегараси участкасида қурол қўллаш билан боғлиқ ҳодиса рўй берганди. Ўшанда Жалолобод вилояти Ахси тумани Дейрес қишлоғида қирғизистонлик бир неча фуқаро Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда юк олиб ўтмоқчи бўлган. Улар Ўзбекистон ҳудудидаги давлат чегара чизиғидан 500 метр узоқликда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара хизмати ходимлари томонидан аниқланган. Контрабандачилар ўзбек чегарачиларининг тўхташ ҳақидаги талабларига бўйсунмаган.

    Қўшни давлат фуқароларини ҳибсга олиш вақтида жанжал келиб чиққан. Ўзбекистон чегарачилари ўз ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш мақсадида қурол ишлатган, оқибатда икки фуқаро ҳаёт учун хавфли тан жароҳатлари олиб, ҳалок бўлган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон—Афғонистон чегарасида отишма содир бўлгани ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди

    06.05.2022, 15:30   Изоҳ (0)   34987
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Онлайн аукционда 50 777 ZZZ автомобиль рақами 669,6 млн сўмга сотилди

    06.05.2022, 14:37

    Ўзбекистонда ногиронларнинг солиққа тортилмайдиган даромади миқдори оширилди

    06.05.2022, 13:42

    Ўзбекистон тўрт кунда ташқи бозорга 400 тоннага яқин гилос экспорт қилди

    06.05.2022, 13:27

    Ўзбекистонда 7 май куни 40 даражагача иссиқ бўлади

    06.05.2022, 13:13

    UzAuto Motors Фарғонада Damas’лар ортилган трейлер ЙТҲга учраганига муносабат билдирди

    06.05.2022, 12:30

    Сурхондарёда 40 га яқин хонадонни сел босиб, 230 дан ортиқ киши эвакуация қилинди

    06.05.2022, 12:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.