Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Авторақамлар онлайн аукционида 29 апрель куни савдога қўйилган рақам бошланғич нархидан бир неча баробар қимматга сотилди.

Скриншот: «Avtoraqam.uzex.uz»

Скриншот: «Avtoraqam.uzex.uz»

Аукцион савдоларини кузатган «Дарё» мухбирининг қайд этишича, 50 777 ZZZ авторақами 135 миллион сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилганди. Савдолар давомида унинг нархи 132 марта оширилган ва якунда 669 миллион 600 минг сўмга сотилган. Бу Марказий банк томонидан 6 май учун белгиланган доллар курси (11 132,56 сўм) бўйича 60 минг доллардан ортиқни ташкил этади.

Аввалроқ онлайн аукционда 01 Q 001 QB автомобиль рақами қарийб 5 минг долларга сотилгани, Хоразмда 90 О 900 ОА авторақами учун онлайн аукционда кураш тонггача давом этгани тўғрисида хабар берилганди. Ўзбекистонда 2022 йил январь—март ойларида онлайн аукционлар орқали 86,7 миллиард сўмлик 40 мингдан зиёд «чиройли» авторақамлар сотилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Ўзбекистон темир йўллари» талабалар учун чипталарга 50 фоизлик чегирма эълон қилди
Дунё
Байден ва Макроннинг кечки овқати Оқ уйга ярим миллион долларга тушди (видео)
Кино
«Маликанинг кундалиги», «Форсаж», «Жокер» — давоми экранларга чиқиши кутилаётган севимли фильмлар