• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Ижобий кредит тарихи нима учун муҳим?

    Сизда форс-мажор ҳолати юзага келиб, йирик пул маблағи керак бўлиб қолди. Аммо қарзни ҳеч кимдан ололмаяпсиз. Бугунги кунда сиз бир неча дақиқа ичида кредит олиш имконига эгасиз, чунки мамлакатимизнинг молия бозорида бундай таклифлар аллақачон тақдим этилиб келинмоқда. Кредит олиш учун асосий шартлардан бири — ижобий кредит тарихига эга бўлиш талаби. Келинг, ижобий кредит тарихи нима учун муҳим эканлиги ва у қандай шаклланишини кўриб чиқамиз.

    Банкнинг муваффақиятли фаолияти кўп жиҳатдан кредит ва микроқарзлар беришда хавфларни аниқлаш, минималлаштиришга боғлиқ. Шунинг учун банклар ва кредит ташкилотлари тегишли бюролар ёрдамида муаммоли кредитлар фоизини камайтириш мақсадида, потенциал қарз олувчининг профилини ва кредит тарихини диққат билан ўрганиб чиқади.

    Кредит тарихи нима?

    Кредит тарихи — бу олинган ва қайтарилган қарзлар, бажарилган молиявий мажбуриятлар ва муддати ўтган тўловлар тўғрисидаги ишончли маълумотларнинг қисқача мазмунини ўзида акс эттирган ҳужжат. Кредит маълумотлари турли манбалардан: банклар, кредит ташкилотлари, давлат идоралари, шунингдек, товарларни муддатли тўлов асосида сотадиган дўконлардан йиғилади.

    Кредит тарихи қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

    • маълумотни ким талаб қилганлиги;
    • кредит ва микроқарзлар бўйича барча аризалар ва улар бўйича қабул қилинган қарорлар;
    • кредитлар қандай тўлангани ва тўлов муддатларига қай даражада риоя этилгани.
    Маълумотлар кредит тарихлари бюросида (КТБ), кредит-ахборот таҳлилий марказида сақланади. Ўзбекистонда кредит-ахборот таҳлилий маркази молия-кредит ташкилотлари ва ломбардлардан қопланмаган қарзлар, кредитлар, муддатли тўловлар ва шартномалар бўйича маълумот тўплашга ёрдам беради.

    Кредит тарихи расмий иш ҳақи билан бир қаторда кредитга лаёқатлиликнинг энг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлиб, молиявий жавобгарлик даражасини белгилаб беради.

    Кредит тарихингиз қай даражада ижобий кўринишда эканини аниқлаш учун infocredit.uz платформасидан ҳисобот сўрашингиз мумкин. Бундай ҳисоботни йилига бир марта бепул ёки белгиланган нарх миқдорини тўлаб чекланмаган тарзда олишингиз мумкин.

    Сизнинг кредит файлингиз асосида кредит рейтинги шаклланади. Ҳар бир банк сизни потенциал мижоз сифатида баҳолашда фойдаланиладиган мезонларга қараб, ўз скоринг тизимини жорий қилади. Банк кредит файлингиз ва кредит аризангизда сақланган маълумотлардан қуйидаги қарорларни қабул қилиш учун фойдаланиши мумкин:

    • қарз бериш-бермаслик;
    • қанча пул ажратиш;
    • кредит/микроқарзни неча фоизга бериш.
    Сизнинг файлингизга киритилган энг сўнгги маълумот жуда муҳим, чунки кредиторлар сизнинг ҳозирги молиявий аҳволингиз билан кўпроқ қизиқишади.

    Қандай кредит тарихи ижобий ҳисобланади?

    • Бир йилдан ортиқ кредит тарихига эга бўлиш. Кредит тарихи муддатига қараб, банк қарз олувчи ҳақида кўпроқ маълумот олиши ва унинг тўлов қобилиятини баҳолаши мумкин.
    • Тўлов муддатларига риоя этиш. Агар тўловлар кечиктирилган бўлса, ҳаммаси кредит қанча вақт давомида тўланмаганига ва кечикишлар қанча давом этганига боғлиқ бўлади.
    • Кредит/қарз юки. Агар кредит олувчининг очиқ кредитлари сони кўп бўлса, у янги олган кредитини қайтара олмаслиги мумкин. Бундан ташқари, қарз юкини ҳисоблаш тартиби Марказий банк бошқаруви қабул қилган қарори иловасининг 3205-бандида белгиланган.
    • Муваффақиятли ёпилган кредитлар сони. Қарз олувчи тўловларни кечиктирмасдан кредитларни қанчалик муваффақият билан тўлаган бўлса, шунча яхши. Бу қарз олувчининг молиявий саводхонлигининг асосий белгисидир.
    Шуни ёдда тутингки, турли молиявий институтлар ижобий ва салбий кредит тарихи бўйича ўз мезонларига эга. Бу ерда ушбу масала бўйича умумий қарашлар келтирилган.

    Кредит тарихингизга нима салбий таъсир қилиши мумкин?

    Салбий кредит тарихининг асосий кўрсаткичлари — бу кечиктирилган муддат ва юқори кредит юки. Айниқса, агар қарз олувчи устидан судга берилган бўлса ёки у кредитни умуман тўламаган бўлса, бу салбий омиллардан бири ҳисобланади. Бундай ҳолатларда банк қарз беришдан бош тортиши мумкин.

    Агар сизда Мажбурий ижро бюроси билан боғлиқ муаммо бўлса, бу ҳам сизнинг кредит олиш учун тақдим этган аризангизни тасдиқланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Мажбурий ижро бюросида коммунал тўловлар бўйича қарздорлик, алиментларни кечиктириш, жарималар ва бошқа давлат тўловларини тўлаш муддати ўтказиб юборилганлик бўйича судда кўриб чиқилган барча ҳолатлар қайд этиб борилади ва давлат органлари бунга эътибор қаратиб келади.

    Агар сиз кредит бўйича кафил бўлсангиз ва ушбу кредитни тўлаш салбий кечган бўлса, бу ҳам кредит тарихингизни ёмонлаштиради. Кредитор олдида кафил ҳам, қарздор ҳам бирдек жавобгар бўлади.

    Қарздорликнинг жорий ҳолати тўғрисида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг www.mib.uz расмий веб-сайтида маълумот олишингиз мумкин.

    Салбий кредит тарихини қандай қилиб яхшилаш мумкин?

    Жуда кичик миқдорда кредитлар олинг ва уларни жуда эҳтиёткорлик билан тўланг. Шундай қилиб, 2—3 йил ичида сиз кредит ташкилотлари билан ижобий муносабатлар тарихини яратишингиз мумкин бўлади.

    Коммунал тўловларни ўз вақтида тўлашни унутманг.

    Мобил телефонда ва/ёки бошқа қурилмаларингизда қарздорликни сўндириш саналарини белгилаб боринг ва муддатига риоя қилиб боришга ҳаракат қилинг.

    TBC Bank’нинг кредит бўйича менежери Камран Согукпинар қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

    «Ҳар бир инсон учун энг муҳими молиявий саводхонликка эга бўлишдир, чунки бу асосланган молиявий қарорлар қабул қилиш имконини беради. Биз мижозларимизнинг хабардорлигини ошириш мақсадида, молиявий маълумотга эга бўлишлари учун сармоя киритишга тайёрмиз. Агар сиз бирон-бир миқдорда қарз олаётган бўлсангиз, ижобий кредит тарихига эга бўлиш учун кредит ва микроқарзларингизни ўз вақтида ва энг яхшиси муддатидан олдин тўлашга ҳаракат қилинг. Молиявий манбаларингизни тақсимлашда ҳар томонлама ўйлаб кўриб, аниқ маълумотларга эга бўлган ҳолда ёндашинг, даромад ва харажатларингизни назорат қилиб боринг. Агар сиз кредит олишга қарор қилган бўлсангиз, сизни қизиқтирган молия институтини диққат билан ўрганиб чиқинг, кутилмаган ҳолатларга тушиб қолмаслик учун кредит тарихингизни текшириб боринг ва сиз ишонч ҳосил қилмаган учинчи шахсларнинг мажбурий тўловлари учун жавобгарликни ўз зиммангизга олманг».

    Ёдда тутингки, сиз кредит тарихингизни ўзингиз белгилайсиз, банклар эса шунчаки маълумотларни кредит бюросига тақдим этади.

    Онлайн кредит олиш ҳақида tbcbank.uz сайти ва 1150 рақами орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    06.05.2022, 18:00   Изоҳ (0)   31556
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уйда ҳам мазза бўлиши мумкин: кондиционерлар 3 999 000 сўмдан

    06.05.2022, 15:00

    InfinBANK’дан Visa Direct: пул ўтказмалари энди янада қулайроқ

    05.05.2022, 18:00

    Уйдан туриб йиллик ставкаси 25 фоиз бўлган депозитни қандай очиш мумкин?

    05.05.2022, 12:00

    LG Puricare ниқоби — бактерия ва аллергенлардан ишончли ҳимоя

    05.05.2022, 09:00

    Olmazor Business City турар жой мажмуасидан ерости автотураргоҳига эга хонадонларни харид қилинг

    04.05.2022, 09:00

    «Халқ банки» имтиёзли шартларда ипотека кредитини таклиф этади

    03.05.2022, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:59

    Ҳиндистонда эркак смартфонига чақмоқ уруши оқибатида ҳалок бўлди 

    Дунё | 16 июн, 23:40

    “Исроил Ғарбнинг чексиз қўллаб-қувватлаши туфайли Эронга ҳужум қилди” — Эрдўғон 

    Дунё | 16 июн, 23:30

    Трамп Канадада ўтказиладиган G7 саммитида Зеленский билан музокаралар олиб боради

    Дунё | 16 июн, 23:20

    Нигерия қарийб 30 йил олдин қатл этилган “Огони-тўққизлик” аъзоларини вафотидан сўнг афв этди 

    Дунё | 16 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 16 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:00

    “АҚШ Исроилнинг Эронга ҳужум қилишига йўл қўйиб, халқаро ҳуқуқни бузди” — Эрон президенти 

    Дунё | 16 июн, 22:50

    Тошкентда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини тарқатган “закладчик” ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 22:40

    Флориан Вирц ҳафта охирида “Ливерпуль”да тиббий кўрикдан ўтади

    Спорт | 16 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.