TBC Bank мижозларга бир неча дақиқа ичида фойдали шартлар билан депозит очишни таклиф қилади.
Пулларни қадрсизланишдан қандай асраб қолса бўлади? Бунинг энг синалган усули — депозит очиб, пулни банкда сақлаш. Агар банк яхши ставка таклиф қилса, маблағни нафақат инфляциядан сақлаб қолиш, балки кўпайтириб олиш ҳам мумкин. TBC депозит — бу йилига 25 фоиз фойда келтирадиган ишончли омонат.
Сизни банкка бориш, узундан узоқ навбатларда туриш ва қоғозбозликдан озод қиламиз. Депозитни уйингиздан туриб, TBC Uz иловасида бир-икки дақиқада очиб оласиз.
Ўзингизга маъқулини танланг!
TBC сизга икки хил депозитни таклиф қилади — муддатли TBC депозит ва талаб қилиб олингунча TBC депозит. Бу икки депозитнинг бир-биридан фарқи нимада?
Сақлаш муддати. Талаб қилиб олингунча депозитини исталган муддатга, масалан, 5 кунга ёки 5 йилга сақлаш мумкин. Муддатли депозит эса маълум вақт давомида (18 ой ва 24 ой) сақланади, пулингизни муддатидан олдин ҳисобдан ечиб ололмайсиз.
Фоизлар. Муддатли депозитнинг фоиз ставкаси юқорироқ, аммо сиз маблағингизни белгиланган муддатдан аввал қайтариб ололмайсиз. Талаб қилиб олингунча депозитда фоизлар юқори эмас, бироқ исталган пайт ҳисобни тўлдириш ёки пул ечиш имкони бор.
Дастлабки бадал ва ҳисобни тўлдириш. Талаб қилиб олингунча депозит очиш учун минимал сумма киритиш талаб этилмайди, муддатли онлайн депозитни эса камида 100 000 сўмга очиш мумкин.
Муддатидан олдин ёпиш ва ечиб олиш. Агар сиз муддатли депозитни белгиланган вақтдан аввал ёпмоқчи бўлсангиз, депозит бўйича фоизларингизни ололмайсиз ёки уларни пасайтирилган ставка (15 фоиз) бўйича оласиз. Талаб қилиб олингунча депозитининг шартлари аксинча — депозит муддатидан олдин ёпилса ҳам, фоизлар тўлиқ ҳисобланади.
Хавфсиз депозит
TBC билан сизнинг пулларингиз хавфсиз сақланади, чунки банк депозитлари фуқароларнинг омонатларини кафолатлаш фонди томонидан суғурталанган. Бу дегани, сизнинг маблағларингиз ҳар қандай ҳолатда фоизлари билан қайтарилади.
TBC Uz иловасида ҳозироқ онлайн депозит очинг ва пулларингизни ҳар йили 25 фоизга кўпайтириб боринг.
Батафсил маълумот tbcbank.uz сайтида ёки 1150 рақами орқали.
Реклама ҳуқуқи асосида.