Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—март ойларида импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми 819,2 млн долларга тенг бўлди. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 52,6 фоизга ёки 282,3 млн долларга кўпдир. Бу Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида қайд этилган.
Жорий йилнинг илк чорагида озиқ-овқат маҳсулотларининг жами импорт таркибидаги улуши ўтган йилга нисбатан 0,6 фоизга ошиб 11,1 фоизга етди.
Озиқ-овқат бўйича импорт таркибида асосий қисм Қозоғистон ҳисобига тўғри келмоқда. Кейинги поғоналарда Россия ва Бразилия жойлашган.
Ўзиқ-овқат маҳсулотлари импортида энг юқори улушга эга бўлган давлатлар:
- Қозоғистон — 37,8 фоиз;
- Россия — 25,1 фоиз;
- Бразилия — 11,9 фоиз;
- Беларусь — 4,2 фоиз;
- Покистон — 4 фоиз;
- Бошқа давлатлар — 22,5 фоиз.
Январь март ойларида 201 млн долларлик буғдой импорт қилинган. Ўсиш кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 44,5 фоиз. Умумий импортдаги улуш — 24,6 фоиз.
Бундан ташқари, картошка ва маргарин маҳсулотлари импорти мос равишда 2,7 ва 6,6 баробарга ўсган.
Аввалроқ Ўзбекистонда эртапишар олманинг килоси 117 минг сўмдан 130 минг сўмгача сотилаётгани ҳақида хабар берилган эди.