Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида тез тиббий ёрдам хизмати соҳасидаги муаммоларни бартараф этишда ҳокимларга топшириқлар берди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
«Бугун муҳокама қилинган масалаларни жой-жойига қўйсак, тиббиёт соҳасини халққа янада яқин қилган, одамларимиз инсон қадрини амалда сезишлари учун катта қадам ташлаган бўламиз. Шу боис вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари эртадан ҳар бир тез тиббий ва шошилинч ёрдам бўлимларига ўзлари бориб, уларнинг муаммоларини ўрганади.
Вилоят ҳокимлари икки ҳафта муддатда тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизматларини ривожлантириш бўйича ўзларининг ҳудудий дастурларини қабул қилиб, ижросини ташкил этади», — деган президент.
Мавзуга доир:
- «Май ойи якуни билан барча маҳалла тиббиёт пунктлари тўлиқ ишга туширилиши шарт» — Шавкат Мирзиёев
- Ўзбекистонда тиббиёт техникумлари ва коллежларида фелдшерликка ўқиётганлар энди ҳайдовчиликка ҳам ўргатилади
- Ўзбекистоннинг электрон рақамли харитаси ишга туширилиб, барча шошилинч хизматлар билан интеграция қилинади