Lifehacker тақдим этган штрудел рецепти мазали ҳамда витаминга бой начинкаси билан барчага манзур келади.
Керакли маҳсулотлар:
- исмалоқ — 600 грамм;
- пиёз — 1 дона;
- саримсоқ — 2 бўлак;
- зайтун ёғи — 1 ош қошиқ;
- фета пишлоғи — 200 грамм;
- тухум — 1 дона;
- қатламали хамир — 250 грамм;
- кўкат, туз ва зираворлар.
- Пиёз, саримсоқ майда тўғралади ва қовуриб олинади.
- Исмалоқдан ортиқча сув сиқиб олинади ва сабзавотлар билан аралаштирилади. Кўкат, туз ва зираворлар қўшилади.
- Фета пишлоғи майда тўртбурчак шаклда тўғралиб, исмалоқли массага солинади.
- Тухумнинг ярми ҳам исмалоқли массага солинади ва қолган қисми олиб қўйилади.
- Хамир юпқа ёйилиб, пергамент қоғоз устига қўйилади. Унинг юзасига начинка солинади.
- Сўнгра хамир рулет шаклида ўралиб, устидан тухумнинг қолган қисми суртилади.
- 180 даража печда 30-35 дақиқа давомида егулик қизаргунга қадар пиширилади.