• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ижтимоий ҳимоя — давлатнинг муҳим вазифаси

    Жаҳонда турли иқтисодий муаммолар жадаллашгани сари ижтимоий ҳимоя масаласининг долзарблиги ортиб боради. Коронавирус пандемияси бу масала давлат учун қанчалик муҳим эканлигини яна бир бор эслатди.

    Ижтимоий ҳимоя Ўзбекистон учун ҳам муҳим. Конституциямизда демократия билан бир қаторда ижтимоий адолатга садоқатнинг кўрсатилиши бежизга эмас. Яқин беш йилга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида адолатли ижтимоий сиёсат юритиш устувор йўналишлардан бири саналади. Жорий йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили», деб эълон қилиниши ҳам ижтимоий ҳимоя соҳасида тегишли ишларнинг самарадорлигини оширишни талаб этади.

    Умуман олганда Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасида аҳолининг эҳтиёжманд қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Куни кеча Ўзбекистон Республикаси президенти раислигида ўтказилган йиғилишда мазкур масалага эътибор қаратилганлиги бежизга эмас.

    Йиғилишда эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш бўйича тўртта йўналиш белгиланди.

    Биринчи йўналиш – ижтимоий қўллаб-қувватлаш самарадорлигини ошириш.

    Ижтимоий ҳимоя доирасида эҳтиёжманд аҳолининг соғлиғини асраш, уларга ғамхўрлик қилиш ва моддий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилади. Аҳолининг 9 фоизи, яъни 3 миллиондан ортиқ қиши нуронийлар бўлиб, уларга бўлган эътибор кучайтирилади. Хусусан, улар ҳар йили санаторийларда даволанишга юборилади, спорт билан шуғулланиш учун шароитлар яратилади. Кексаларнинг театрлар ва музейларга чипта олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

    Шароити оғир ва кам таъминланган кексаларнинг дори-дармонлари, протез-ортопедия мосламалари давлат томонидан олиб берилади, уларнинг жарроҳлик амалиётлари харажатлари бюджетдан қоплаб берилади.

    Шунингдек, кексаларни моддий қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам эътибор берилади. Жумладан, пенсия ва нафақалар миқдори оширилади. Хотира ва қадрлаш куни арафасида 237 нафар уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида қатнашган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади.

    Уруш қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларга ҳар ойда озиқ-овқат ва гигиена воситалари хариди учун ҳар ой 270 минг сўм, кийим-кечак хариди учун ҳар йили 4 миллион сўм ажратилади.

    Иккинчи йўналиш – ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш тизимини кенгайтириш.

    Имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан бир неча муҳим вазифаларни амалга ошириш назарда тутилмоқда. Хусусан, уларни иш билан таъминлашга оид қуйидаги чоралар белгиланмоқда:

    ногиронлиги бўлган фуқароларни ишга олган корхоналарга субсидия ажратиш;

    ўзини ўзи банд қилган ва ҳунармандчилик билан шуғулланадиган ногиронлиги бўлган шахсларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратиш;

    ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарларга давлат ҳисобидан ўқитиш;

    соҳадаги нодавлат ташкилотлари (Ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Ногиронлар ассоциацияси, Карлар жамияти) ходимларига ойлик тўлаш учун давлатдан субсидия ажратиш;

    Ногиронлиги бўлган болаларнинг таълим олиш ва маънавий камол топиши учун ҳам бир нечта чора-тадбирлар амалга оширилади. Жумладан, боғча ёшидаги кўзи ожиз болалар учун бир йиллик тайёрлов гуруҳлари ташкил этилади, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун мўлжалланган мактаб Брайл ёзувидаги адабиётлар билан тўлиқ таъминланади.

    Шу билан бирга, ногиронлиги бўлган кексаларга ҳам, алоҳида эътибор қаратилади. Бунда аввал ишламаган, «Саховат» уйларидаги яшовчи 1 мингга яқин ёши улуғ кишиларга шахсий харажатлари учун қарилик нафақасининг 20 фоизи тўлаб берилади. Шунингдек, ногиронлик пенсияси ҳар икки йилда пенсияси қайта ҳисобланиб, иш стажи ва ойлигига қараб ошириб борилиши назарда тутилмоқда.

    Учинчи йўналиш – маҳаллаларда ижтимоий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича янги тизимни жорий этиш.

    Мамлакатимизда ижтимоий муаммоларни манзилли ҳал этишга эътибор қаратилмоқда. «тэмир дафтар», «аёллар дафтари» ва «йошлар дафтари» каби тизимлар жорий этилди. Энди бу ишларнинг мантиқий давоми сифатида бевосита маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан манзилли ишлаш тизими йўлга қўйилади. Бунда ёрдамга муҳтож оилалар бирма-бир ўрганилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ечишда амалий кўмак берилади. Мазкур ишлар маҳаллардаги хотин-қизлар фаоллари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари томонидан тартибли амалга оширилади.

    Ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида 70 дан ортиқ ижтимоий хизматлар бевосита маҳаллада кўрсатилади. Масъул идорага бориш имкониятга эга бўлмаган шахсларга маҳалладан туриб мурожаат қилиш тизими йўлга қўйилади.

    Тўртинчи йўналиш – ишчи-ходимларнинг кафолатли ҳимоялаш тизимини жорий этиш.

    Меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахслар ижтимоий ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Иш жойини йўқотиш, соғлиғи ёмонлашиши ва бошқа сабабларга кўра турмуш шароити оғирлашган шахсларга кўмак бериш муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли ҳам касаллик ва ишсиз қолиш билан боғлиқ масалалар юзасидан кафолатли ҳимоялаш тизими жорий этилмоқда. Буни амалга ошириш учун Молия вазирлиги ҳузурида Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади. Жамғарма жорий йилнинг сентябр ойида ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда. Бундай кўринишдаги жамғармаларнинг ташкил этиш жаҳон тажрибасида ҳам кенг қўлланиб келинмоқда. Хусусан, Сингапур ва Қатарда мазкур жамғармаларнинг ташкил этилиши ишсизлик даражаси камайишига ва аҳоли турмуш тарзининг ошишига олиб келган.

    Яна бир масала ҳам ўз ечимини топди. Ҳаммага маълумки, кўплаб иш берувчилар аёл ходимларни ишга олиш унчалик ҳам қизиқиш билдиришмайди. Бунга сабаблардан бири аёл ходимнинг ҳомиладорлик туфайли таътилга чиқиши ва нафақа олиш саналади. Норасмий секторда аёллар улуши 57 фоизни ташкил қилаётганлиги ҳам аёлларни расмий ишга олмаслик урфга кираётганлигини кўрсатмоқда. Бунинг оқибатида аёлларга ҳомиладорлик нафақасини тўланмаяпти. Мазкур ҳолатларни олдини олиш мақсадида ҳомиладорлик нафақасининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан тўлаш тартиби жорий этилмоқда. Бу эса, албатта, аёл ходимларнинг ҳуқуқларини кафолатли ҳимоя қилишга имкон беради.

    Хулоса қиладиган бўлсак, эҳтиёжманд кишиларни қўллаб-қувватлаш халқимизга азалдан хос бўлган олийжанобликнинг тимсолидир. Айниқса, яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити арафасида бу каби ишларнинг амалга оширилиши жамиятимизда эзгулик, меҳрибонлик ва ҳамжиҳатлик каби фазилатларни қарор топишига хизмат қилади.

    Хўжаев Шоҳжаҳон Акмалжон ўғли

    Тошкент давлат юридик университети Интеллектуал мулк ҳуқуқи кафедраси мудири, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори

    01.05.2022, 15:02   Изоҳ (0)   2795
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада туман МТБ раҳбарининг ўғли икки нафар аёлни чопиб ташлаш билан таҳдид қилди

    01.05.2022, 14:37

    Бухорода ўзини дарахтга осиб, жонига қасд қилаётган аёл қутқариб қолинди

    01.05.2022, 13:36

    Тошкентда ҳайит намози ўқилиши муносабати билан бир қатор кўчалар ёпилади

    01.05.2022, 12:35

    Ўзбекистонда Рамазон ҳайити куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    01.05.2022, 11:59

    Самарқандда мусиқа мактабида ёнғин содир бўлди

    01.05.2022, 11:18

    Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум қилинди

    01.05.2022, 10:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Иттифоқи Исроилга чора кўришга тайёрлигини эълон қилди

    Дунё | 16 июл, 12:24

    Пеп Гвардиола ёзда таркибни қисқартирмоқчи — “Манчестер Сити”нинг олти футболчиси жамоада кетиши мумкин

    Спорт | 16 июл, 12:10

    Машҳур кийим-кечак бренди хитойлик ишчиларни эксплуатация қилишда айбланди

    Дунё | 16 июл, 12:09

    Ўзбекистонга 17 июлдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади

    Ўзбекистон | 16 июл, 11:55

    Америкалик аёл тўрт мингдан ортиқ пазл бўлакларини йиғиб, Гиннес рекордини ўрнатди

    Лайфстайл | 16 июл, 11:31

    НАТО учта давлатни Россия билан савдони тўхтатишга чақирди

    Дунё | 16 июл, 11:19

    2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари сотуви қачондан бошланиши маълум бўлди

    Спорт | 16 июл, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.