Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Футбол бўйича Молдова чемпионатининг 26-турида ўзбекистонлик Жасур Яхшибоев тўп сурадиган «Шериф» 29 апрель, жума куни «Динамо-Авто» жамоаси билан баҳс юритди.

Фото: ЎФА

Фото: ЎФА

Учрашувда тирасполликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Яхшибоев ўйинда иштирок этмади.

Ушбу ғалабадан сўнг «Шериф» Молдова чемпионига айланди. Тираспол клуби 66 очко жамғарган ҳолда энг яқин таъқибчисидан 11 очко олдинлаб кетди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, «Шериф» кетма-кет еттинчи, жами 20-чемпионлиги қўлга киритди.

Жасурбек чемпионатда 6 та ўйинда иштирок этиб, битта гол муаллифига айланди.

Молдова чемпионати

26-тур баҳси

29 апрель, жума

«Динамо-авто» — «Шериф» 0:3

Голлар: 0:1 — 61 Седрик Бадоло, 0:2 — 73 Бруно, 0:3 — 90+1 Адама Малуда Траоре.

Изоҳ
Асосий янгиликлар