Футбол бўйича Молдова чемпионатининг 26-турида ўзбекистонлик Жасур Яхшибоев тўп сурадиган «Шериф» 29 апрель, жума куни «Динамо-Авто» жамоаси билан баҳс юритди.
Учрашувда тирасполликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Яхшибоев ўйинда иштирок этмади.
Ушбу ғалабадан сўнг «Шериф» Молдова чемпионига айланди. Тираспол клуби 66 очко жамғарган ҳолда энг яқин таъқибчисидан 11 очко олдинлаб кетди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, «Шериф» кетма-кет еттинчи, жами 20-чемпионлиги қўлга киритди.
Изоҳ (0)