Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Аввалроқ рубль Ўзбекистонда тарихий рекорд даражада ўсиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. 

Фото: The Moscow Times

Фото: The Moscow Times

Бундай ҳолат нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа давлатларда ҳам рўй бермоқда. Мисол учун, Россияда 1 доллар мартда қарийб 140 рублгача баҳоланган бўлса, 29 апрель ҳолатига кўра 71 рубль бўлмоқда. Орадаги фарқ деярли икки баробар.

Охирги ойда рубль курси 42 фоизга ошди. Таққослаш учун иккинчи ўринда бораётган Бразилия реали атиги 6,2 фоизга ўсган. 

Мутахассислар буни Россия ҳукумати томонидан кўрилган чоралар билан тушунтирмоқда:

Агар бу сиёсий чоралар амалга оширилмаганида, эҳтимол рублнинг долларга нисбатан курси 180 рубль бўлар эди, — дейди Нью-Йоркдаги Wells Fargo Securities валюта стратеги Брендан МакКенна.
Бу чораларга мисоллардан бири — россиялик экспортёрлар валютадаги даромадларини катта қисмини рублга айлантиришга мажбур. 
Ёз ойларида кунлар исий бошласа — бу Россиянинг энергия экспортига бўлган талабни камайтиради. Рублнинг ўсиши орқага қайтиши мумкин, — дейди Freedom Finance компаниясининг Россия фонд бозори операциялари бўлими раҳбари Жорж Васченко.
Валютанинг тинимсиз кўтарилиши мамлакат экспорт қиладиган ҳар бир баррель нефть учун бюджетга камроқ рубль тушишини англатади. Россия марказий банкининг асосий ставкани 17 фоиздан 14 фоизга пасайтригани ҳам бир неча ой ичида ўз асоратларини келтириб чиқаради.

Буларнинг ҳаммаси рубль айирбошлаш курси реал вақтда сарф-харажат кучини акс эттирмаслиги мумкинлигини англатади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар