• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шароф Рашидов АҚШ ва НАТОга қарши, номусга текканлик учун ўлим жазоси, Тошкентнинг «ўлик суви». Ўзбек матбуоти 28 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 28 апрель, пайшанба

    Ҳар йили Меҳнаткашлар куни арафасида партия 1 май шиорларини эълон қилади (1962 йилги шиорлар ҳақида бу ерда ўқинг). 1932 йилги шиорлар орасида қизиқ-қизиқлари бор. Мана, масалан: «Капитал мамлакатларида иқтисодий танглик ўсмоқда, ишсизлик ўсмоқда, миллион-миллион ишчи ва деҳқонлар очлик ва қашшоқликка маҳкумдирлар. Социализм СССР мамлакатида бўлса саноат ва қишлоқ хўжалиги кўтарилмоқда, ишсизлик йўқ қилинган, меҳнаткашларнинг моддий даражаси ўсмоқда. Бутун дунё пролетарлари ва меҳнаткашлари, капитализмни йиқитингиз, СССР ишчи-деҳқонлари йўлидан борингиз!». Ёки мана бунисини кўринг: «Империалистлар янги урушларни, СССР устига ҳужум қилишни тайёрламоқдалар. Бутун дунё пролетарлари, ўз империалист буржуазиянгизга қарши қурол яланғочлангиз, бутун дунё меҳнаткашларининг ватани бўлган шўролар мамлакатини ҳимоя қилингиз!». Шиорларда халқаро мавзуга ҳар доим жой топилган, мана: «Япония, Оврўпа ва Амриқа империалистлари Хитойни эзмоқда ва уни бўлмоқдадирлар. Йўқолсин Хитойга бостириб кирувчилар! Яшасин Хитой халқининг ҳурриятини ва истиқлолини уюштирувчи бўлган Хитой шўролари!».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    Умуман олганда, Совет Ўзбекистонида 1 майга тайёргарлик қизғин. Байрамнинг анъанаси шундайки, унга ҳар ким совға-салом тайёрлаши керак. «Ёш ленинчи» газетасида «1 майга бизнинг тортиқлар» рукни остида ташкилот ва идоралардаги комсомоллар байрамга қандай ҳозирлик кўраётгани ҳақида хабарлар берилган. Бу қисқа хабарлардан бирининг сарлавҳаси шундай: «Биздан бир паровоз, икки вагон. Сизларнинг тортиқларинг тайёрми?». Хабар байрам арафаси мавжуд паровоз ва вагонлар таъмирдан чиқарилаётгани ҳақида — бу, таъбир жоиз бўлса, ўша давр учун энг катта совғалардан бири.

    Зараркунандаларга (ҳашаротлар эмас, шундай таърифга лойиқ кўрилган шахсларга) қарши кураш байрамолди кунлари ҳам тўхтамайди. Жалақудуқдаги «Савой» совхозидаги аҳвол таърифланаркан, «ҳаттоки Коваленко каби бошлиқлар ‘ўзбеклар от боқишни билмайди, булар 5 йил ўқиб, боқар бўлсинлар’, деб, ўзбекларни от боқиш ишига олмасга буйруқ берган. Бунга қарши Валиев масала кўтарганда, ишдан бўшатиб, унинг ўрнига Юрацевни тайинлади. Юрацев ўтган йил 3-хўтирга мудир эканида бир қанча пахталарни чиритиб, ерни пахтаси борлиги ҳолда ҳайдатган ва шунингдек зараркунандачилик жиноятлари билан иши судга берилиб, икки ярим йилга ҳукм қилинган бир шахсдир».

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    Польша бир неча кун аввал Япония билан ҳарбий иттифоқ тузаётгани ҳақида хабар берилганди, энди эса у Руминия билан иттифоққа кирмоқда. Хабар беришларича, «уруш бўлган тақдирда, (Польша ҳарбий ишлар вазири Юзеф) Пилсудский Польша—Руминия бирлашган кучлари бош қўмондони қилиб тайинланажак»; икки давлат ўртасидаги битимда «Руминия—Шўро жанжали (Пилсудскийнинг Бессарабияга бориши шу масалалар билан боғлангандир)» асосий пунктлардан бири. «Пилсудский Руминия ҳукумати билан бирликда Болтиқ денгизидан то Ўрта денгизгача чўзилган мамлакатлар бирлигини тузиш планини муҳокама қилди», деб ёзади «Ёш ленинчи».

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи»нинг 1932 йил 28 апрель сонига мансуб қуйидаги лавҳа бугунги дайжестдан фақат бош сарлавҳаси учун танлаб олинди. Унда шундай деб ёзилган: «Андижоннинг унумли тажрибаларини ўрганинг».

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 28 апрель, шанба

    «Қизил Ўзбекистон»нинг бу сони ҳам олтинчи чақириқ СССР Олий Совети биринчи сессияси тафсилотларига бағишланган. Олий Совет 24 апрель куни Президиумнинг бир неча фармонларини, жумладан, номусга текканлик учун, порахўрлик учун ва милиционерларнинг ҳаётига тажовузлик қилганлик учун белгиланган жиноий жавобгарликни янада кучайтириш тўғрисидаги ҳужжатларни тасдиқлаган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    Унга кўра, энди «масъул вазифани эгаллаб турган ёки илгари порахўрлик учун судланган ёхуд бир неча марта пора олган мансабдор шахс ўз хизмат ҳолатидан фойдаланиб, қилиши лозим бўлган ёки қилиши мумкин бўлган бирор бир ҳаракатни пора берувчи шахс манфаатини кўзлаб бажарганлиги ёки бажармаганлиги учун ҳар қандай турда пора олиши», хусусан, мол-мулки мусодара қилиниб, ўлим жазоси билан жазоланади.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Номусга текканлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги фармонда шундай дейилади: «Белгилаб қўйилсинки, бир группа шахслар ёки алоҳида хавфли рецидивист томонидан номусга текканлик ёхуд номусга тегиш жуда оғир оқибатларга олиб келса, шунингдек, балоғатга етмаганларнинг номусига тегиш — .., ўлим жазоси билан жазоланади».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    Милиция ходимлари ва халқ дружиначиларининг ҳаётига тажовуз қилишга доир фармонда ҳам ўлим билан боғлиқ жазо кўзда тутилган: «Милиция ходими ёки халқ дружиначиси жамоат тартибини сақлаб юзасидан ўз хизмат вазифасини ёки ўз ижтимоий фаолиятини бажараётганларида уларнинг ҳаётига тажовуз қилиш... вазиятни оғирлаштирадиган ҳолатларда — ўлим жазоси билан жазоланади».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон»нинг аввалги сонларида СССР ташқи ишлар вазири Андрей Громиконинг Женева қуролсизланиш конференцияси бўйича СССР Олий Советидаги нутқи чоп этилганди. Бу сафар мазкур нутққа Олий Совет депутатларининг муносабатлари берилган. Улар орасида Ўзбекистон раҳбари Шароф Рашидовнинг чиқиши ҳам бор. Унинг айтишича, «совет кишилари, шу жумладан, Ўзбекистон меҳнаткашлари Женева кенгашининг боришини зўр эътибор билан кузатмоқдалар». Шароф Рашидовнинг таъкидлашича, «Совет Иттифоқи одамлар тинчликда ва осойишталикда яшасин деб, инсон хотиржамлик билан шаҳарлар қура олсин, янги иморатларни бунёдга келтирсин, Ер юзини боғлар билан безасин деб, ёппасига ва батамом қуролсизланиш чораларининг кенг конструктив программасини таклиф қилди. Лекин Америка Қўшма Штатлари ва унинг НАТОдаги иттифоқчари Совет Иттифоқининг оқилона, олижаноб таклифларини қабул қилишга ҳамиша тўсқинлик қилмоқдалар».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Ғарб давлатлари бизнинг таклифларимизга нималарни рўпара қилмоқдалар?.. Қўшма Штатлар қуролсизланишни бизнинг энг қудратли ва энг узоққа бориб тушадиган ракеталаримизни емириб ташлашдан ва СССРнинг бошқа барча ракета қўшинларини Америка контролига топшириб қўйишдан бошлашни таклиф қилмоқда. Шу билан бир вақтда, Совет Иттифоқи теварагидаги Американинг юзлаб ҳарбий базаларига қўл тегизмоқчи эмаслар. АҚШнинг бошқа бир таклифи — СССРнинг бутун атом саноатини текшириб туриш баҳонаси билан Америка контролига топшириб қўйилсин деган таклифи ҳам битимга келишга ёрдам берадими?.. Америка плани фақат Совет Иттифоқини қуролсизлантиришни талаб қилади. Бундай талабни қўйиш қуролсизланиш ишини кўра-била туриб барбод қилиш демакдир. Вашингтонда шу мақсадни кўзлаб, мана шундай планларни ишлаб чиқаётган бўлсалар керак. Улар мунофиқлик қилиб, бундай планларга ёппасига ва батамом қуролсизланиш планлари деб ном бермоқдалар», — дейди депутат Рашидов.

    Ҳаёт фақат Олий Совет мажлиси тафсилотларидан иборат эмас, албатта. У ерда қандай қонунлар қабул қилиниши ва қандай муҳокамалар бўлишидан қатъи назар, одамлар кундалик ҳаёт ташвишлари билан яшашда давом этмоқда. Масалан, «Ёш ленинчи» Тўрақўрғондаги комсомол тўйи ҳақида ёзган. Тўй эмас, нақ сиёсий тадбир, шу баҳона ўтказилган халқлар дўстлиги концерти дейсиз:

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1962 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1962 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 28 апрель, сешанба

    Туркия бош вазири Сулаймон Демирел ва ниҳоят Ўзбекистонга келди. Газеталар бу воқеани катта шиорлар билан қайд этган. Масалан, «Халқ сўзи» ташрифга доир материалларни «Нафақат туйнуклар, дарвозалар очилди» деган умумий сарлавҳа остида берган.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» ва «Тошкент оқшоми»нинг «шапкалари» эса бу сафар бир хил кўриниш олган — унда турк ва ўзбек тилларида «Ўзбек эли туркиялик олий мартабали меҳмонни қутлайди» деб ёзилган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    Нафақат «шапкалар», балки суратлар ҳам бир хил:

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    Бир хиллик шу даражадаки, учала марказий газета материалларни бир манба — ЎзАдан бир хилда кўчириб босган. Агентлик аэропортдаги кутиб олиш маросими тафсилотлари ҳақида ёзаркан, президент Ислом Каримовдан, жумладан, қуйидагича иқтибос келтиради: «Биз Туркия мисолида ўз келажагимизни кўриб турибмиз. Чунки Туркия ҳам биз бугун босиб ўтаётган йўлларни бошидан ўтказганлиги шундай фикрга келишимизга асос бўлди».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    Ташриф куни Тошкент ҳокими Адҳамбек Фозилбеков «Ўзбекистон ва Туркиянинг ўзаро ҳамдўстлигини янада ривожлантириш,.. мақсадида, шунингдек, икки қондош эл — ўзбек ва турк халқлари дўстлигини бундан буён ҳам мустаҳкамлаш юзасидан билдирилган таклифларни кўриб чиқиб», пойтахтнинг Киров кўчасига Мустафо Камол Отатурк номини бериш ҳақида қарор қабул қилган (кўча номи 2011 йили Зарафшонга ўзгарди; бир муддат аввал Отатурк номи Тошкентга яна қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди).

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    Газеталарда Демирелнинг ташрифидан бошқа қизиқарли хабарлар ва мақолалар ҳам кўп. «Халқ сўзи»нинг ёзишича, «сиёсий маҳбусларни ўз вақтида, ҳаққоний суд қилинишини назорат қилиш, ноҳақ қамалганларни озодликка чиқариш, ирқи, дини, тили-ю дунёқараши учун тазйиққа олинганларга ёрдамлашишдек олижаноб вазифалар»ни бажарувчи Amnesty International аъзолари Ўзбекистонга келган. «Ўзбекистонга таклиф қилинганимиз, Олий Кенгашда тайёрланаётган ҳужжатларнинг халқаро стандартларга мос тушишига кўмаклашаётганимиздан беҳад мамнунмиз», — деган ташкилотнинг Ўрта Осиё бўйича махсус мутахассиси Ян Горвин (кейинги йилларда ушбу ташкилот билан ҳамкорлик сусайди, Ўзбекистонга 2004 йилги ташриф унинг аъзолари учун 2018 йилга қадар сўнггиси бўлиб турди).

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    Amnesty International вакиллари шу кунларда Ўзбекистонда бўлиб турган ягона чет элликлар эмас, албатта. АҚШнинг Оачита университети профессори Билл Алдон Диксон ва университет Бизнес мактаби профессори Ян Кош Тошкент иқтисодиёт университетида меҳмон бўлиб турибди. Улар «Тошкент оқшоми»га берган интервьюсида «эркин иқтисодий бозорда биринчи навбатда эркин ҳаракат қилиш керак»лигини, «ишбилармонларга эркинлик бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш даркор»лигини таъкидлаган. Мухбирнинг: «Ўзбекистон Туркия иқтисодий андозасига таяниб, улар билан ҳамкорлик қилмоқда. Сизнингча, Ўзбекистон қайси йўлдан борса, биз кутган натижаларга эришиш мумкин?», деган саволига, Ян Кош шундай жавоб қайтарган:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Республика мустақиллик сари шундай йўлни тутиши керакки, у кўпроқ халққа озодлик берсин-у, камроқ буйруқбозлик бўлсин. Мана шу йўл ҳақиқий самарани беради. Менимча, бирорта чет мамлакатнинг иқтисодий андозасини тўлиқ ўзлаштириб олиш ҳам тўғри бўлмайди. Хорижий мамлакатлардаги иқтисодий йўл-йўриқлардан республика ўзи учун керакли бўлган, маҳаллий халқ учун тўғри келадиган жиҳатларни танлаб олгани фойдалироқдир... Қаерда рақобат, баҳс-мунозара бўлса, фикрлар хилма-хиллиги инобатга олинса, ўша ерда иқтисодиёт ва умуман бошқа соҳалар ҳам ривожланиб боради».

    Газеталарда Мингбулоқ мавзусида материаллар яна кўпайиб қолган. «Халқ сўзи»да нефть конини жиловлаш учун превенторларни олиб келган америкаликларнинг суратлари босилган:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    Сирдарё вилояти эса тошқинлар ичида қолган: «26 апрель куни Сирдарё вилоятининг қатор раёнлари хўжаликларига кучли сел ёғди. Натижада вилоятнинг Ховос, Боёвут, Гулистон, Меҳнатобод раёнларидаги кўпгина хўжаликларнинг минглаб гектар экинзорлари пайҳон қилинди ва кўпгина экинзорлар жала сувлари остида қолди. Ховос раёнида кўприклар, йўллар, ғаллазорларни сел олиб кетди... Ҳозирги кунларда тезлик билан табиий офат келтирган зарарни тугатиш чоралари кўрилмоқда», — деб ёзади «Ўзбекистон овози».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    Сергелида янги уйлар, янги мавзеларни фойдаланишга топшириш ишлари давом этмоқда:

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    Янги мавзелар билан бирга Сергелида аҳоли сони ҳам ўсмоқда. Аҳоли сони кўпайгач, бу аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизмати ҳажми ҳам оширилиши керак. Афтидан, 1992 йили Сергелида фойдаланишга топширилаётган уй-жой ва у ерга кўчиб бораётган аҳоли сони туманга қатнайдиган жамоат транспорти сонидан тезроқ ўсган. Шу боис ўсиб бораётган талабни ўз вақтида қондиришда муаммолар юзага келган. Масалан, сергелиликлар Сергели-7 мавзесидан Олой бозорига қатновчи 38-тезюрар автобус йўналишининг қониқарсиз фаолиятидан норозилик билдирган. «Тошкент оқшоми»нинг 28 апрель сонида бу норозиликларга расмийларнинг жавоби берилган:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Ҳақиқатан ҳам Сергели-7 ва Олой бозори оралиғида қатновчи 38-тезюрар автобус йўналиши шу йилнинг январь—февраль ойларида ёмон ишлаган. Бу муддат давомида йўналишга режадаги 865 та ўрнига 746 та автобус чиқарилган. Бунинг асосий сабаби автокорхонамиз умуман янги автобусларни олмай қўйганлигидадир. Устига устак, эҳтиёт қисмлар танқислиги, ёнилғи билан таъминлашдаги узилишлар ҳам ишимизга салбий таъсир кўрсатмоқда», — дейди масъул. Унинг қўшимча қилишича, 38-автобусга қўшимча 5 та янги автобус ажратилган, шунингдек, 1992 йил 8 мартдан эътиборан Сергелини «Чилонзор» метроси билан боғловчи 8-автобус йўналиши йўлга қўйилгани маълум қилинган.

    Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Шоира Иброҳимованинг «Зор қоқшаган анҳорлар» мақоласида Тошкент каналларининг ачинарли аҳволи баён қилинади. «Тошкент трактор заводи ҳудудидан оқиб ўтадиган ‘Чароғон’ деб номланган зовурда заҳарланиш даражаси 40 фоизга етди! ‘Чкалов’ метро бекатидаги ер ости сувларини Қорасувга ташланиши оқибати ҳам ёмон бўлмоқда. ТАПОиЧнинг ‘марҳамати’ билан бу ерда заҳарланиш меъёри 300—1300 фоизга ортиб кетган! Бу ҳаёт учун бориб турган зиённинг ўзи!.. XI асрда араб тарихчилари Салор сувининг покизалиги, шаффофлигидан ҳайратга тушган бўлсалар, бугун канал сувларида лоақал бирортагина сув жонивори йўқлиги бизни ҳайратга солмоқда. Шаҳар бўйлаб ‘ўлик сув’ оқяпти ахир!», — деб ёзади у «Тошкент оқшоми»га.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Яширмаслик ва очиқ тан олиш керакки, халқимизнинг билим даражаси анча паст. Мактабларни битирган ёшларнинг билими ҳозирги замон талабига жавоб бермайди. Шунинг учун ҳам улар ҳали бирор соҳада шаклланиб улгурмасданоқ, ўзларини савдо-сотиқ, чайқовчилик ва бошқа ишларга уради. Бундай ёшларнинг ягона фикри-хаёли қандай йўл билан бўлмасин осон пул топиш, бойиш. Буларда на имон, на виждон, на инсоф ва на одамийлик бор. Бу ҳам етмаганидек, халқимиз ҳали чаласаводлик балосидан қутулгани йўқ. Бирдан-бир зикру хаёли емай-ичмай, болаларининг тўйини кўриш, сандиққа мол йиғиш. Ҳатто бунинг учун ‘шўрлик’ болаларнинг ризқидан сиқиб, мазали, ақлни пешлайдиган витаминли таомлардан ҳам маҳрум қиламиз. Бир қарабсизки, шув этиб умр ўтиб кетади», — булар профессор Отақўзи Азизовнинг 1992 йил «Халқ сўзи»да эълон қилинган фикрларидан бир парча; 30 йил аввалги мулоҳазалар эканига ишонгинг келмайди.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    Хорижда нима гап? Кобулда шаҳарни эгаллаш учун ё отишма бўляпти, ё низолашувчи томонлар аллақачон сулҳга эришган — хабарлар бири биридан зиддиятли. Россияда «Жигули»нинг нархи кескин ошган, Жанубий Корея эса қийин аҳволда қолган рус олимлари ва мутахассисларини оғдириб олишда давом этяпти.

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 28 апрель сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Амударёда тошқин, уй олиш учун навбатда турган 70 минг тошкентлик, Кобулни жангсиз эгаллаган Аҳмад Шоҳ Масъуд. Ўзбек матбуоти 27 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Қуролсизланиш конференциясидаги «ракета-пайров», «кўклам ишлари баҳона мактаблар ёпилмасин», Тошкентга Андижондаги каби парклар керак! Ўзбек матбуоти 26 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • СССР раҳбарияти таркибидан ўрин олган чинозлик Турсуной, монополиячиларни танқид қилган Ислом Каримов, нажот — теракда! Ўзбек матбуоти 25 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    28.04.2022, 07:30   Изоҳ (0)   70942
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.