Шавкат Мирзиёев ҳузурида 27 апрель куни қишлоқ хўжалигида халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларнинг бориши ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, сўнгги беш йилда соҳага 2,5 миллиард доллар хорижий ресурслар жалб қилинган. Шундан 1,7 миллиард доллар ўзлаштирилиб, 4 мингга яқин лойиҳа амалга оширилган.
Бунинг ҳисобига 2,5 минг гектар замонавий иссиқхоналар, 11 минг гектар интенсив боғлар, 6 та кўчатчилик хўжалиги ва 350 минг тоннали музлаткичли омборхоналар ташкил этилган. Бугунги кунда соҳада 810 миллион доллар ўзлаштириладиган маблағ мавжуд.
Давлат раҳбари ушбу маблағлар ҳисобига қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берган.
Изоҳ (0)