• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Амударёда тошқин, уй олиш учун навбатда турган 70 минг тошкентлик, Кобулни жангсиз эгаллаган Аҳмад Шоҳ Масъуд. Ўзбек матбуоти 27 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    Тошкентнинг трамвай, автобус ва троллейбусларга тўла Навоий кўчаси, 1980-йиллар охири — 1990-йиллар боши.

    Тошкентнинг трамвай, автобус ва троллейбусларга тўла Навоий кўчаси, 1980-йиллар охири — 1990-йиллар боши.
    Фото: Tashkent Retrospective

    90 йил аввал. 27 апрель, чоршанба

    Апрель охирида газеталардаги одатий мавзу — 1 май байрамига тайёргарлик. «Май кунларида таъминот» хабарида шундай маълумотлар келтирилган: «Тошкент жамоат овқатланиш учун қўшимча 70 центнер ва қази ясамоқ учун ҳам шунча гўшт берилади. 20 апрелдан бошлаб бутун ширинлик ишхоналарида май кунлари Тошкент аҳолисини таъминлаш учун маҳсулот тайёрлана бошлади. 30 апрель, 1 ва 2 майда бутун магазинларда эрта соат 9 дан кеч 11 гача савдо қилинади».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 27 апрель сонидан лавҳа

    1 май куни Андижонда янги парк очилади, Тошкентдаги паркларни тайёрлаш ишлари ҳам шу санагача тугатилиши керак, Бухорода эса, «Қизил Ўзбекистон»нинг кўрсатишича, бу масала оғриқли. «Шаҳар баладия идораси маданият ва истироҳат парки қурилишини чўзиб, унга тўсқинлик қилмоқда. Парк учун ҳануз тегишли жой белгиланмаган. Қуриш плани тузилмаган. Шу кунгача ҳеч бир тайёрлик иши олиб борилмади. Фақат кейинги кунлардагина Андижонга шаҳар баладия идорасининг ишчиси жўнатилиб, бу киши ундаги маданият ва истироҳат паркининг планини олиб келди. Ҳозир мана шу планга қараб иш бошланса керак» (бир сўз билан айтганда — «Андижон тажрибаси»).

    «Қизил Ўзбекистон» мухбири Иброҳимов Деновдан хабар бермоқда: «‘Фрунзе’ колхози ҳозиргача ётлардан тозаланмаган. Колхоз тепасида муштумзорлар вакили Очилди Элмуродов ўтиради. Элмуродовнинг отаси катта ғалладор бойлардан бўлиб, бир жувоз, бир тегирмон ва бир қанча ҳектарлаб ери бўлиб, амир бекларидан бири, ўзи эса бир неча йиллаб домла-имомлик қилиб келган бир шахс эди. Бу колхозга катта бўлиб олганидан кейин ўзига ўхшаган қулоқ ва бойлардан Ўсар Эшқувват ўғли, Хўжамурод Бобоев, Норбобой Мелибоев, Саҳат Обидов, Саҳат Бобоев, Қарши Хўжамуродов, Тўра Қосимов, Маҳмуд Тиллаевларни колхозга тортиб, уларни яшириб келаётир».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 27 апрель сонидан лавҳа

    Сув — бундан 90 йил аввал ҳам жиддий муаммо. Унинг кўплиги ҳам, йўқлиги ҳам. «Норин раёнида сувсизликдан кўра сув тошқинининг хавфи кучли бўлиб, ҳар йили сув тошиб, экилган ва экилишга тайёрланган ерларни евиб кетиш ҳодисалари кўп бўлади», — деб бошланади «Қизил Ўзбекистон»даги «Сувсизлик ва тошқин хавфи тугатилсин» материали. Айни вақтда, шу материалнинг ўзида «раённинг айрим участкаларида ўткан йил сингари яна сувсизликдан пахта экинларини чанқатиб қўйиб, ҳосилдорликни камайтириш хавфи ҳам бор»лиги таъкидланади.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 27 апрель сонидан лавҳа

    Шу кунларда Амударёнинг Янги Чоржўй (ҳозирги Туркманобод) шаҳри яқинидан ўтган қисмида «сув ўз сатҳидан кўтарилиб, бутун ариқлар сув билан тўлиб-ошиб кетгани» ҳақида хабар берилади. «Қулоқларда сувни тартибга қўйиб турувчи ускуналар бўлмаганлигидан сув тошқинини зарарсизлантиришга йўл қўймайди. Баъзи бир ариқлар ва тўғонлар сувнинг қувватига қарши тура олмайди, ер бўш бўлуви сабабли катта каналларнинг икки чеккасидан сув уриб кетди. Ариқларнинг яхши ускуналанмаганлиги натижасида ошиқча сувни ташлашга мумкинлик бермайди. Бунинг натижасида ернинг бир қисми шўр бўлиб, ботқоқлик пайдо бўлади ва бундай ерлар 20-30 кунгача қурумасдан ётади», — деб ёзади «Қизил Ўзбекистон».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 27 апрель сонидан лавҳа

    Совет Ўзбекистони 1 майга тайёрланаётган бир вақтда, дунё асосан Япониянинг Хитойдаги ҳаракатларини кузатиш ва Европадаги янги, асосий фазаси етти йилдан сўнг бошланажак урушга тайёргарлик кўриш билан банд. «Нима сабабдан Америка флоти Буюк муҳитда қолади?» сарлавҳали хабарда шундай дейилади: «Бу қарорда Японияга нисбатан яширин ишорат бор. Башарти, Америка флоти Атлантик муҳитда турган чоғда Япония билан Америка ўртасида душманлик ҳаракатлари пайдо бўла қолса, Америкага Панама каналининг японлар ёки япон агентлари томонидан портлатилиши юзасидан қўрқунч таҳдид қилур эди. Бу нарса Атлантик эскадрасининг Буюк муҳитга келишини бир неча ойга кечиктирган бўлур эди. Шу сабабли Америкага ўз флотини Буюк муҳитда сақлаш фавқулодда мувофиқдир».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 27 апрель сонидан лавҳа

    «Стимсон Женевада. Тардёнинг саволларига иккиёқлама жавоблар» сарлавҳали хабар АҚШ давлат котиби Генри Стимсон ва Франция бош вазири Андре Тардьё ўртасидаги музокаралар ҳақида. «Тардьё Оврўпа жанжали юз берган тақдирда, АҚШнинг қандай позиция тутажагини аниқлаш учун уринди. Стимсон бунга ҳар қандай жавоб беришдан қўл тортди. Тардёнинг Миллатлар иттифоқи ҳужумга дучор қилинган мамлакат фойдасига хуруж қилинган тақдирда АҚШ қандай позиция тутажак, деган саволига Стимсон жавоб бериб: бу нарса Америка афкор оммасининг қандай позиция тутишига боғлиқдир, деди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 27 апрель сонидан лавҳа

    Эътиборга молик яна бир хабар — Хелсинкида 22 апрель куни СССРнинг Финляндиядаги мухтор вакили Иван Майский билан Финляндия ташқи ишлар вазири Аарно Юрьё-Коскинен ўртасида битишувчилик тартиблари тўғрисидаги битимга қўл қўйилган. «Бу битим бунгача тузилган бир-бирига ҳужум қилмаслик аҳдига қўшимчадир», — дейилади «Қизил Ўзбекистон»нинг хабарида. Бахтга қарши, бу битимлар Финляндияни 1939 йилги СССР босқинидан асраб қола олмайди.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 27 апрель сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи»нинг 1932 йил 27 апрель сонига мансуб қуйидаги лавҳа бугунги дайжестдан фақат сарлавҳаси учун танлаб олинди. Сарлавҳанинг иккинчи қисмини ўқий олдингзми? Кўп қийналманг, у ерда мана бундай деб ёзилган, бутун сарлавҳани келтирамиз: «Оппортунизм кўз бўямачилиғиға зарба беринг! Наманган комсомоли камбағал якка хўжалиқларни буксирға олиши керак».

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 27 апрель сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 27 апрель, жума

    1962 йил 27 апрель куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

    30 йил аввал. 27 апрель, душанба

    1992 йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистонга Туркия бош вазири Сулаймон Демирел келиши керак. Шу боис ўзбек газеталари нафақат Демирел ҳақидаги бир материални («Ғирот минган чавандоз») кетма-кет ва такрор-такрор босмоқда, балки Туркияга оид бошқа кўплаб позитив материаллар ҳам бермоқда. Масалан, «Тошкент оқшоми» бутун бир саҳифани Туркияга бағишлаган. Унда, жумладан, «Турк ошуқлари ижодидан» туркуми остидан Юнус Эмро, Пир Султон Абдал ва Ошиқ Умар каби мумтоз турк шоирларининг шеърларидан таржималар берилган:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 27 апрель сонидан лавҳа

    Худди шу саҳифада 1925 йили Қўқонда туғилган, аммо тақдир тақозоси билан 1937 йили Ўзбекистондан чиқиб кетиб, охир-оқибат Туркияга ўрнашиб қолган тижоратчи Лутфулла Темур билан суҳбат эълон қилинган. Суҳбатнинг қуйида ҳавола қилинаётган қисми эътиборга молик (ҳар ҳолда, 1990 йиллар бошидаги Ўзбекистон ҳақида маълум бир тасаввурлар беради):

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 27 апрель сонидан лавҳа

    Душанба кунлари фақат «Тошкент оқшоми» чиқади, шу боис кейинги материаллар асосан пойтахт муаммолари ҳақида. «Уй-жой қурилиши ва тақсимоти ‘Оқшом’ назоратида» рукнида босилган катта материалда «ҳозир шаҳар бўйича уй-жой олиш навбатида турганлар сони 70 мингдан ортиқ кишини ташкил этиши» маълум қилинган. «Ўтган йили эса ҳаммаси бўлиб 5,5 минг кишигина уй-жой билан таъминланди. Яъни, бу бир йилда шунча оила сиғадиган уй-жой қурилди, демакдир. Ана шу рақамлар бир-бирига чоғиштирилса, охирги навбатда турган киши яна неча йилдан кейин уй олиши (агар қурилиши ҳажми ўтган йилги миқдордан тушмай турса) аниқланади», — дейилади материалда.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 27 апрель сонидан лавҳа

    Материалда беш хонали кенг уй олган бўлса-да, «ярамас қўшниси» сабаб давлатдан уни алмаштириб беришни сўраётган, шунингдек, уй-жой тақчил бўлган шу кунларда қариб қолган отаси ё онаси баҳона яна бир квартира олишга уринаётган кишилар қораланган. Шу билан бирга, беш боласи билан ҳаммомда яшашга мажбур бўлаётган самарқанд-дарвозалик бир аёлнинг мурожаати муштарийлар эътиборига ҳавола қилинган:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 27 апрель сонидан лавҳа

    «Транспортга маблағ керак» сарлавҳали хабарда қизиқ рақамлар келтирилган: «Ҳар куни 358 трамвай ва 308 троллейбус йўналишлар бўйлаб манзилга чиқади». Бунга ҳали яна юзлаб автобуслар ва метрони ҳам қўшса, 1992 йили тошкентликларнинг жамоат транспорти билан таъминланганлик даражаси ҳозиргисидан анча юқори бўлгани яна бир бор ойдинлашади (у вақтларда ҳозирги тирбандликларнинг ўндан бири ҳам бўлмагани эътиборга олинсами...).

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 27 апрель сонидан лавҳа

    Президент Нажибулло ҳокимиятдан четлатилгач, гўёки тинчигандек кўринган Афғонистон, хусусан, Кобул яна ўт ичида: «Сўнгги маълумотларга кўра, Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ҳарбий бўлинмалари Кобулга жангсиз кириб, Президент саройи, радио, телевидение биноларини, кўпгина вазирликларни эгаллаган. ‘Афғонистон ислом партияси’нинг етакчиси Гулбиддин Ҳикматиёр Пешоварда тузилган ‘Афғонистон ислом ҳукумати’га киришга розилик берган эди. Аммо сўнгроқ у бу фикридан қайтди ва ўз ҳарбий бўлинмаларига шаҳарни эгаллашни буюрди. Кобулда мужоҳидлар турли гуруҳлари ўртасида қуролли тўқнашувлар бошланганлиги хабар қилинди».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 27 апрель сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Қуролсизланиш конференциясидаги «ракета-пайров», «кўклам ишлари баҳона мактаблар ёпилмасин», Тошкентга Андижондаги каби парклар керак! Ўзбек матбуоти 26 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • СССР раҳбарияти таркибидан ўрин олган чинозлик Турсуной, монополиячиларни танқид қилган Ислом Каримов, нажот — теракда! Ўзбек матбуоти 25 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • ЎзХДПнинг Ғалаба кунига тайёргарлиги, «тинчликсевар СССР термоядро урушига қарши», «Ғирот минган» Сулаймон Тошкентга келмоқда. Ўзбек матбуоти 24 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    27.04.2022, 07:30   Изоҳ (0)   57766
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.