• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Овоз тўплаш учун ҳатто Андижон, Наманган ва Тошкентга ҳам бориб келдик». «Ташаббусли бюджет»да катта маблағ ютиб олган фарғоналиклар муваффақият сирини ошкор қилди

    «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг илк мавсуми якунланиб, 2022 йилнинг 1 апрель куни ғолиблари эълон қилинди. Молия вазирлигининг ушбу лойиҳаси аҳоли ўртасида катта қизиқиш уйғотди, овоз тўплаш жараёнлари анча қизғин кечди. Фуқаролар ўз ташаббуси ғолиб чиқиши учун фаол ҳаракат қилиб, овоз йиғиш жараёнида ўзига хос йўллардан фойдаланди. Ижтимоий тармоқларда турли акциялар ўтказиш, овозларни пулга сотиб олиш ҳолатлари кузатилди.

    Ҳамжиҳатликда ютуққа эришиб, лойиҳада ғолибликни қўлга киритган маҳаллалар ўз муваффақиятларини карнай-сурнай билан нишонлади. Ҳатто мушакбозлик қилиб, бу ютуқни байрамга айлантириб юборганлар бўлди. Учкўприк туманидаги «Катта қашқар» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида учта таклиф учун 2 миллиард 200 миллион сўм маблағни қўлга киритди.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири мазкур маҳаллада бўлиб, овоз йиғиш жараёни қандай ўтгани билан қизиқди. Овоз тўплашда фаоллик кўрсатган ёшлар ва нуронийлар билан суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё»

    Қайд этилишича, маҳалла фаоллари ҳудуддаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган тўртта таклифни илгари сурган. Овоз бериш жараёнида кекса-ю ёш ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиб, якунда ичимлик сув таъминоти, йўл ҳамда мактаб спорт залини таъмирлаш бўйича учта лойиҳани ютиб олган.

    Фото: «Дарё»

    «Маҳалламиз аҳолиси номидан ‘Ташаббусли бюджет’ лойиҳасига тўртта таклиф киритган эдик. Лойиҳада кўп овоз тўплаган учта таклифимиз ғолиб бўлди. Маҳалла ҳудудидаги тўртта кўчани асфальтлаш учун 1 миллиард 80 миллион сўм, ‘Пастки дашт’ маҳалласига ичимлик сув тармоғи тортиш учун 700 миллион сўм, 22-мактабнинг спорт залини таъмирлаш учун 420 миллион сўм маблағ ютиб олдик. ‘Ташаббусли бюджет’ лойиҳасида республика бўйича энг кўп маблағни қўлга киритган маҳалла бўлдик. Бу ютуқни халқимиз катта хурсандчилик билан кутиб олди. Овоз бериш якунланган куни ярим кечаси бўлишига қарамасдан ғалабани карнай-сурнай билан нишонладик. Байрамга, тўйга айланиб кетди бу тадбир. Барчани кўз ўнгида, очиқ овоз бериш йўли билан ғолиблар аниқланадиган бу лойиҳа халқимизнинг кўнглидаги иш бўлди», — дейди «Катта қашқар» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Иброҳим Холматов.

    Иброҳим Холматов.

    Иброҳим Холматов.
    Фото: «Дарё»

    Аҳоли вакилларининг айтишича, маҳалланинг қишда лой-кўлмак, ёзда чангга ботадиган ички йўллари узоқ йиллардан бери асфальт кўрмаган. Устига-устак, ҳудудда мактаб ва болалар боғчаси жойлашган. Ёғингарчилик вақтида бу йўллардан юриш нафақат ёш болаларга, балки катталарга ҳам бирдек қийинчилик туғдирган. «Ташаббусли бюджет»дан ютиб олинган 1 миллиард 80 миллион сўм эвазига маҳалладаги тўрт километр ички йўллар асфальтланади.

    Фото: «Дарё»

    «Маҳалламиздаги ички йўлларнинг аксарияти таъмирга муҳтож. Мана шу кўчалар охирги марта қачон асфальт қилингани ёки таъмирланганини билмайман. Кўчаларимиз ёзда чангга, қишда лойга ботади. Бу ерда болалар боғчаси, мактаб бор. Болалар, уларни боғчага олиб келадиган ота-оналар, мактаб ўқувчиларига ёғин-сочинли кунларда бу йўллардан юриш қийинчилик туғдиради. Шунинг учун, ‘Ташаббусли бюджет’ лойиҳаси ҳақида эшитиб, порталга маҳалламиз кўчаларини таъмирлаш бўйича таклиф киритдик. Туман бўйича энг кўп овоз тўплаб, 1 миллиард 80 миллион сўм маблағ ютиб олдик. Овоз тўплаш жараёни осон кечмади. Йигирма кун давомида кеча-ю кундуз ҳаракат қилдик. Кўчама кўча, хонадонма-хонадан юриб овоз йиғдик. Аввал маҳалладаги, кейин тумандаги уйларга бирма-бир кириб чиқдик. Ҳатто, овоз тўплаш учун Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларига ҳам бориб келдик. Қаерда одам кўп тўпланса, ўша ерга биз ҳам етиб бордик. Юзлаб, минглаб одам тўпланадиган концерт дастурларига, футбол ўйинларига бориб овоз тўплашга ҳаракат қилдик. Бошида бу ишимизга шубҳа билан қараган, ишонмаган одамлар кўп бўлди. Кўпчилик шунча пулни сизларга ким бериб қўярди, бекорга овора бўляпсизлар деди. Хонадонларга кирганда, гап эшитиб, қувиб юборилган пайтларимиз ҳам бўлди. Мана, худога шукур, юзимиз ёруғ бўлди, лойиҳада ютиб чиқдик. Хурсандчилигимиз чексиз», — дейди «Катта қашқар» маҳалласида яшовчи фуқаро.

    Фото: «Дарё»

    «Пастки дашт» маҳалласи аҳолиси узоқ йиллардан бери ичимлик сув муаммосидан азият чеккан. Маҳаллада яшовчи фуқаролар сувни қарийб икки километр масофадан ташиб келган. Ушбу муаммога ҳам ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди. Энди 700 миллион сўм маблағ эвазига маҳаллада янги қудуқ қазилиб, уч минг метр ичимлик сув тармоғи тортилади. Натижада ҳудуддаги 100 дан ортиқ хонадон тоза ичимлик сув билан таъминланади.

    Фото: «Дарё»

    «‘Пастки дашт’ маҳалласида анча йиллардан бери ичимлик сув муаммоси бор эди. Ё узоқ масофадан ташиб келардик ё ариқдаги сувдан ичардик. Шунинг учун ‘Ташаббусли бюджет’ лойиҳасида ўз таклифимиз билан қатнашдик. Ёшларимиз ҳаракат қилишиб, уйма уй юришиб, овоз йиғишди. 700 миллион сўм ютиб олдик. Жуда хурсанд бўлдик. Шу ишни бошида турганларни кўплашиб дуо қилдик. Энди бу маблағга 3 километр жойга ичимлик сув тармоғи тортамиз», — дейди маҳалла фаоли Раҳимжон Усмонов.

    Фото: «Дарё»

    Бундан ташқари, «Катта қашқар» маҳалласида жойлашган 22-мактаб ўқитувчилари ва ота-оналар ҳамжиҳатликда спорт зали таъмири учун 420 миллион сўмлик лойиҳани ютиб олди.

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон тумани «Кўл элаш» маҳалласи аҳолиси ўз кўчалари таъмири учун билдирган таклифлари овоз бериш жараёнида ғолиб бўлганини тантана қилди.

    Маҳалла раиси Шуҳратжон Раҳмоновнинг айтишича, фуқаролар йиғинида олтита кўча мавжуд. Маҳалладаги 14 километрдан ортиқ ички йўлларнинг тўққиз чақиримига умуман асфальт ётқизилмаган. «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида ютиб олинган 900 миллион сўм эвазига маҳалланинг 2 минг 500 метр ички йўллар асфальт қилинади.

    Шуҳратжон Раҳмонов.

    Шуҳратжон Раҳмонов.
    Фото: «Дарё»

    Шу маҳаллада яшовчи Шаҳбоз Мақсудовнинг таъкидлашича, овоз йиғиш жараёнида ёшлар ҳам фаол ҳаракат қилган. Ижтимоий тармоқларда махсус гуруҳлар очиб, хонадонма-хонадон юриб, овоз тўплашган.

    «Маҳалламиздаги ички йўллар таъмирга муҳтожлиги сабабли ёши катталар билан маслаҳатлашиб, очиқ бюджет порталига таклиф киритдик. Худога шукур, тўққиз мингга яқин овоз билан туманда биринчи ўринни олдик. Бу натижага эришиш осон бўлмади. Бошида бу лойиҳа нима эканлигини кўпчилик тушунмади. Уйма уй юриб, ҳаммага таклифимизни тушунтириб чиқдик. Туну кун ҳаракат қилиб, 900 миллион сўмлик лойиҳани ютиб олишга эришдик», — дейди Шаҳбоз Мақсудов.

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон тумани молия бўлими ходими Ойбек Тошқўзиевнинг маълум қилишича, туманда ‘Ташаббусли бюджет’ лойиҳасида энг кўп овоз олган 18 та таклиф ғолиб деб топилган.

    Фото: «Дарё»

    «Молия вазирлиги томонидан очилган очиқ бюджет («openbudget.uz») портали орқали фуқаролар томонидан туман бўйича 220 та таклиф шакллантирилган. Улардан ишчи гуруҳ томонидан низом талабаларига асосан сараланган 134 та таклиф эгаларига тегишли тартибда хабарнома юборилди. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, фуқаролар томонидан 134 таклифга 130 минг 788 та овоз берилди. Энг кўп овоз олган 18 та таклиф ғолиб деб топилди. Ушбу таклифларнинг қиймати 10 миллиард 200 миллион сўмни ташкил этади», — дейди Ўзбекистон тумани молия бўлими ходими Ойбек Тошқўзиев.

    Фото: «Дарё»

    Маълумот учун, Фарғона вилояти бўйича фуқаролар томонидан жўнатилган 2 минг 178 та таклифдан умумий қиймати 115,4 миллиард сўм бўлган 204 та таклиф «Ташаббусли бюджет» лойиҳасида ғолиб деб топилган. Овоз бериш жараёнларида 1 миллион 126 минг 754 нафар юртдошимиз қатнашган. Ғолиб деб топилган ташаббуслар сони бўйича Фарғона республика ҳудудлари орасида Тошкент вилоятидан кейин иккинчи ўринни эгаллаган.

    26.04.2022, 18:11   Изоҳ (0)   23632
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда Чорвоққа ўхшаш чўмилиш зоналарини кўпайтириш кераклиги таъкидланди

    26.04.2022, 17:56

    Ўзбекистондаги ҳар бир вилоятда туристлар учун жозибадор бўлган камида 20 миллион долларлик 1 тадан йирик лойиҳа бошланади

    26.04.2022, 17:41

    Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимларининг туризм ишлари бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати белгилади

    26.04.2022, 17:20

    Ўзбекистонда 206 та термал ва минерал сувли булоқларнинг атиги 18 тасидан фойдаланилаётгани маълум қилинди

    26.04.2022, 17:12

    Тошкентда ичимлик сувини режали ўчириш жадвали эълон қилинди

    26.04.2022, 17:10

    Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарёда меҳмонхона ўринлари талабга нисбатан анча камлигини танқид қилди

    26.04.2022, 17:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия маданият арбоблари Мерцдан Исроилга қурол етказиб бермасликни сўради

    Дунё | 6 август, 22:45

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 22:09

    Тошкент вилоятида 18 ёшли йигитлар машина ўғирлаб, ИИБ ва ЙПХ ходимларини жароҳатлади

    Ўзбекистон | 6 август, 22:35

    АҚШ собиқ президенти ва унинг рафиқаси Эпштейн иши бўйича сўроққа чақирилди

    Дунё | 6 август, 22:25

    Хоразм вилоятида 119 нафар ходимнинг жами 1 млрд сўмдан ортиқ маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 22:11

    АҚШ армияси ҳаво операцияларини бошқаришда сунъий интеллектни жорий этиши мумкин

    Дунё | 6 август, 21:57

    Тошкентда нафақахўр қариндоши номига 35 млн сўм кредит олган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 6 август, 21:40

    Ғазо аҳолиси сув етишмовчилигига дуч келяпти

    Дунё | 6 август, 21:25

    Андижонлик фуқаро 10 йиллик алиментни олдиндан тўлади

    Ўзбекистон | 6 август, 21:15

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 6 август, 21:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.