• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Собиқ совет давлатларининг махсус хизматлари «отаси». Минглаб инсонлар ёстиғини қуритган, даҳшатли қийноқлар орқали бутун мамлакатни титратган Чека ёхуд ВЧК

    1917 йил Россияда октябрь инқилоби амалга ошгач, инқилоб душманлари билан курашиш, сиёсий мухолифатни йўқ қилиш ва контрразведка ишларини олиб бориш учун давлатга янги махсус хизмат лозим эди. Инқилоб доҳийси Ленин юқоридаги вазифаларни бажариш ва мамлакатда болшевикларнинг мутлақ ҳукмронлигини ўрнатиш учун махфий полиция яратишга қарор қилади. 1917 йил 7 декабрь куни ташкил этилган ВЧК (Бутунроссия фавқулодда комиссияси) ёхуд Чека айнан шундай ташкилот бўлди.

    Ташкилот қачон ва нима учун тузилган эди?

    Инқилобдан сўнг янги давлат қандай бўлиши ва қандай тузилмаларга эга бўлиши ҳақида мунозаралар бошланади. Собиқ Россия империясида инқилобга қарши кучлар ҳали анча кўп бўлиб, Ленин ҳукумати улар билан курашувчи махсус ташкилотга эга эмасди.

    Айнан шундай воситага, яъни аксилинқилобий кучлар билан курашувчи кучга эга бўлиши учун инқилобнинг кўзга кўринган вакилларидан бири бўлмиш Феликс Дзержинскийга инқилоб душманларини аниқлаш ва уларга қарши кураш олиб борувчи махсус агентлик тузиш топширилади.

    Феликс Дзержинский (чапда) ва Владимир Илич Ленин (ўнгда)

    Феликс Дзержинский (чапда) ва Владимир Илич Ленин (ўнгда)
    Фото: RG

    1917 йил 20 декабрь куни Халқ комиссарлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлаган Дзержинский тузилажак ташкилотнинг вазифалари ҳақида гапиради. Унинг маърузасида ташкилот аксилинқилобий ва жиноий фаолиятларни бостириш учун дастлабки тергов ишларини олиб бориши айтилади. Шунингдек, у жиноятчиларни ҳибсга олиш ва уларнинг мулкларини мусодара қилиш каби вазифаларни бажаришини ҳам айтиб ўтади. Владимир Илич Ленин бошчилигидаги Халқ комиссарлари кенгаши янги агентлик тузиш режасини маъқуллайди ва кенгаш ҳузурида Бутунроссия фавқулодда комиссияси (Всероссийская чрезвычайная комиссия — ВЧК) тузилади. Унга раҳбар этиб Феликс Дзержинский тайинланади.

    Дастлаб ВЧК (тўлиқ номи «Аксилинқилобий ҳаракат ва саботажга қарши кураш бўйича Бутунроссия фавқулодда комиссияси») жуда катта ваколат ва жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эга эмасди. Унинг асосий вазифалари аксилинқилобчиларни топиш ва уларни озиқ-овқат карталаридан маҳрум қилиш (очарчилик рўй берган ўша пайтда бундай картадан мосуво бўлиш жиддий жазо ҳисобланган), «халқ душманлари» рўйхатини тузиш ва нашр этиш ҳамда аксилинқилобий мулкларни мусодара қилишдан иборат эди.

    1917 йил 24 октябрда Ишчи ва аскар депутатлари советининг иккинчи Бутунроссия қурултойи янги республикада ўлим жазосини бекор қилади. Шу сабаб ВЧК ёки Вечека дастлаб қатл жазосидан фойдаланмаган.

    «Қизил террор»

    Аммо мамлакатда фуқаролар уруши бошланиши билан вазият ўзгаради. 1918 йил февралда Халқ комиссарлар кенгаши «Социалистик ватан хавф остида!» чақириғи остида махсус декрет чиқаради. Унга кўра, ВЧК душман агентлари, чайқовчилар, безорилар, аксилинқилобий агитаторлар, чет эл жосусларини жиноят содир этган жойида отиб ташлаш ҳуқуқига эга бўлади. Шундай бўлса-да, бу жазо сиёсий мухолифларга нисбатан қўлланмайди. Қолаверса, Чека ходимлари (чекистлар) сони бу даврида ҳали жуда кўп эмасди.

    Болшевикларга қарши фаолликнинг кучайиши, фуқаролар урушининг бошланиши, 1918 йил июлдаги чап социалист-инқилобчиларнинг муваффақиятсиз қўзғолони ва август ойида Ленин ҳаётига суиқасд уюштирилиши Чека сафининг кескин ўсишига олиб келади. Сентябрь ойида Халқ комиссарлари кенгашининг «Оқ гвардия ташкилотлари, фитна ва қўзғолонларга алоқадор барча шахсларни отиб ташлаш» ҳақидаги фармонидан сўнг бутун мамлакат бўйлаб ВЧКнинг тарихда «қизил террор» деб номланган қатағон кампанияси бошланади.

    Фармонда инқилоб душманларини синфий йўқ қилиш ҳақида ҳам гап бориб, Чека тез орада зодагон, руҳоний ва ўртаҳол деҳқонлар синфида «тозалаш» ишларини бошлайди. Бир неча ой ичида Чека томонидан мингга яқин киши отиб ташланади.

    Нон ўғирлагани учун дорга осилган «Қизил террор» қурбонлари

    Нон ўғирлагани учун дорга осилган «Қизил террор» қурбонлари
    Фото: Wikipedia

    Ташкил этилганда бир неча юз терговчидан иборат бўлган агентлик 1920 йилга келиб юз мингдан ортиқ ходимга эга бўлади. Ташкилотнинг маҳаллий бўлимлари ҳам тузилиб, улар ҳудудлардаги мулкдорларни йўқ қилиш билан шуғулланади. Чека инқилобнинг қилич ва қалқонига айланади. Унинг етакчиси Феликс Дзержинский шафқатсиз ва қаттиққўллиги сабаб «Темир Феликс» номини олади.

    Қонунларга тупурган ташкилот

    Чека ҳеч қандай қонунга бўйсунмас эди. Ташкилот хоҳлаган одамини сўроқ қилади, ҳибсга олади, мол-мулкини мусодара қилади ёки отиб ташлайди. 1917—1923 йиллардаги «қизил террор» даврида 90 мингга яқин киши Чека ертўлаларида ҳеч қандай судсиз отиб ташланади.

    Қонунан Чека Халқ комиссарлари кенгаши олдида жавобгар бўлиб, ҳар қандай ҳаракат учун кенгашдан рухсат олиши керак эди. Бироқ кўп ҳолларда Дзержинский операцияларни тугатиб бўлгандан сўнггина кенгашга хабар берарди.

    1918 йил Адлия комиссарлиги Чека қонунларни ўзбошимчалик билан бузаётгани учун ташкилотга қарши чиқади. Комиссарлик Чекадан гумонланувчиларни ҳибсга олишдан олдин Адлия комиссарлигини бу ҳақида хабардор қилишни талаб қилади. Инқилобнинг кўпгина арбоблари, жумладан, Николай Бухарин ва ички ишлар комиссари Григорий Петровский ҳам «жиноятчилар билан тўлган» Чеканинг ўзбошимчаликларни тўхтатишни сўрайди. Таниқли болшевик Лев Каменов эса ташкилотни бутунлай тугатиш ҳақида гапиради.

    Феликс Дзержинский (марказда) ВЧК аъзолари билан

    Феликс Дзержинский (марказда) ВЧК аъзолари билан
    Фото: «Коммерсантъ»

    Дзержинский бундан қаттиқ ғазабланади ва уларга аксилинқилобий ҳаракатларни юмшоқ қонуний йўл билан тор-мор қилиб бўлмаслигини айтади. Коммунистик партиянинг энг кўзга кўринган аъзолари Ленин, Сталин, Яков Свердлов ва Лев Троцкий Чека террорини қўллаб-қувватлайди. Ленин қонунларга ўзгартириш киритади ва Чека Адлия комиссарлигини ҳибсга олиш ёки қатл қилишдан олдин эмас, кейин хабардор қилиши белгилаб қўйилади. Шу тариқа Чеканинг қонунга бўйсунмаслиги янада мустаҳкамланади.

    Даҳшатли ва шафқатсиз қийноқ усуллари

    ВЧК ёки Чека инсоният тарихидаги энг даҳшатли қийноқ усулларини яратгани ва қўллагани билан тарихнинг қора саҳифаларида қолган. Ташкилот ҳеч қандай қонун билан ҳисоблашмаслиги сабаб айбдорларни хоҳлаган кўйига соларди. Чекистларнинг қийноқлари ғайриинсоний кўриниш касб этганди.

    Тарихчи Oрлондo Файджес «Халқ фожиаси» китобида Чеканинг баъзи қийноқ усуллари ҳақида ёзади:

    Қийноқ усулларининг ниҳоятда «ақллилигига» кўра Чекани испан инквизицияси билан таққослаш мумкин. Ҳар бир маҳаллий Чеканинг ўзига хос қийноқ усуллари бор эди. Масалан, Харьковда «қўлқоп найранги» усулини қўллашарди. Бунда қурбоннинг қўллари териси шилиниб кетгунга қадар қайноқ сувда қайнатилади: натижада уларнинг қўллари қонаб кетади ва теридан ажралади. Қўл худди қўлқоп (тери)дан ажралган каби бўлиб қолади.

    Сарицин (кейинчалик Сталинград, ҳозирда Волгоград) Чекаси эса қурбонларнинг суякларини ярмидан арраларди. Воронеж чекистлари яланғоч инсонларни михланган бочкалар билан қисишган. Армавир қурбонларининг эса бошига чарм тасмани ўраб, темир мурват билан қисиш орқали бошлари эзиб ташланган.

    Киевда янада даҳшатлироқ усул қўлланган: қурбоннинг танасига каламушлар солинган қафасларни ёпиштириб, қафасни қиздиришади. Натижада жон талвасасидаги каламушлар қурбоннинг ичакларини ёриб, ўтиб кетади.

    Одессада қонхўр чекистлар қурбонларни тахталарга боғлаб гулхан ёки қайнаб турган сувда секинлик билан куйдирган. Қишдаги энг севимли жазо эса яланғоч қурбонлар устидан улар тириклайин музлаб қолмагунга қадар совуқ сув қуйиш эди.

    Фото: Лента

    «Ўша эшак, фақат тўқим бошқа»

    Чека кўпинча махфий полиция деб аталса-да, мамлакатда ҳамма унинг борлигини, нима вазифалар бажаришини биларди. Чека стандарт формага эга бўлмаса ҳам, одамларга кўпинча узун чарм пальто кийган чекистларни таниб олиш қийин бўлмаган. Бу атайлаб қилинган иш бўлиб, халқ узун пальто кийган чекистлар барча жойда борлигини, болшевикларга қарши чиққан ёки хиёнат қилганлар дарҳол йўқотилишини билиши керак эди. ВЧК қатлларни сиёсий мақсадлардан кўра кўпроқ оммавий даҳшатга сабаб бўлиши учун уюштирган. Бунга ёрқин мисол сифатида Ленин буйруғи билан Пенза шаҳрида юз кишининг омма олдида дорга осилишини келтириш мумкин.

    1922 йил 6 февраль куни Бутунроссия Марказий ижроия қўмитаси ВЧКни тугатиш, унинг ўрнига Ички ичлар халқ комиссарлиги қошида Давлат сиёсий бошқармаси (Государственного политического управления — ГПУ) тузиш тўғрисида қарор қабул қилади. Чека қўшинлари ички ишлар қўшинларига айлантирилади. Шундай қилиб полиция ва давлат хавфсизлик органларини бошқариш ягона комиссарлик ихтиёрига ўтказилади. Бироқ ном ўзгаргани билан тизимда катта ўзгаришлар бўлмайди, ГПУ ҳам Чека қилган ишларни давом эттиради.

    ГПУдан сўнг ОГПУ (Объединённого государственного политического управления — Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси), унинг вориси НКВД (Народный комиссариат внутренних дел — Ички ишлар халқ комиссарлиги), кейин эса НКГБ (Народный комиссариат государственной безопасности — Давлат хавфсизлиги халқ комиссарлиги), МГБ (Министерство государственной безопасности — Давлат хавфсизлиги вазирлиги) ва ниҳоят КГБ (Коммитет государственной безопасности — Давлат хавфсизлик қўмитаси) СССР давлат хавфсизлик хизматлари ташкилоти сифатида ташкил этилади.

    Уларнинг барчаси ВЧК асосида яратилган ва фаолият юритган бўлиб, вазифа ва усуллари ҳам деярли бир хил эди. СССР тарқалиб кетгач, унинг таркибидаги давлатлар махсус хизматлари ҳам бўлиниб кетади. Уларнинг жуда кам қисмида собиқ КГБ бўлинмалари бутунлай қайта ташкил этилди. Кўпчилигида эса анча пухта ишлаб чиқилган КГБ, аслида эса ВЧК тизими сақланиб қолди.

    ВЧК ўзининг ворисларидан фарқли равишда барча соҳалар: озиқ-овқат таъминоти, транспорт, армия ва денгиз флоти полицияси, мактабларни назорат қилиш, давлатга зарур материалларни етказиб беришни назорати остига олганди. Чекистлар баъзида бутун бир қишлоқларни ўраб олиб, қириб ташлар, ғаллани давлатга топширмаганларни излаб топиб, ҳатто «ишчилар давлати»да ишчилар синфи қаршилигини ҳам қонга ботирганди.

    Айнан Чека ХХ асрдаги янги махфий хизмат ва полициялар учун андоза бўлди. Гестапо (Гитлер Германияси), Стаси (Шарқий Германия), САВАК (Эрон) махфий хизматлари айнан ВЧКдан намуна олиб тузилган махсус ташкилотлар эди.

    25.04.2022, 12:05   Изоҳ (0)   75721
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.