• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Актёр бўлишни хоҳламаган ҳамда 40 ёшида актрисага уйланган Болливуд юлдузи. Ранбир Капур ҳақида нималарни биламиз?

    2022 йил 14 апрель куни Капурлар оиласи хонадонида тўй садолари янгради – афсонавий Раж Капурнинг набираси ва Риши Капурнинг ўғли – Ранбир ниҳоят актриса Алия Бҳатт билан турмуш қурди. Bollywoodtime нашри ҳинд киносининг энг кўркам актёрларидан бирининг ҳаёти ҳамда ижодий фаолияти ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим этди. 

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Ранбир Капур 1982 йил 28 сентябрда Мумбайда актёрлар Риши Капур ва Ниту Сингх оиласида туғилган. Бугунги кунда у ҳинд киносида энг кўп гонорар олувчи актёрлардан бири ҳисобланади. Аммо Ранбирнинг айтишича, у ҳеч қачон актёр бўлишни хоҳламаган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Нима бўлганда ҳам, Капурлар ва актёрлик ажралмас тушунчалардир. Ўсмирлик даврида Ранбир амакиси Ражив Капурнинг «Муҳаббат китоби» (1996) драмасида режиссёр ёрдамчиси сифатида ишлай бошлади ва кейинчалик Санжай Лила Бҳансалидан тажриба орттириб, унга «Зулмат» фильмини суратга олишда ёрдам берди. Ушбу фильм Бҳансали ва Ранбир Капурнинг Болливудга йўлбошчиси бўлди ва у «Маъшуқам» (2007) дебют фильмида суратга тушди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Афсуски, мазкур романтик мелодрама тижорий муваффақиятга эришмади, лекин Ранбир йилнинг «Энг яхши янги актёри» Filmfare мукофоти ва Stardust’нинг «Эртанги куннинг супер юлдузи» унвонини қўлга киритди. Вақт ўтиши билан Капур ҳақиқатан ҳам «Уйғон, Сид!», «Ғалати севгининг ажойиб ҳикояси», «Сиёсатчилар», «Рок юлдузи», «Юрак масалалари», «Санжу» каби фильмларда ўйнаган энг истиқболли актёрлардан бирига айланди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Шахсий масалада буюк сулоланинг вориси доимо беқарор эди. У кўнгил қўйган аёллар тез-тез ўзгарарди. Актёр интервьюларнинг бирида бу масалада очиқ гапирди ва ота-онасининг никоҳи унга муносабатлар қанчалик қийин бўлишини ўргатганини айтиб ўтди. Балки шунинг учун ҳам у қарийб 40 ёшгача Ҳиндистондаги энг машҳур бўйдоқлардан бири ҳисобланган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Отаси Риши Капур ҳам ўғлининг ўсмирлик даврида у билан муносабатлари оғир бўлганини яширмаган. Ранбир ҳар доим онаси Ниту Сингх билан яқин бўлган ва отаси билан муносабатлари эса унчалик ҳам яхши эмасди. У 15 ёшида гиёҳванд моддаларни қабул қила бошлаганини яширмайди. Қолаверса, ўқишни ёқтирмас, шунинг учун ҳам Ранбир тез-тез мактаб билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. Фақат улғайгандан кейингина отаси билан тил топишди ва муносабатларини яхшилади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Ранбирнинг сўзларига кўра, биринчи жиддий муносабатлар еттинчи синфда бошланган ва у тугагач, бўлажак актёр депрессиядан азият чеккан. 2008 йилда «Огоҳ бўлинг, гўзаллар!» фильмини суратга олиш жараёнида Капур ўзининг ҳамкасби Дипика Падуконе билан учрашишни бошлади. Бироқ бир йил ўтгач, у Катрина Каиф билан «Ғалати севгининг ажойиб ҳикояси» фильмини суратга олиш пайтида Дипикага хиёнат қилди. Кейинроқ Капур шундай деди: «Ҳа, Дипика билан мен ноетуклик, тажрибасизлик, юракцизлик ва васвасага берилиб кетганим учун ажрашдик».

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Бироқ Дипика ва Ранбир дўстона муносабатларни сақлаб қолишга муваффақ бўлди ва ҳатто бир нечта лойиҳаларда биргаликда ишлади. Аммо Ранбир Катрина билан 7 йил мобайнида учрашди, лекин актёр яна бошқа актрисалар билан ишқий муносабатларни бошлади, улардан бири Ранбирни болалигидан бошлаб севиб қолган Алия Бҳатт эди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Айтиш жоизки, Алия Ранбирдан 11 ёш кичик. Ҳозирда жуфтлик 2022 йилнинг кузида тақдимотга тайёрланаётган «Браҳмастра» лойиҳаси устида ишламоқда.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Ранбир актёрликдан ташқари мусиқани ҳам яхши кўради. У болалигидан табла ва ноғора чалишни ўрганган ва «Рок юлдузи» (2011) фильмига суратга тушишдан олдин Жордан ролига тайёргарлик кўриш учун гитара сабоқларини олган. У бу чолғу асбобига шунчалик меҳр қўйганки, уни ҳамма жойда ўзи билан олиб юрган ва ҳар бир бўш дақиқада чалган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Ранбир футболни яхши кўради ва кўпинча ўзи ҳам ўйнайди. Капур ҳозирги авлоднинг энг келишган ҳинд актёрларидан бири ҳисобланади. 2010 йилдан 2015 йилгача у ҳар йили The Times of India томонидан «Ҳиндистондаги энг келишган эркаклари» 10 талигидан жой олди. Шунингдек, Ранбир — Pepsi, Панасониc, Renault Индиа, Lenovo ва бошқа дунёга машҳур брендларнинг юзи. У олтита Filmfare мукофоти совриндори ва уни олдинда иккита жуда катта лойиҳа кутмоқда: «Шамшера» ва «Браҳмастра».

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    «Мен нафақага чиққанимда, катта эҳтимол билан футбол мураббийи бўламан», — дейди Ранбир.

    Мавзуга доир: Болливуд актёри Рандхир Капур деменсияга чалингани маълум бўлди

    21.04.2022, 14:56   Изоҳ (0)   24255
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Шаҳзод Султонов билан ярашган Феруза Норматова, киракашга айланган Лиил Хуррамов, «Қалпоқ»чилардан Жаҳонгир Отажоновга пародия

    20.04.2022, 22:57

    Ўз-ўзини етарлича баҳолай олмаслик: омадли ва машҳур инсонлар яширин қўрқуви ҳақида сўзлаб беради

    20.04.2022, 20:58

    Турк киносининг машҳур жуфтлиги Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен ўғли Караннинг туғилган кунини нишонлади (фото)

    20.04.2022, 18:59

    Жасур Умировдан «Миллион» ва Юлдуз Усмоновагача. «Халқлар дўстлиги»да ўтказилиши режалаштирилаётган концертларга кириш қанчага тушади?

    20.04.2022, 14:20

    Лола, Муниса Ризаева ҳамда мукаммал ташқи кўринишга эришиш учун пластик жарроҳлик амалиётидан фойдаланган бошқа машҳурлар (фото)

    19.04.2022, 13:55

    «Бу миямга таъсир қила бошлади»: Голливуд актрисаси Женнифер Энистон уйқусизликдан азият чекаётганини маълум қилди 

    19.04.2022, 10:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.