2022 йилнинг биринчи чорагида 141,5 мингга яқин хорижлик Россия фуқаролигини олди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Шулардан 137,7 минг киши — собиқ СССР республикалари фуқаролари:
- Украина - 39,6%;
- Тожикистон – 23,9%;
- Қозоғистон - 8%;
- Арманистон - 7,9%;
- Ўзбекистон – 4,7%;
- Озарбайжон - 4,5%;
- Қирғизистон – 3,6%;
- Беларусь - 3,1%;
- Молдова - 3%.
2021 йилда 31,9 минг ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олган.
Авалроқ чет давлат фуқаролигини олгани ҳақида хабар бермаган Ўзбекистон фуқароларига жавобгарлик белгиланиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)