• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12668.14
    • RUB161.15
    • EUR14640.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мингбулоқда ишлатилган танклар, Тошкент трамвайида бомба олиб юрганга 20 сўм жарима, «Ерда жаннат барпо этган зот»нинг юбилейи. Ўзбек матбуоти 17 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» номли янги рукн орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 17 апрель, якшанба

    «Ўзбекистон бўйича ер ҳайдашда ҳануз бурилиш йўқ, — деб бошланади ‘Қизил Ўзбекистон’нинг якшанба сонидаги ‘Ҳайдашда суръат, суръат керак’ сарлавҳали хабар. — Дала ишларининг кетиши ҳақида районлардан олинган маълумотлар жуда оладир. Ҳали биринчи ва 5 апрелдан кейин маълумот бермаган районлар кўп. Ҳаволарнинг жуда яхши бўлишига қарамасдан, экиш ишлари ҳам секин кетаётир. Фақат Андижон ва Косон районларидагина шартланган майдоннинг ярмидан ортиғи экилди. Бутун трактор ва от-уловларни ишга солиш, колхоз бригадаларининг чинакам тўғри ташкил қилиш ва якка хўжаликларга яхши аҳамият бериш билан ҳайдаш ва экиш суръатини шундай ошириш керакки, натижада 5 майдан қолдирмай пахта экилиб бўлсин».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    «Ошхона — корхонанинг муҳим цехи» номли материалда таъкидланишича, Тошкентнинг Ленин районидаги «Қизил Тонг» фабрикаси ишчилари ошхонасида ҳар куни икки маҳал овқат ҳозирланиб турадир, аммо «овқат сифатларига келганимизда, ишчиларнинг талабига жавоб бера олмайди. Ошхонада ишчилар таъминотига хиёнат бор. Ишчилар томонидан бригада тузилиб текширилганда, ошхонада ишчилар учун 200 грамм берила турган нон ўрнига 100 граммдан берилгани сезилди. Хиёнатчилар ишдан бўшатилиб, судга берилди». Қўшимча қилинишича, шаҳарнинг Сталин районида фабрика мактаби бор, унда 300 нафар хотин-қиз ишлайди. «Бу хотин-қизлар учун ошхона очиб берилмаган. Ҳатто буфет ҳам йўқ… Фабзавуч хотин-қизлари учун тездан ошхона очиб бериш керак».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    Халқаро майдонда Япониянинг Хитойга босқини ва қуролсизланиш конференцияси ҳамон асосий мавзулардан. «Қизил Ўзбекистон» Лондоннинг «Морнинг Пост» газетасига таяниб ёзишича, «Манчжуриянинг бутун маъмурий аппарати японлар қўлида. Хитойлар япон ҳукмдорларига хизматни давом қилдирадиларми ёки қўзғолон кўтарилажакми, буни келажак кўрсатади. Чунки Хитой халқи ўз мамлакатининг японлар томонидан босиб олинишига жуда аччиқлангандир». Хитойликлар қанчалик аччиқланмасин, хабарларга кўра, Япония Хитойдаги қўшинлари сонини кўпайтириш ҳаракатида — «Симбун Ренго» газетасига таянган ҳолда ёзилишича, «Симоносекидан икки уруш кемасида Манчжурияга 10-дивизиянинг қисмлари ҳамда яқин кунларда 8-дивизиянинг қисмлари юборилди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 17 апрель, сешанба

    «Улуғ айём — меҳнаткашларнинг халқаро бирдамлик куни, барча мамлакатлар ишчиларининг бирлик ва қардошлик куни — 1 Май яқинлашмоқда», деб бошланади «Қизил Ўзбекистон»нинг сешанба сони бош мақоласи. Унда таъкидланишича, «революциягача чор Россиясининг қолоқ чекка ўлкаси бўлган Ўзбекистон эндиликда Иттифоқимизнинг энг илғор, гуллаб-яшнаётган республикаларидан бирига айланди. Ўзбекистонда саноатнинг деярли барча тармоқлари ривож топди, завод ва фабрикаларимизда йил сайин кўплаб маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Қишлоқ хўжалигимизда эволюцион ўзгариш ясалди... Шунинг учун ҳам республикамиз меҳнаткашлари улуғ айём арафасида партия ва ҳукуматимизга чин қалбдан раҳмат айтмоқдалар ва миннатдорчилик билдирмоқдалар».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    Бундан бошқа байрамлар ҳам бор — Москвада кеча, 16 апрель куни Бутуниттифоқ Ленинчи Коммунистик Ёшлар Союзи (ВЛКСМ, Комсомол)нинг XIV съезди очилган. «Қизил Ўзбекистон»нинг икки саҳифаси (газета ўзи тўрт саҳифалик) ташкилот раиси Сергей Павловнинг нутқига ажратилган. Бундай нутқларда ҳеч ким хафа қилинмайди, мақтовлар ҳаммага етади. Жумладан, Ўзбекистонга ҳам: «Ўзбекистон комсомоли катта майдонларда чигитни квадрат-уялаб экиш ва пахтани машинада териш ташаббускори бўлди. Республикада комсомол-ёшларнинг комплекс механизация бригадалари сони тўрт баробар кўпайди... Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Арманистон комсомоли Ўзбекистон комсомолларининг тажрибаларини амалда кенг ёйишлари керак».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    Газетанинг бу сонида СССР саноатининг 1962 йил биринчи чорагида давлат планини бажариш якунлари эълон қилинган. «Саноат ишлаб чиқариши ҳажми ўтган йилнинг биринчи кварталидагига нисбатан 9 процентдан зиёд ўсди», — дейилади хабарда. Таъкидланишича, Калининград, Архангелск, Вологда, Ставропол вилоятларидан бошқа барча ҳудудлар, жумладан, Ўзбекистон ҳам ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш планини тўла бажарган. СССР Министрлар Совети ҳузуридаги Марказий статистика бошқармаси ахборотига кўра, 1962 йил январь—март ойларида СССРда, жумладан, 143,6 минг дона автомобиль (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 фоизга кўп), 361 та тепловоз (+2 фоиз), 147 та электровоз (+22 фоиз), 521 минг дона телевизор (+13 фоиз), 196 минг дона холодилник (+23 фоиз), 401 минг дона кир ювиш машинаси (+43 фоиз) ишлаб чиқарилган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 17 апрель, жума

    «Халқ сўзи» муқовасидаги асосий хабарлардан бири Мингбулоқ нефть кони ҳақида: «Мингбулоқ конида яна бир муҳим юмуш — фаввора оғзини тозалаш ишлари ниҳоясига етказилди. Олов мутахассислар кутганидек кон атрофида ёйилиб эмас, балки фақат унинг оғзида ерга нисбатан тик ва тобора тиниқ ёна бошлади. Натижада кон оғзидаги ускунанинг устига қўйилган энг пастдаги анжом яққол кўринганидан сўнг танкчилар мутахассислар ёрдамида уни аниқ нишонга олиб, кетма-кет ўн марта ўқ уздилар. Бу билан эскириб қолган, ёниб ишдан чиққан провентер (жумрак ўлди тўсқич) қирқиб ташланди. Қудуқ оғзида қолган ўша металларни олиб ташлаш билан тозалаш ишлари ниҳоясига етди... Яқин кунлар ичида ҳал қилувчи вазифа — қудуқ оғзини ёпиш уддаланади».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми»нинг ёзишича, 1992 йил 1 майдан Тошкент автобус ва трамвайларида чиптасиз юрганларга 30 сўмдан, олиб кетаётгани юки учун ҳақ тўламаганларга 10 сўмдан, автобус ё трамвайда портловчи, заҳарли, бадбўй модда ва буюмларни олиб юрганларга эса 20 сўмдан жарима солинади. «Жарима тўлаш йўловчини кира ҳақи ва юк учун ҳақ тўлашдан озод этмайди», — дейилади хабарда. Газета Тошкент шаҳар ИИБга таяниб хабар беришича, «7 апрель уни эрталаб ДАН ходимлари оқ ‘Жигули’ автомашинасини тўхтатиб, ҳайратдан донг қотиб қолдилар. Гап шундаки, шаҳримиздаги олий ўқув юртларидан бирида таҳсил олувчи хорижлик талаба қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бемалол сайр қилиб юрган экан». Яна, хабар беришларича, «ўтган якшанба куни ‘Отчопар’ бозорида чайқовчилик қилганликда айбланиб 81 киши ушланган. Улардан 101 026 сўмлик маҳсулотлар олиниб, мусодара қилинган».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи»да босилган хориж хабарлари бир-биридан қизиқ. «Россия президенти Борис Ельцин билан ҳукумат раисининг биринчи муовини Егор Гайдар телефон орқали гаплашдилар. Суҳбат чоғида президент ҳукуматни тўла-тўкис қўллаб-қувватлашини билдирди ва кабинетнинг истеъфосини қабул қилмаслигини айтди». «Фидел Кастро Куба ҳокимияти тепасида турар экан, АҚШ билан Куба ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас, деди АҚШ президенти Жорж Буш». «Пхеньянда КХДР асосчиси, 1948 йилдан буён доимий президент, ‘корейс халқининг отаси’, ‘миллат қуёши’, ‘Америка империализми устидан ғолиб чиққан’, ‘Чучхе ғоялари асосида Ер юзидаги жаннат — корейсча социализмни барпо этган’ зот — Ким Ир Сеннинг 80 йиллиги нишонланмоқда».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетаси 17 апрель сонида «ИТАР-ТАСС»га таяниб (у, ўз навбатида, Reuters’га, у эса Эрон радиоси асосланган ҳолда) «Афғонистон президенти Нажибулло 16 апрель куни мамлакат пойтахти Кобулдан чиқди ва номаълум томонга учиб кетди. Бошқа манбалар орқали бу хабар ҳали тасдиқланганича йўқ», деб ёзган. Худди шу куни чоп этилган «Тошкент оқшоми» қўшни давлат раҳбари ҳақида шундай ёзади: «Парижда Франциянинг Афғонистондаги элчиси маълумотларига асосланиб, бу мамлакат президенти Нажибулло истеъфога чиққанлиги маълум қилинди. Кеча куннинг иккинчи ярмида Афғонистонда ҳокимият ‘афғон генераллари коалицияси’га ўтганлиги хабар қилинди. Афғонистон ташқи ишлар вазири Абдул Вакил эса матбуот конференциясида президент Нажибулло мамлакатни тарк этишга уринганда қамоққа олинганлиги айтди». Шу билан Нажибулло кейинги тўрт йилни, то «Толибон» Кобулни эгаллаб, уни қатл этгунига қадар, БМТ ваколатхонасида ўтказади.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 17 апрель сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Бекор юрган ҳўкизлар, Навоий урани эвазига 100 минг халта конфет, Ўзбекистон келажагига доир 1992 йилги башоратлар. Ўзбек матбуоти 16 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Чанг сабаб касалликлари кўпайган Қўқон, АҚШга етиб олиш ва ундан ўзиб кетиш орзуси, 11 йиллик таълимни йўқотиш таклифи. Ўзбек матбуоти 15 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Президент сайловида ютқазган Ҳитлер, чигит экаётган олтиариқлик мактаб ўқувчилари, ёмон меросни ёмон кўрадиган Азимов. Ўзбек матбуоти 14 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Миллатлар лигасидан чиқаман деб пўписа қилаётган Япония, Турсунойга эргашган тожик қизлари, Саудияга йўл олган Каримов. Ўзбек матбуоти 13 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • «Қизил Ўзбекистон»га чиққан Ал Капоне, биринчи Космонавтика куни, 95 фоизи машинада териладиган пахта. Ўзбек матбуоти 12 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    17.04.2022, 07:30   Изоҳ (0)   74508
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Эрон раҳбарига Саддам Ҳусайн тақдири билан таҳдид қилди 

    Дунё | 17 июн, 23:50

    Хитой Марказий Осиё давлатларига қарийб 210 млн доллар беғараз грант ажратади 

    Дунё | 17 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 17 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 17 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Дортмунд” “Флуминенсе” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 17 июн, 23:02

    Бухорода чақалоғини 10 млн сўмга сотмоқчи бўлган онага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 17 июн, 22:50

    Трамп АҚШ кучлари Эрон ҳаво ҳудудини тўлиқ назорат қилаётганини билдирди 

    Дунё | 17 июн, 22:35

    Тошкентдаги “Сокин” подстанциясида юзага келган носозлик сабаб учта туманда “свет” ўчди

    Ўзбекистон | 17 июн, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.