Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 32-турида «Атлетико» 17 апрель, якшанба куни «Эспаньол»ни қабул қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин майдонга тушган Янник-Феррейра Карраско иккинчи бўлим дебютида мадридликларни олдинга олиб чиқди.
71-дақиқада «Атлетико» Жофре Кондогбианинг четлатилишидан кейин бир ўйинчи кам бўлиб қолди. 74-дақиқада Рауль де Томас жарима зарбасини муваффақиятли ижро этиб, мувозанатни тиклади. Учрашув якунланиши арафасида ҳакам видеотакрорлардан кейин каталонлар дарвозаси томон пенальти белгилади, уни Карраско муваффақиятли ижро этди.
Ушбу ғалаба эвазига «Атлетико» очколарини 60 тага етказиб олган ҳолда «Барселона» ва «Севилья»га етиб олди. «Эспаньол» (39) 11-поғонада қолди.
Ла Лига
32-тур баҳслари
17 апрель, якшанба
«Атлетико» — «Эспаньол» 2:1
Голлар: 1:0 – 52 Карраско, 1:1 – 74 де Томас, 2:1 – 90+10, пенальти Карраско.«Атлетико»: Облак, Савич, Врсалко (Матеус Куня, 46), Фелипе, Лоди (Рейнилду, 58), Льоренте, Коке, Кондогбиа, Лемар (Гризманн, 46), Корреа (де Пауль, 78), Жоау Феликс (Карраско, 46).
«Эспаньол»: Диего Лопес, Хил (Алеиш Видаль, 46), Кабрера, Серхи Гомес (У Лей, 80), Калеро, Педроса (Дидак Вила, 87), Вилена (Морланес, 60), Дардер, Баре (Мелендо, 60), де Томас, Пуадо.
Огоҳлантиришлар: Хил (30), Диего Лопес (33), Кондогбиа (37), Фелипе (45), Савич (76), Дидак Вила (88), Льоренте (88), Морланес (90), Алеиш Видаль (90).
Четлатиш: Кондогбиа (71).
Изоҳ (0)