«Ювентус» ва «Наполи» раҳбарияти Италия футбол федерацияси суди томонидан айбсиз деб топилди, дея хабар бермоқда La Repubblica.
«Ювентус» президенти Андреа Аньелли, «Наполи» раҳбари Аурелио де Лаурентис, шунингдек, иккала клубнинг қатор менежерлари оқланган. Жами 59 нафар менежер ва 11 та компания жавобгарликдан озод қилинган.
Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» ва «Наполи» Италия футбол федерацияси прокурорлари томонидан футболчиларнинг трансфер нархини ошириб кўрсатишда айбланганди. Прокурор Аньеллини бир йилга, де Лаурентисни эса 11 ойга футболга оид фаолиятдан четлатиш ва жарималар қўллашни сўраганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)