• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Сурдо таржимони, пластик жарроҳ ва нонвой. Санъатга қарама-қарши соҳаларда ҳам муваффақият қозонаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)

    Ўзбек санъати вакиллари орасида ижоддан ташқари, бошқа соҳаларда ҳам фаолият юритадиганлар бисёр. Улар ҳунарли эканлигидан фахрланади ва ижоддан ташқари бу фаолият тури билан ҳам шуғулланади. Қуйида ана шундай санъаткорлар ҳақида сўз боради.

    Раъно Шодиева

    Раъно Шодиева ўзбек киносидаги энг маҳоратли актрисалардан бири ҳисобланади. У «Ватан», «Қўрғошин», «Барон» ва «Берлин—Оққўрғон» фильмларида муваффақиятли ролларни ижро этган. Шу билан бирга, у имконияти чекланган инсонларга кўмак бериш мақсадида «Меҳрли қўллар» ёшлар ва болалар марказини ташкил этган.

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    Фото: Instagram / @shodiyevarano

    — Сурдо тили оиламиз учун янгилик эмас. Чунки дадамнинг эшитиш билан боғлиқ нуқсони бўлгани учун болалигимиздан бу тилни ўрганишга ва у орқали дадам билан эркин мулоқот қилишга ҳаракат қилганмиз. 2003 йили  уч ойлик курсга қатнадим ва сурдо таржимони мутахассислигини эгалладим. Ҳозирги кунда бу тилда эркин мулоқот қилоламан. Ҳатто фарзандларим ҳам буни ўрганишган. Болалигимдан имконияти чекланган инсонларга бефарқ бўлмаганим учун «Қўллар ёрдамида гаплашамиз» номли ташкилотни йўлга қўйгандим. Ундан кейин унинг қамрови янада мукаммаллашиб, эшитиш, кўриш, гапириш билан боғлиқ имконияти чекланган болалар ва ёшлар ташкилотини туздик. Ҳозирги кунда раҳбарлигимдаги «Меҳрли қўллар» ёшлар ва болалар маркази имконияти чекланган қатлам вакилларининг ҳаётга мослашувчанлигини оширишга ўз ҳиссасини қўшмоқда, — дейди актриса Раъно Шодиева.

    Сўғдиёна Азимова

    2011 йили кино оламига кириб келган Сўғдиёна Азимова ўндан ортиқ муваффақиятли фильм ва сериалларда суратга тушган. Аммо у актрисалик бўйича ҳеч қандай мутахассисликка эга эмас. У 15 йиллик тажрибага эга стилист ҳисобланади.

    Фото: Instagram / @sugdiyona_azimova_official

    Фото: Instagram / @sugdiyona_azimova_official

    — Болалигимдан сартарошлар фаолиятига қизиққаним учун шогирдликка тушиб, соҳанинг сир-асрорларини ўрганганман. Стилистлик фаолиятимни 2007 йилда бошлаганман. У пайтларда актриса бўлишни ҳаёлимга ҳам келтирмагандим. Бу соҳада 15 йил фаолият юритдим ва бу йилдан бошлаб соғлиғим сабаб бироз танаффус қилишга мажбур бўлдим. Тик оёқда туролмаяпман. Шу боис асосий эътиборимни сериаллардаги иштирокимга қаратдим. Ҳозир иккита сериалда суратга тушяпман, — дейди Сўғдиёна Азимова. 

    Музаффар Саъдуллаев

    «Осмондаги болалар» фильмидаги Ҳамдам роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган Музаффар Саъдуллаев ҳам профессионал актёр эмас. У ҳисобчилик дипломига эга, ҳунарманд ҳисоблади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — 1994 йили тоғам набираларнинг каттаси  темирчиликни ўргансин, деб «Чорсу» бозоридаги устага шогирдликка берган. Беш йил давомида темирчиликнинг сир-асрорларини ўрганганман. Мактабни тамомлагач, бухгалтерия соҳаси бўйича таҳсил олганман. Дадам «Ўзбекфильм»да ишлагани учун мен ҳам бир муддат кино соҳада ишладим.Ҳозир «Чорсу» тунука бозоридаги расталарнинг бирини банд этганмиз. Киносъёмкалар ҳар доим ҳам бўлмайди, аммо қозон ҳар куни қайнаши керак. Шу боис ўтган вақт мобайнида тунукачиликдан узоқлашмасликка ҳаракат қилдим. Насиб қилса, иккита кинолойиҳада чала ишим қолди. Уларни тамомласам, санъатдан бутунлай кетишни ният қилганман, — дейди Музаффар Саъдуллаев.

    Ёрқиной Ғозиева

    Актриса ва кинопродюсер Ёрқиной Ғозиева «Фарзандим-2», «Тубанлик» ва «Ўжар келин» каби фильмларда муваффақиятли ролларни ижро этган. У саломатлигидаги муаммо сабаб массажистликни ўрганган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Бошидан ўтказган табиб, деб бежиз айтишмайди. Аввалига онам, ундан кейин ўзим умуртқа билан боғлиқ хасталикка чалинганмиз. Шундан кейин физиотерапия соҳасини ўрганишга қарор қилганман. Ҳозирги кунда 10 йиллик тажрибага эга даволовчи массажистман. Ҳунарли одам оч қолмайди, деб билганим учун шу кунгача тикувчилик ва қандолат маҳсулотларини тайёрлашни ҳам ўрганганман. Кино съёмкалари йўқ пайтда тўйлар учун буюртма тортлар ҳам пишириб сотганман, — дейди актриса Ёрқиной Ғозиева.

    Озод Шукуруллоев

    Озод Шукуруллоев — «Zo‘r TV» телеканалининг «Stand up» кўрсатуви орқали томошабинлар эътиборига тушган. У ҳозирда партнёри Мафтуна Шокирова билан ҳамкорликда Instagram учун вайнлар тайёрламоқда. Унинг саҳифасини 644 мингта обуначи кузатади. Озоднинг аслида профессионал шифокор эканлигини кўпчилик билмаслиги мумкин.

    Фото: Instagram / @ozod.ш_оффиcиал

    Фото: Instagram / @ozod.ш_оффиcиал

    — Ўтган йили Тошкент тиббиёт академиясини тамомладим. Мутахассислигим бўйича жарроҳман. Ҳозирги кунда хусусий клиникаларнинг бирида пластик жарроҳ сифатида фаолият юритаман. Икки ишим бир-бирига халал бермаяпти, — дейди Озод Шукуруллоев.

    Шаҳзода Муҳаммедова

    Актриса ва телебошловчи Шаҳзода Муҳаммедова аслида кино оламига либос устаси сифатида кириб келган. Аммо унда фильмларда суратга тушиш иштиёқи ҳам баланд бўлган. «Тундан тонггача» фильмидаги иштирокидан сўнг томошабинлар уни актриса сифатида кашф этишди. Аммо у актрисаликдан ташқари, миллий ва халқаро мода фестивалларида иштирок этадиган маҳоратли  дизайнер ҳисобланади. У яқинда Италиянинг Милан шаҳрида ўтказиладиган Milan fashion wееk халқаро мода ҳафталигида ҳам иштирок этган.

    Фото: Инстагам / @shaxzoda__muxammedova

    Фото: Инстагам / @shaxzoda__muxammedova

    — Болалигимдан дизайнерлик соҳасига қизиқаман. Мактабни битиргач, Бинков номидаги Республика рассомлик коллежида таҳсил олганман. Аммо яқинларим тавсияси билан Тошкент давлат Иқтисодиёт университетида таҳсил олганман. Лекин диплом бўйича ишлай олмадим. Отамнинг орзуларини амалга ошириш учун мерос қолган бинода илк дизайнерлик уйимни ташкил қилдим. Албатта, буни амалга оширишда бувим ва онам кўмаклашишганди. Ҳозирги кунда дизайнерлик уйи анча кенгайган. Турмуш ўртоғимнинг таклифи билан алоҳида бино ҳам ташкил этдик. «Шаҳзода Муҳаммедова» дизайнерлик уйининг вилоятдаги филиаллари ҳам ташкил этилган, — дейди Шаҳзода Муҳаммедова.

    Малика Раҳимова

    Малика Раҳимова 2017 йилдан буён Ўзбек давлат драма театрида фаолият юритади. У «Отасининг қизи», «Сабъайи сайёр», «Жамила», «Труфалдино – икки бойга бир малай», «Минг бир кеча» спектаклларида бош ролларни ижро этган. Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишлаб «Айтматов ва театр» халқаро театрлар фестивалида «Жамила» спектакли билан қатнашиб, «Йилнинг энг яхши аёл роли учун» мукофотланган.

    Фото: Малика Раҳимова архивидан.

    Фото: Малика Раҳимова архивидан.

    — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида шартнома асосида ўқиганман. Иккинчи курсда молиявий қийинчиликлар сабаб ишлашимга тўғри келган. Болалигимда криминал соҳага қизиққаним учун ўзимни шунга яқин соҳада синаб кўрганман. Камералар орқали ўғрилик ҳолатларини аниқлаш билан шуғулланардик. Ишимиз жуда қизиқ эди. Бўлим бошлиғимиз Эргаш Комилов сизга мос иш бор, деди. Афсуски, ўша пайтда диплом спектаклига тайёргарлик кўраётганим учун ишни рад этишимга тўғри келди. Институтни тамомлаб, театрга ишга бордим. Лекин бўш иш ўрни йўқлигини айтишди. Эргаш Комилов билан боғланиб, янги иш ҳақида сўрадим. Иш у қадар қийин эмаслигини ва уч кунда бир маротаба ишга боришим кераклигини айтишди. Ҳозирги кунда Тошкент марказий вокзалида нозир ва Ўзбек давлат драма театрида актриса сифатида ишлайман. Биз йўловчилар хавфсизлигига жавоб бериб, уларнинг ҳужжатлари ва юкларини назоратдан ўтказамиз.Турмуш ўртоғим Камол Раҳимов «Афросиёб» йўналишидаги поездлар қатнови видеокузатувида оператор бўлиб ишлайди. У билан темир йўлда танишганмиз, — дейди Малика Раҳимова.

    Ғолиб Ҳабибуллаев

    «Иблис девори», «Қора илон» ва «Фидойилар» каби фильмлардаги иштироки билан томошабинларга яхши таниш бўлган актёр Ғолиб Ҳабибуллаев оилавий нонвойчилик билан шуғулланади.

    Фото: Instagram / @golib_habibullayev_official

    Фото: Instagram / @golib_habibullayev_official

    — Ота-онам умр бўйи нонвойчилик билан шуғулланишган. Уларнинг оила қуришига ҳам шу ҳунарлари сабаб бўлган. Болаликдан унинг сир-синоатларини ўрганганмиз. Ҳатто ўқувчилик пайтимдан дадам сафарга кетганида онам иккимиз нонларни ёпардик.

    Санъатдан ташқари нонвойчилик билан ҳам шуғулланаман. Съёмкадан бўш вақтим нонвойхонада ўтади. Бу иш билан шуғулланиш менга завқ бағишлайди, — дейди Ғолиб Ҳабибуллаев.

    Мадина Мумтоз

    Ижодини хонандаликдан бошлаган Мадина Мумтоз актриса сифатида ҳам бир нечта фильмларда суратга тушган. Хусусан, «Менинг дадам бўйдоқ», «Бевалар», «Жаноб ҳеч ким», «Ўзимдан ўзимгача» ва «Энди дадам бўйдоқ» каби фильмлардаги роллари томошабинлар эътиборига тушган. У ҳозирги кунда кино ва қўшиқчилик соҳасида фаолият юритмай, ўзини янги йўналишларда синаб кўряпти.

    Фото: Instagram / @madinamumtoz

    Фото: Instagram / @madinamumtoz

    — Болалигимдан ошпазлик соҳасига қизиққанман. Бу соҳани мустақил ўрганиш билан бирга, бир неча курсларга ҳам қатнаганман. Шу йили Истанбулда «Турк ошпазлари академияси»да ошпазлик бўйича таҳсил олиб қайтдим. Ундан кейин Тошкентдаги энг моҳир ошпазлар,  меҳмонхона ошпазларидан амалий сабоқ олдим. Менга ҳам ўргатинг, буни қандай тайёрладингиз, деган саволлар кўп бўлгани учун онлайн курс очишга қарор қилдим. «Турк таомлари ошпазиман» курсида таомлар билан биргаликда салат ва десертлар ҳам ўргатилади, — дейди Мадина Мумтоз.

    Мавзуга доир:

    • Феруза Жуманиёзова «балкон»да, Юлдуз Турдиева ойнасиз уйда. Ижарада яшаш нима эканини яхши тушунадиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)
    • 40 килодан 60 килогача. Ошқозон кичрайтириш операцияси орқали озаётган ўзбекистонлик машҳурлар (фото, видео)
    • McDonald’sда идиш ювган актёр, Россияда уй қурган хонанда. Мусофирликни бошдан кечирган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    16.04.2022, 15:46   Изоҳ (0)   102705
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болливуд юлдузлари Ранбир Капур ва Алия Бҳатт турмуш қурди (фото ва видео)

    15.04.2022, 12:46

    Хонанда Селена Гомес ортиқча вазнини танқид қилган хейтерларга мурожаат қилди

    15.04.2022, 10:56

    Instagram: 20 йил деганда Тошкентга келган Наргиз Зокирова, вертолётда парвоз қилган Севара Назархон, Нилуфар Усмонова туғилган кунига берилган ноодатий совғалар

    14.04.2022, 22:39

    Ёмон муносабати туфайли мухлислари ҳурмат қилмай қўйган Голливуд юлдузлари (фото)

    14.04.2022, 20:58

    Фото: «Уйда ёлғиз» фильмидаги Кевин Маккалистернинг укаси Fullэр 32 йил ичида қай даражада ўзгарди?

    14.04.2022, 15:46

    Instagram: Шерали Жўраев хонадонидаги катта тантана, фарзанд кутаётган Азиза Низомова, Шаҳзода Дубайга кўчиб кетдими?

    13.04.2022, 22:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.