• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    Ўзбекистон умумий овқатланиш соҳаси такомиллаштирилишга муҳтож — Адлия вазирлиги

    Адлия вазирлиги томонидан тадбиркорларнинг умумий овқатланиш соҳасидаги фаолияти таҳлил қилинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўрганиш давомида давлат идораларининг статистик ва бошқа маълумотлари ҳамда 2,1 мингдан ортиқ умумий овқатланиш корхоналари вакиллари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари таҳлил қилинди. Таҳлил натижасида соҳага оид бир қатор муаммолар аниқланди.

    Биринчидан, соҳани тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ва қоидалар эскирган, бизнес юритиш амалиётига мос келмайди.

    Масалан, ресторан тозалаш, таъмирлаш ва шу кабилар ишлар учун ёпилишидан бир ҳафта олдин бу ҳақда эълонни осиб қўйиши керак. Буни бажармаса 2 млн сўм жаримага тортилади.

    Шунингдек, умумий овқатланиш хизматига оид санитария норма ва қоидалари (SanPiN 0309-14-сон) ҳам замон талабларига мос келмайди, бунинг натижасида қоидаларнинг 20 тасига риоя этиш имконсиз бўлиб қолган.

    Жумладан, таомларни кўмир, ўтин, қаттиқ ёқилғида ишлайдиган плиталарда пишириш мумкин эмас (қиш мавсумларида газ таъминоти чекланганда мазкур талабга риоя қилиб бўлмайди).

    Яна бир мисол, тахминан, 12 турдаги маҳсулотлар учун алоҳида-алоҳида пичоқлар мавжуд бўлиши лозим (амалда аксарият умумий овқатланиш корхоналарида ҳар бир маҳсулот учун алоҳида пичоқ ишлатилмайди).

    Иккинчидан, солиқ юки ва мураккаб солиқ маъмуриятчилиги. Умумий овқатланиш корхоналари 7-9 турдаги солиқларни тўлайди.

    Жумладан, айланмадан олинадиган солиқ (товар айланмаси 1 млрд сўмгача), қўшилган қиймат солиғи, фойда солиғи, ижтимоий солиқ, даромад солиғи (солиқ агенти сифатида), мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғим (алкоголли ичимликлар сотилса).

    Солиқ юкининг юқорилиги умумий овқатланиш корхоналарининг 61 фоизини солиқдан қочишга ундамоқда.

    Шунингдек, кўп солиқлар тўлаш ўз-ўзидан улар билан боғлиқ солиқ маъмуриятчилигини ҳам мураккаблаштирмоқда: корхона 6 хил вақтда солиқларни тўлаши ва 5 хил вақтда солиқ ҳисоботларини тақдим этиши лозим.

    Шу сабабли умумий овқатланиш хизматлари фаолиятини бошлашда респондентларнинг деярли 1/3 қисми солиқ қонунчилигини тушуниб олишда қийналишган.

    Мазкур омиллар эса ўз навбатида соҳадаги яширин иқтисодиётнинг улуши юқори (30-40 фоиз) бўлишига олиб келмоқда.

    Учинчидан, текшириш ўтказиш ҳолатлари жуда кўп. Умумий овқатланиш корхоналарини 10 дан ортиқ давлат идоралари (солиқ, ёнғин назорати, санитария назорати, меҳнат, ички ишлар органлари, коммунал хизматларни кўрсатувчи корхоналар ва б.) доимий безовта қилади.

    Уларни энг кўп текширувчи 3 та идора (солиқ, ёнғин назорати, санитария назорати) томонидан 2020—2021 йилларда 8 мингга яқин текшириш ўтказилган. Яъни ҳар йили ўртача 14,5 фоиз умумий овқатланиш корхоналари текширилган.

    Бироқ сўровда иштирок этган корхоналар вакиллари бошқа фикрни билдиришди, яъни 2,1 минг респондент ҳар ойда деярли 5,5 мингта текшириш ўтказилганлигини таъкидлашди. Демак, уларнинг фаолиятини ноқонуний текшириш ҳолатлари кўп.

    Соҳадаги тадбиркорлар уларнинг фаолиятини энг кўп текшириш солиқ органлари томонидан амалга оширилганлигини, кейинги ўринларда санитария ва ёнғин назорати органлари, ички ишлар органлари (асосан, тунда фаолият юритишни тўхтатиш юзасидан) эканлигини билдиришди.

    Тўртинчидан, текширишлардаги коррупция ҳолатлари. Фаолиятга оид қонун-қоидалар мураккаб ва текширувчилар кўп бўлиши коррупцияга йўл очиб бермоқда.

    Масалан, респондентларнинг 26,4 фоизи (905 нафар) солиқ, 20,3 фоизи (697 нафар) санитария ва 11,3 фоизи (387 нафар) ёнғин назорати органларида коррупция ҳолатларига дуч келишганини, шунингдек, коррупциянинг энг кўп тарқалган тури давлат органлари ходимларига бепул хизмат кўрсатиш эканлигини таъкидлашди.

    Бешинчидан, инфратузилма объектларига уланиш ва уларда бўладиган узилишлар. 63,4 фоиз умумий овқатланиш корхоналари фаолиятини бошлашда инфратузилма объектлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келишган.

    Таъминотдаги узилишлар ҳам улар учун одатий ҳол бўлиб қолмоқда. Жумладан, респондентларнинг 36,3 фоизи (766 нафари) сув таъминотида, 35,2 фоизи (742 нафари) газ таъминотида, 28,5 фоизи (602 нафари) электр таъминотида қийинчиликларга йўлиқишмоқда.

    Олтинчидан, ишчиларни норасмий ёллаш. Одатда ресторан, кафе ва ошхоналарда ошпаз, официант, фаррош каби ишчиларни меҳнат шартномаси тузмасдан оғзаки келишув билан ишга олади.

    Умумий овқатланиш корхоналарида 300 мингдан ортиқ одам ишласа, уларнинг 200 мингдан кўпи норасмий банд бўлиб, бу ҳолат корхона учун (жаримага сабаб бўлади), ишчи учун (меҳнат ҳуқуқлари кафолатланмайди) ва давлат учун (ижтимоий ва даромад солиқлари тушмайди) ҳам манфаат олиб келмайди.

    Жумладан, сўровда иштирок этган корхоналар ўз ишчиларига ойига ўртача 1,8 млн сўм иш ҳақи тўлаб келаётганлигини инобатга олсак, улардаги норасмий бандлик туфайли давлат бюджетига 1,6 трлн сўмлик (ижтимоий ва даромад солиқлари) қўшимча пул тушмасдан қолган дейиш мумкин.

    Баён этилганлар асосий муаммолар ҳисобланиб, бундан ташқари, умумий овқатланиш корхоналар олдида яна бошқа тўсиқлар ҳам бор (озиқ-овқат маҳсулотлари учун нақд пулга эҳтиёжи баланд, ижара харажатлари ва ҳ.к.).

    Мазкур муаммолар соҳанинг тўлиқ потенциал билан ривожланишига салбий таъсир этиб келмоқда.

    Умумий овқатланиш хизматларининг сифати ва ривожланганлиги хорижлик сайёҳларни албатта эътиборини жалб этади. Умумий овқатланиш соҳасидаги мавжуд муаммолар эса «занжир эффекти» билан туризмнинг ривожини ҳам секинлаштиради.

    Шу сабабли Адлия вазирлиги томонидан ушбу муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, тегишли идораларга тақдим этилди.

    14.04.2022, 13:32   Изоҳ (0)   1118
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Биринчи резинотехника заводи» эксклюзив ҳуқуқлардан маҳрум қилинади

    13.04.2022, 20:34

    Хусусий клиникаларга ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишга рухсат берилади

    13.04.2022, 20:10

    Украинадаги уруш туфайли Ўзбекистон бир қатор компаниялардан айрилди

    13.04.2022, 16:58

    Ўзбекистонда иш бошламоқчи бўлган «Альфа Банк» режаларини ўзгартирди

    13.04.2022, 16:11

    Уруш бошланганидан кейин Ўзбекистонда Россия иштирокидаги янги компаниялар сони кескин ошди

    12.04.2022, 15:01

    Венгриянинг OTP Bank’и «Ипотека банк»ни сотиб олишни кечиктиришга қарор қилди

    11.04.2022, 21:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.