Баъзи Lacetti моделлари учун навбат 2023 йилгача чўзилди. Бу Uzavtosavdo иловасида қайд этилган.
Масалан, L-Elegant AT/Plus учун навбатда 7664 та буюртма бор. Агар ҳозир автомобиль сотиб олинса, уни тахминан 31 декабрь куни олиш мумкин бўлади.
L-Style МТ учун навбатда 3567 та буюртма бор — автомобиль 30 сентябрда тайёр бўлади. L-Style АТ билан ҳам худди шу ҳолат.
Энг кўп навбат L-Comfort Plus учун — 9441 та буюртма. Автомобиль ишлаб чиқаришнинг тахминий санаси келтирилмаган.
Аввалроқ Ўзбекистонда энг оммалашган автомобиль русумлари ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)