Бухоро вилояти суди раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар қилди.
Қайд этилишича, президентнинг фармойиши билан судьялик қасамёдини бузгани учун ҳамда ёзма аризасига асосан Азиз Садиров лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.
Аввалроқ Навоийда одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузган судья ишдан олингани хабар қилинганди. Шунингдек, масъулиятсизликка йўл қўйган яна 8 нафар судья жазолангани, 4 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилгани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)