• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    UzAuto Италиянинг Турин политехника университети билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

    Автомобилсозлик саноатининг барқарор ва узоқ муддатли ривожланиши, ишлаб чиқаришнинг янги воситаларини жорий этиш ҳамда юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини илғор жаҳон тажрибаси асосида янада ривожлантириш мақсадида, «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов бошчилигидаги UzAuto делегацияси аъзолари Турин шаҳрига ташриф буюришди. Италиянинг Турин политехника университети билан олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    Ташриф доирасида «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори Жамшид Иноятхўжаев ва Андижон машинасозлик институти ректори Умид Турдалиев билан ҳамда Италиянинг Турин политехника университети ректори Гуидо Саракко иштирокида бир қатор самарали муҳокамалар ва учрашувлар ўтказди.

    Музокаралар давомида 2023 йилда Тошкентда италиялик ҳамкорлар кўмагида «Шаҳар инфраструктурасида автомобиль интеллектуал тизимларини ўрганиш учун лаборатория» ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Делегацияга янги ишланмалар тақдим этилди.

    Шунингдек, расмий учрашув давомида делегация вакиллари Италиянинг Турин политехника университети билан ҳамкорликда, Ўзбекистонда автомобилсозлик ва машинасозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисида музокаралар олиб боришди.

    Хусусан, «Саноат ишлаб чиқариш технологиялари» (Industrial manufacturing technologies) касб-ҳунар таълимининг янги йўналишини очиш бўйича келишувга эришилди. Унга Италиянинг профессор ўқитувчилари ва мутахассислари жалб этилади. Ушбу таълим дастури 2022—2023 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу таълим дастурида 150 нафар талаба қабул қилинади. 2023—2024 ўқув йилидан бошлаб, Андижон машинасозлик институтида янги таълим дастури жорий этилади. Умуман олганда, 2026 йилгача «Саноат ишлаб чиқариш технологиялари» дастури бўйича талабалар сонини 10 минг нафарга етказиш кўзда тутилган.

    Талабалар амалий машғулотларининг ўқув режаси бевосита саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади. Натижада битирувчилар ўқишни тамомлагандан сўнг иш жойида ишлатиши мумкин бўлган касбий кўникмаларга эга бўладилар.

    Маълумот учун

    «Саноат ишлаб чиқариш технологиялари» ўқув дастури ривожланган Европа давлатларининг таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, «Саноат 4.0» (Тўртинчи саноат инқилоби) рақамли технологиялари, илғор автоматлаштириш ва «Эконом ишлаб чиқариш» фалсафасига асосланган компанияларда ишлаш учун техник кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.

    Йўналиш бўйича таълим 3 ўқув йилида давом этиб, унинг учдан бир қисми назарий билимларга, қолган қисми эса ишлаб чиқаришни ташкил этиш соҳасидаги энг юқори касбий амалий билим ва кўникмаларга, шунингдек, лаборатория машғулотлари асосида мутахассислар тайёрлашга қаратилган.

    Бундан ташқари, ташриф дастурига Италиянинг энг йирик метрологик ва робот ускуналарини ишлаб чиқариш компаниясининг Туриндаги Hexagon’га ташрифи ҳам киритилган. Вакиллар билан бўлиб ўтган учрашув натижасида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошида компетенция маркази ва янги метрологик технологиялар лабораторияси доимий ваколатхонасининг очилиши тўғрисида келишиб олинди. Шунингдек, ушбу компаниянинг Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари бозорларидаги ваколатхонаси орқали хизматлар кўрсатишни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

    Италиялик ҳамкорлар барча эришилган келишувларни амалга ошириш учун 5 йиллик стратегик ҳамкорлик лойиҳасини ишлаб чиқади, уни амалга ошириш учун Турин политехника университети ректори Гуидо Саракко бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзоларининг яқин кунларда Тошкентга келиши кутилмоқда.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    12.04.2022, 15:00   Изоҳ (0)   20271
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ипак йўли» банкидан янгилик: тўлов терминали смартфонингизда

    12.04.2022, 12:00

    Olmazor Business City: Ой охиригача шинам хонадонларни махсус нархда харид қилинг!

    12.04.2022, 09:00

    Uzcard «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида иштирок этди

    11.04.2022, 15:00

    Hyundai чегараларини кенгайтирмоқда

    11.04.2022, 12:00

    «Ўзсаноатқурилишбанк»да трансформация: кичик ва ўрта бизнес субъектларига хизмат кўрсатиш янги босқичда

    11.04.2022, 09:00

    «Асакабанк» АЖ акциядорлари KPI ҳамда Банк кенгашининг янги таркибини тасдиқлаши режалаштирилган

    09.04.2022, 19:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.