Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35,4 миллион кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,5 фоизга ошган.

Статқўм маълумотларига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 2022 йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 54,2 минг кишига кўпайган. 2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, доимий аҳоли сони 35 271,3 минг кишини ташкил этиб, 2021 йил 1 январга нисбатан 712,4 минг кишига ёки 2,1 фоизга кўпайган. 2021 йилда Ўзбекистон бўйича 305 082 та никоҳ, 39 227 та никоҳдан ажралиш ҳолатлари қайд этилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида электр таъминотида чекловлар киритилади
Дунё
«Дарё» кундалигида 5 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маданият
«Икки ўғлим АҚШда таҳсил олади, уларнинг санъат йўлидан кетишини истамадим». Анвар Санаев фарзандлари ҳақида (видео)