Uzbekistan Airways сўнгги кунларда сохта авиачипталар сотиш ҳолатлари кўпаяётгани сабабли йўловчиларни огоҳлантирди.
Ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиши муносабати билан одамлар ҳаётини яхшилаш учун кўплаб янги имкониятлар пайдо бўлмоқда. Бироқ жамиятда ушбу имкониятлардан асоссиз мақсадларда фойдаланадиган айрим фуқаролар ҳам бор.
Сўнгги кунларда сохта авиачипталар сотиш ҳолатлари кўпаяётганлиги сабабли авиакомпания йўловчиларга Uzbekistan Airways ҳақиқий авиачиптасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши кераклигини эслатиб ўтади:
- 13 та рақамдан иборат ва 250 сонидан бошланадиган ноёб авиачипта рақами;
- авиачипта харид қилган агентликнинг тўлиқ манзили;
- авиачиптанинг нархи, агентлик йиғими миқдори ва харид қилинган авиачиптанинг тарифи;
- багаж учун рухсат этилган жой миқдори;
- Uzbekistan Airways авиақатновига чиқиш ва рўйхатдан ўтиш вақти тугаши ҳақида эслатма.
Аввалроқ Uzbekistan Airways’ни хусусийлаштириш ишлари бошланаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)