АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон НАТОнинг кенгайиши ҳақида мақола ёзди. У альянсга янги давлатларнинг қўшилишини хато деб ҳисобламайди. Собиқ давлат раҳбари Россия президентлари Борис Ельцин ва Владимир Путинга НАТОга қўшилишни таклиф қилган, дейилади The Atlantic’да эълон қилинган мақолада.
«НАТОнинг эшиклари доим Россиянинг қўшилиши учун очиқ бўлган, бу ҳақда Ельцинга аниқ айтганман, кейин эса унинг давомчиси Владимир Путин тасдиқлади», — деб ёзади Клинтон.
Собиқ президентнинг фикрича, Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси НАТОни кенгайтириш зарурлигини исботламоқда. «Кенгайиш жиддий оқибатларга олиб келадиган қарор бўлиши шубҳасиз, шунга қарамай, мен аввалгидек буни тўғри қадам деб ҳисобламайман», — дея қўшимча қилади у. Клинтоннинг сўзларига кўра, у бу «зиддиятнинг қайта юзага келишига» сабаб бўлишини яхши тушунган. Аммо унинг ҳисоблашича, бу НАТОга эмас, балки Россияга боғлиқ.
Россия президенти Владимир Путиннинг буйруғига кўра 24 февралдан бери Украинада ҳарбий операция ўтказилмоқда. Бундан олдинроқ Путин ўз мурожаатида Ғарбни Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича жавобини танқид қилганди. Шунингдек, у 2000 йилда Клинтон билан Россиянинг НАТОга қўшилиш имкониятига АҚШ қандай қараши ҳақида гаплашганини маълум қилган.
Изоҳ (0)