• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Тилимизни биламизми: биз тез-тез ишлатадиган, лекин асл маъносига эътибор қаратмайдиган 10 та сўз

    Баъзи сўзларни қўллаймиз-у, лекин уларнинг туб маъносига кўпда эътибор беравермаймиз. Айниқса, иборалар таркибидаги сўзларнинг асл маъноси эътибордан четда қолади. Уларнинг луғавий маъноси аксарият ҳолларда биз ўйлагандан тамом бошқача бўлади. «Дарё» колумнисти Ориф Толиб бугун ана шундай сўзларнинг айримларини шарҳлайди.

    Энсаси қотди: энса қаер?

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Оғзаки тилда энсаси қотди, энсасини қотирди ибораларини кўп эшитамиз. Хўш, энса қаер? Изоҳли луғатга кўра, энса одам бошининг орқа пастки қисмини, шу жойдаги суякни англатади.

    Чойхоначи дўпписини пе­шонасига суриб, энсасини қашиди. Э. Усмо­нов, «Ёлқин».

    Энсаси қотмоқ ибораси эса ёқимсиз гап, иш, хат­ти-ҳаракат, ҳолат ва шу кабилардан ғаши, ғазаби қўзғамоқ; аччиғланмоқ маъносини билдиради.

    Менимча, энсаси қотди иборасининг пайдо бўлишига бирор ишдан жаҳли чиққан, норози бўлган ёки шу ишга истеҳзоли муносабат кўрсатган одамнинг бошини бироз орқага эгиб, ҳолатга бир муддат беписанд ё ёқинқирамай қараб туриши сабаб бўлган. Чунки бу ҳолатда бош ҳаракатсиз туради ва энса бироз қотиши-қотишиши мумкин.

    Энса сўзи эски ўзбек тилида бўйин, гардан маъносида ишлатилган. У ҳозир бошқа қардош туркий тилларда ҳам бўйин, тананинг орқа юқори қисми, орқа, тана, куч, қудрат маъноларида қўлланади.

    Ийиғи чиқди: ийиқ нима?

    Сўзлашувда ийиғим чиқди, ийиғи чиқди, ийиғинг чиқади каби жумлаларни бот-бот ишлатиб турамиз. Ийиқ сўзининг икки хил маъноси бор:

    1. От, эшак каби иш ҳайвонларининг олдинги икки оёғи устидаги, белдан бўйингача бўлган қисми.
    2. Шу жойда пайдо бўладиган яра.

    Ийиғи чиқмоқ ибораси эса жуда эзилмоқ, абжағи чиқмоқ маъноларини англатади:

    Урал темир йўлида ишлайвериб, ийиғим чиққанини билсанг эди. Н. Сафаров, «Уйғониш».

    Асфаласофилинга кетди: асфаласофилин нима?

    Асфаласофилин бўлмоқ ёки асфаласофилинга кетмоқ иборалари қулоғингизга чалинган бўлса керак.

    Асфаласофилин арабчадан кирган, аслиятда тубанларнинг тубани, энг ярамас, энг тубан маъноларини англатади. Ўзбек тилида алоҳида ҳолда дўзахнинг энг таги, жаҳаннам маъносида қўлланади. Иборалар ичида қўлланганда эса маъно ўзгаришларга учрайди.

    Асфаласофилин бўлмоқ ёки асфа­ласо­филин­га кетмоқ:

    1. Чуқурликка, жар­ликка тушиб кетмоқ.
    2. Кўчма маънода: ҳалок бўл­моқ, ҳалокатга учрамоқ.

    Сапча ҳақида гапча

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Сўзлашувда ва бадиий услубда «Бошингни сапчадек узиб ташлайман» деган таҳдидли гап ишлатиб турилади. Сапча аслида пишиб етилмаган кичкина қовун; хомак дегани. Олдин тилимизда фаол ишлатилган.

    Жуда кўп тушунчалар, нарсаларнинг отини унутдик, ишлатмай қўйдик. Битта-ярим ёши улуғ кишининг ёки тили бой одамнинг гапида учрайдиган бунақа топилдиқ сўзларни қулоғимиз ётсираб қабул қиладиган бўлиб қолди. Изоҳли луғатда келтирилган мисолларга эътибор берсангиз, сапча сўзи ХХ аср ўрталарида ва ундан кейин ҳам жонли тилда қўлланганига ишонч ҳосил қиласиз:

    – Қовун туширадиганларга ёрдамлашаман, сапча беришади, – деди Отабой. Ғ. Ғулом, «Шум бола».

    «Бошни сапчадек узиб ташламоқ» иборасида нега айнан сапча сўзи ишлатилган? Қовуннинг пояси бодринг поясига ўхшаш. Ҳар икки экиннинг меваси осон узилади. Терс қайирсангиз, «тирс» этиб узилиб кетади. Нега қовун эмас, сапчага ўхшатилган? Менимча, бунга сапча кичикроқ бўлгани, бош ҳажмига тўғри келиши сабаб. Бунда таҳдид қилинаётган кишини ерга уриш, бошини пишмаган қовунга ўхшатиш орқали ақл-идрокида нуқсон борлигига ишора қилиш ҳам бўлиши мумкин.

    Айюҳаннос – жарчининг хитоби

    Айюҳаннос сўзи араб тилидан кирган, аслиятда эй одамлар деган маънони англатади. «Ўзбек тилининг этимологик луғати»да кўрсатилишича, арабчада эй ундовини ифодаловчи айюҳа сўзи, ал- аниқлик артикли ва одамлар маъносини билдирувчи нас сўзидан таркиб топган.

    Бу сўз ўзбек тилида икки хил маънода қўлланади:

    1. Оломонга, тўдага қарата қилинадиган хитоб, нидо.
    2. Шовқин-сурон, ҳайқириқ; дод-фарёд.

    Айюҳаннос солмоқ ибораси бақириқ-чақириқ, дод-фарёд билан бошига кўтариш маъносини англатади.

    Қадимда жарчилар одамларга айюҳаннос (эй одамлар!) сўзи билан мурожаат қилган. Жарчи баланд овозда, бақириб гапиришга мажбур, чунки сўзларини кўпчиликка етказиши керак. У биринчи бўлиб ишлатадиган айюҳаннос сўзи кейинчалик бақир-чақир қилиш, шовқин кўтариш ҳолатларига нисбатан ҳам қўллана бошлаган.

    Оч биқин қаер?

    Оч биқинига туширди, оч биқинига урди, оч биқинига мушт еди иборалар бор. Хўш, оч биқин қаер? Буни билиш учун олдин биқин сўзига аниқлик киритиб оламиз: биқин – гавданинг қўлтиқдан то тос суягигача бўлган икки ён қисми.

    Оч биқин эса биқиннинг кўкрак қафасидан пастки қисми:

    Бошидан сув қуясанми ёки оч биқинига бир-икки туширасанми, ўзинг биласан. Хуллас, кўзини мошдек очиб қўймасанг бўлмайди. «Муштум».

    Нафси ҳакалак отди: ҳакалак нима?

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Бу ибора тилда кўп қўлланади. Ибора таркибидаги ҳакалак сўзи ўзбек тилида бир оёғи йўқ ва болалар ўйини маъносида ишлатилади. Ерга чизилган катаклар бўйлаб бир оёқлаб сакраб ўйнаётган қизалоқларни кўрган бўлсангиз керак. Улар ўйнаётган ўйининг номи – ҳакалак.

    Мана шу ўйин номини эсда сақлаб қолинг. Кўпчилик уни русчалаб классики деб қўя қолади. Аслида ўзбекчада бу ўйиннинг бир нечта номлари бор. Ўзбекча-русча луғат ҳакалак сўзини русча жёлудь, яъни чўчқаёнғоқ маъносида ҳам изоҳлаган.

    Ҳакалак отмоқ ибораси бир оёқлаб ирғиб-ирғиб юришни билдиради.

    Нафси ҳакалак отмоқ ибораси эса икки хил маънога эга:

    1. Иштаҳаси жуда очилиб, ейиш, ичишдан ўзини тўхтатолмаслик.
    2. Ўзиники қилиш, ўзлаштиришда иштаҳаси карнай бўлмоқ.

    Ўтирса – ўпоқ, турса – сўпоқ: ўпоқ ва сўпоқ нима?

    Халқ тилида тез-тез ишлатилиб турадиган бу иборанинг умумий маъноси маълум: ҳар бир ҳаракатидан айб топиш, айб топиб камситавериш:

    Қўчқор бечорани ўтирса – ўпоқ, турса – сўпоқ деб ораларига совуқ­­­­лик солди. С. Анорбоев, «Оқсой».

    Иборада қатнашган ўпоқ сўзи мустақил ишлатилмайди. Изоҳли луғатга кўра, ўпоқ-сўпоқ жуфт сўзи нотўғри шаклдаги, қин­ғир-қийшиқ, кўримсиз, хунук деган маъноларни англатади: ўпоқ-сў­поқ пиёлалар, ўпоқ-сўпоқ нонлар.

    Сўпоқ сўзи эса ясси ва чўзиқ маъносида келади ва асосан бош ва юз тузилиши, бичимини ифодалаш учун ишлатилади: сўпоқ бош.

    Ўпоқ сўзининг этимологияси бўйича тахминим бор. Бу сўз ўпқон, ўпқин, ўпирмоқ каби сўзларнинг ўзаги – ўп сўзидан ясалиб, кемтик, бир томони йўқ деган маънони англатган бўлиши мумкин.

    Бир бахя қолди: бахя нима?

    Кўпчилик бу сўзни баҳия ёки баҳя тарзида хато ёзади. Менимча, бунинг сабаби – сўзнинг маъносини билмаслик.

    «Бир бахя қолди» иборасидаги бахя вақтни билдирувчи сўз эмас. У масофани англатади.

    Бахя форс тилидан олинган, ўзбек тилида кийимнинг тўғри чок билан бостирилган қирғоғи ва шундай чокнинг ўзи маъносида ишлатилади.

    Чок ҳажми кичкина бўлгани сабабли у кичиклик маъносини ифодаловчи ибораларга кўчган:

    Бир бахя – озгина, бир оз, кичкина.

    Бир бахя ўтади – ошиб тушади, ўзади.

    Бир бахя қолди – сал қолди, оз қолди.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Қулоғи том битган: том нима?

    Тилимизда уч хил том сўзи бор. Иккитасининг маъноси кўпчилигимизга яхши таниш: уйнинг томи, китобнинг томи (жилди). Сарлавҳадаги иборада бу икки том сўзи қатнашмаган. У бошқа бир омоним. У араб тилидан кирган том сўзи бўлиб, аслиятда тўла, тўлиқ, бутун; мукаммал маъносини билдиради. Ўзбекчада тўла, тўлиқ, бутунлай, тамомила маъноларида қўлланади:

    Том маънода, том маъноси билан каби ибораларда ҳам ана шу том сўзи ишлатилган. Бунда тў­лиқ, чин маъно назарда тутилади.

    Қулоғи том битмоқ бирикмаси қулоқ тамоман битганини, эшитиш қобилияти йўқолганини билдиради. Бу ибора бўйича баъзан этимология вариантлари ҳам учраб туради: «том остида қолган одамнинг қулоғи эшитмай қолади, шунинг учун том битди дейилган» деганга ўхшаш. Бу хато, албатта.

    06.04.2022, 08:00   Изоҳ (0)   77422
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.