«ПСЖ» «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Пол Погбани ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилмоқда.
Париж жамоаси Погбага таклиф билан чиққан, дея хабар беради Manchester Evening News. Бироқ «ПСЖ» ярим ҳимоячига манкунианликлар охирги пайтларда шартномани узайтириш учун таклиф қилган маошдан ҳам камроқ маблағ ваъда қилган.
Французнинг ўзи ҳам парижликлар билан музокараларга очиқ, аммо «Ювентус»га қайтишни афзал кўрмоқда. Аввалроқ, «Ювентус» Пол Погбани ортга қайтармоқчи эканлиги ҳақида хабар қилинганди.
Погба 2021/22 йилги мавсум АПЛда «Манчестер Юнайтед» сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди. Французнинг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси 2022 йил июнь ойида ниҳоясига етади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)