«Барселона» Каталониядаги украиналик қочоқлар учун озиқ-овқат йиғди, дея хабар қилмоқда Mundo Deportivo.
Март ойида клуб «қизил хоч» билан биргаликда Украинадан Каталонияга келган оилалар учун озиқ-овқат йиғиш кампаниясини эълон қилганди.
Бир ҳафта давомида «Камп Ноу» стадиони яқинидаги йиғиш пунктларида 17 тонна озиқ-овқат тўпланди.
Аввалроқ, «ПСЖ» дарвозабони Кейлор Навас украиналик қочоқларни ўз уйига жойлаштиргани хабар қилинганди.
24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин Донбассда «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. Айни вақтда Украинанинг қатор ҳудудларида ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)