• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондан хорижга ишлаш учун юборилаётган фуқаролар расмий банд аҳоли тоифасига киритилади

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Маҳаллаларда аҳоли бандлигини ошириш ва норасмий бандликни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Қарор лойиҳасига кўра, маҳаллаларда ишсизликни камайтириш ва норасмий бандликни қисқартириш бўйича қуйидаги қўшимча имкониятлар жорий этилади:

    • хизматлар соҳаси ва уй шароитида шуғулланадиган 11 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолият (ишлар, хизматлар) турларига киритилади;
    • шахсий томорқаларда бандликнинг 9 та қўшимча тури Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда расмий банд ҳисобланадиган аҳоли тоифасига киритилсин, шунингдек, томорқада расмий банд бўлиб ҳисобланиш учун 4 сотих томорқа, камида 50 бош парранда бўлишига қўйилган талаблар бекор қилинади;
    • Давлат солиқ қўмитаси маҳаллаларда (савдо мажмуалари ва бозорлар бундан мустасно) фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ўзларининг ёлланма ишчилари учун Пенсия жамғармасига тўланиши лозим бўлган тўлов миқдорини ҳар бир ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан, бир йилга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоригача туширилади.
    Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташкиллаштирилган ҳолда хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилаётган фуқароларни расмий банд аҳоли тоифасига киритилади.

    2022 йил 1 апрелдан меҳнатга лаёқатли аҳолини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш бўйича янгича тизим жорий қилинади, унга кўра маҳаллаларда барча тоифадаги банд аҳоли:

    • юридик шахсларда банд бўлганлар – «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби ҳамда давлат статистика ҳисоботларида;
    • якка тартибдаги тадбиркорлар ва уларнинг ёлланма ишчилари, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда деҳқон хўжаликларида банд бўлганлар – Давлат солиқ қўмитасининг ахборот базасида;
    • ҳунармандлар – «Ҳунарманд» уюшмасининг ахборот базасида;
    • ҳақ тўланадиган жамоат ишларида банд бўлганлар ва касб-ҳунарга ўқиётганлар – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Бандлик хизмати» ахборот тизимида;
    • хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиш учун кетган шахслар – Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Labour migration ахборот тизимида ҳамда Ички ишлар вазирлигининг ахборот базасида;
    • шахсий томорқаларда банд бўлганлар – Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ахборот тизимида;
    • ер ажратиш ҳисобига банд бўлганлар – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ахборот базасида;
    • ишлаб чиқариш кооперативларида ҳамда касаначилик (уй меҳнати) билан банд бўлганлар – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Бандлик хизмати» ахборот тизимида, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ахборот базасида;
    • уй шароитида пилла етиштириш, ипак мато, қўлда ипак гилам тўқиш билан шуғулланувчи ҳамда томорқасида тут меваси, тут ниҳоли ва кўчати етиштирувчи шахслар – «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ахборот базасида;
    • бир марталик ва мавсумий ишларни бажарувчилар, тадбиркорлик субъектларига ёрдам берувчи оила аъзолари ҳамда оилавий корхоналарда банд бўлганлар – маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ва меҳнат инспекторларининг жамоатчи ёрдамчилари ҳамда давлат солиқ органлари томонидан;
    • ишсиз фуқаролар – туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан рўйхатга олинади ва ҳисоби юритилади.
    Эслатиб ўтамиз, февраль охирларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонунни қабул қилганди. Қонун лойиҳасида ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланган. Соҳада қўлланиб келинаётган тушунчаларнинг мазмун-моҳияти очиб берилган. Шунингдек, 2022 йил 1 мартдан «дафтарлар»дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқиб кетаётган фуқароларга 10 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатга миқроқарзлар берилади.

    Мавзуга доир: 

    • Меҳнат мигрантларининг пул ўтказмалари Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатди?
    • Россияга 2021 йилда ишлашга бораётган мигрантларнинг энг кўпи Ўзбекистондан экани маълум қилинди

    05.04.2022, 12:23   Изоҳ (0)   12439
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДХХ Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган икки кишини қўлга олди

    05.04.2022, 11:39

    Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақини ҳисоблаш автоматлаштирилади

    05.04.2022, 11:35

    «Ўзгидромет» 6 апрелда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    05.04.2022, 11:20

    «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди

    05.04.2022, 10:32

    Тошкентда бир-бирига туташ бўлган тўртта уйда ёнғин содир бўлди

    05.04.2022, 09:42

    Ўзбекистонда ҳокимликларга ўз ҳудудларидаги йўлларда фото ва видеорадарлар ўрнатиш ҳуқуқи берилди

    05.04.2022, 09:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50

    Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди (видео)

    Ўзбекистон | 17 август, 15:20

    Фориш тумани ҳокими ўринбосари 20 минг доллар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 17 август, 14:53

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.