Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Европа Чемпионлар Лигасининг 6 апрель, чоршанба кунги ўйинларига ҳакамлар тайинланди.

Энтони Тэйлор

Энтони Тэйлор
Фото: Getty Images

«Челси» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги ўйинни Клеман Тюрпен бошчилигидаги франциялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. VAR тизимида Жером Брисард ва Виллй Делаёд (иккиси ҳам Франция) ишлайди.

«Вильярреал» — «Бавария» учрашуви англиялик Энтони Тэйлорга ишониб топширилган. Видеотакрорларда унга ҳамюртлари Стюарт Атвел ва Крейг Паусон ёрдам беради.

Икки ўйин Тошкент вақти билан 7 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.

Мавзуга доир: «Манчестер Сити» — «Атлетико», «Бенфика» — «Ливерпуль» учрашувларига ҳакамлар тайинланди

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар