Аввалроқ Туркиянинг машҳур актрисаси Неслиҳан Атагулнинг янги лойиҳалар билан экранга қайтаётгани ҳақида хабар берилганди. Эндиликда актрисанинг сериалдаги партнёри маълум бўлди.
Периде Желал қаламига мансуб «Туннинг охири» романи асосида экранлаштирилган сериалда бош ролни ижро этаётган Неслиҳаннинг партнёри унинг турмуш ўртоғи Кадир Доғулу. Жуфтлик 9 йиллик танаффусдан сўнг яна битта лойиҳада суратга тушади.
Эслатиб ўтамиз, Неслиҳан ва Кадир Доғули 2013 йил «Ишқ соҳиллари» сериалида биргаликда суратга тушган.