Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь—февраль ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қийматини маълум қилди.
Қайд этилишича, 2 ойда импорт учун энг кўп харажат қилинган маҳсулот — буғдой (113,1 миллион доллар). Кейинги ўринлардан шакарқамиш (59,6 миллион доллар) ва маргарин маҳсулотлари (52,1 миллион доллар) жой олган. Тўлиқ рўйхат қуйида:
- Буғдой – 113,1 миллион долларга;
- Шакарқамиш – 59,6 миллион долларга;Маргарин маҳсулотлари – 52,1 миллион долларга;
- Қорамол гўшти – 26,5 миллион долларга;
- Ўсимлик ёғи – 22,5 миллион долларга;
- Картошка – 21 миллион долларга;
- Какао ва шоколад – 19,6 миллион долларга;
- Буғдой уни – 16,4 миллион долларга;
- Банан – 11,5 миллион долларга;
- Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 10,1 миллион долларга;
- Сут маҳсулотлари – 8,7 миллион долларга;
- Чой – 7,4 миллион долларга;
- Парранда гўшти – 7,2 миллион долларга;
- Мандарин – 5,9 миллион долларга;
- Маккажўхори – 5,7 миллион долларга;
- Кофе – 5,1 миллион долларга.
Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси 30 март кунги ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилганди. Маҳсулотлар нархларида 16 мартдагига нисбатан ўзгариш кузатилган, хусусан, шакар (+2 000 сўм) ва ўсимлик ёғи (+1000 сўм) қимматлашган.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Қозоғистондан 100 минг тонна буғдой ва ун сотиб олиш режалаштирилмоқда
- Уруш туфайли Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлиги энди нима бўлади?
- Ўзбекистонда шакар, ун, ёғ, гўшт каби маҳсулотлар учун акциз солиғи ва божхона тўловлари пасайтирилиши мумкин